Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Атропина сульфат

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Атропина сульфат ГЛАЗНЫЕ КАПЛИ 1% 5мл №1

5 740 so'mdan
(2584)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Atropine sulfate
Ishlab chiqaruvchi
Фармекс Групп
Chiqarilish shakli
ГЛ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Средства применяемые в офтальмологии
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: 1% ли кўз томчилари

 

Таркиби:

фаол модда: атропин сульфати – 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди; натрий сульфити; инъекция учун сув 1 мл гача.

 
 
Dori shakli
Бураладиган қопқоқчаси билан полиэтилен флакон-томизғичларда 5 мл. Флакон қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

 

 
 
Farmakodinamikasi
Атропин сульфати М-холинорецепторлар блокатори ҳисобланади, мидриаз (кўз қорачиғини кенгайтиради), кўз ички суюқлигининг оқиб кетишини қийинлаштиради, кўз ички босимини оширади, аккомодация фалажини чақиради, ёш суюқлигини секрециясини камайтиради.

 

Таъсир механизми м-холинрецепторларни атропинни танлов блокадаси билан боғлиқ (камроқ даражада н-холинорецепторларга таъсир қилади), натижада постганглионар парасимпатик нервларни охирларни соҳасида хосил бўладиган н-холинорецепторлар ацетилхолинга сезувчан бўлма қолади). Максимал мидриаз 30-40 минутдан кейин эришилади ва 7-10 кун давомида сақланиб қолади, аккомодация фалажлигига, мувофиқ 1-3 соатдан кейин эришилади ва 8-12 кун давомида сақланиб қолади. Атропин билан кенгайтирилган қорачиқ холиномиметик воситалар инстилляциясида торамайди.

Атропинни тизимли самараси унинг антихолинергик (холинолитик) таъсири билан боғлиқ ва сўлак, меъда, бронх безлари, меъда ости безларини сусайиши, силлиқ мушакли аъзолар тонусини (бронх дараҳти, қорин бўшлиғини аъзолари) камайишини ўз ичига олади. Даволаш дозаларда периферик қон томирларга аҳамиятли таъсир кўрсатмайди., аммо дозани ошириб юборилишида вазодилятация кузатилади. Атропин сульфати сайёр нервнинг тонусини камайтиради, бу юрак уриш сонини кўпайишига (АБ аҳамиятсиз ўзгаришида), Гис тутамида ўтқазувчанлигини ошишига олиб келади. Ўртача даволаш дозаларда атропин марказий нерв тизимига ўртача рағбатлантирувчи таъсир ва кейинга қолдирилган, аммо узоқ муддатли седатив самара кўрсатади. Токсик дозаларда атропин қўзғалиш, ажитация, галлюцинация, коматоз ҳолатни чақиради.

 
Farmakokinetikasi
Атропин сульфати маҳаллий қўлланганда коньюнктива орқали сўрилади. Кўз томчилари ютилганда ёш канали орқали бурун-ҳалқумга тушган атропиннинг тизимли таъсирини ҳисобга олиб препарат меъда-ичак йўлларидан осон сўрилади, препаратнинг биокараолишлиги 50% ни ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври 13-38 соат, атропин қон плазма оқсиллари билан 50% га боғланади, жигарда метаболизмга учрайди, буйраклар орқали 50% ўзгармаган кўринишида чиқарилади. Кекса ёшдаги пациентларда чиқарилиши секинлашиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.
 
Nojo'ya samaralari
Маҳаллий: қовоқларнинг терини гиперемияси, конъюнктивлар, қовоқлар ва кўз олмасини гиперемияси ва шиши, фотофобия, кўз ички босимини ошиши,мидриаз ва аккомодация фалажи (ушбу ҳолатда препаратни қўлланишини аниқлайдиган самаралар).

 

Тизимли: оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуруқлиги, тахикардия, ичак атонияси, қабзият, сийдикни тутилиши, қовуқ атонияси, бош оғриғи, бош айланиши, терини сезиш қобилиятини бузилиши.

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.
 
Maxsus shartlar
Атропин сульфатга бўлиши мумкин бўлган юқори индивидуал сезувчанликни ҳисобга олиб препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. томчилар кўринишида препарат конъюнктивал қопчага юборилганда ёш каналига тушмаслигини ва унинг сўрилишини олдини олиш учун ёш каналнинг қисмини босиш керак. Офтальмологик амалиётида атропин сульфатни аввало даволаш мақсадида қўллаш, ва диагностик мақсадда таъсири қисқароқ муддатли мидриатикларни қўллаш яҳшироқ мақсадга мувофиқ.

 

Атропин сульфат қўллаш вақтида контакт линзалар ишлатиш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Глаукомаси бўлган пациентларда, 60 ёшдан катта шахсларда ва гиперметропияси ва глаукомага мойиллиги бўлган одамларда олди камераси чуқур бўлмаган сабабли уларда қорачиқни кенгайиши глаукоманинг ўткир хуружини чақириши мумкин.

Даволаш даврида транспорт воситаларни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакциялар тезлиги ва яҳши кўришни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препаратни фенилэфрин билан бир вақтда буюрилиши артериал босимни ошириши, нитратлар таъсири остида кўз ички босими ошиши мумкин.

Препаратдан фойдаланиш даврида қуёш нуридан сақлайдиган кўзойнак тақиб юриш тавсия этилади.

Препарат буйрак ва жигар етишмовчилиги, аритмиялар, юрак ишемик касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Агар шифокор томонидан она учун фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлса, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида дори воситани фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир  қобилияти

Даволаш даврида автотранспортларни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакциялар тезлиги ва кўриш ўткирлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- атропин сульфатга ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;

- ёпиқ бурчакли глаукома ва ёпик бурчакли хавф омиллари бўлган пациентлар;

- кератоконус,

- кўзнинг рангдор пардасининг синехиялар;

- 7 ёшгача болаларда (7 ёшгача - 1% ли эритма) қўллаш мумкин эмас

Эҳтиёткорлик билан:

  • артериал гипертензия;
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • аритмиялар;
  • юрак ишемик касаллиги;
  • митрал стеноз;
  • рефлюкс-эзофагит;
  • жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • простата безининг гипертрофиясида яққол ифодаланган сийдикни тутилиши;
  • ичак атонияси, ичак обструктив касалликлари, фалаж бўлган ичак тутилиши, токсик мегаколон, ярали колит;
  • диафрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;
  • гипертермия;
  • гипертиреоз;
  • 40 ёшдан катта пациентлар (аниқланмаган глаукоманинг кўринишларни хавфи);
  • миастения;
  • ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Симпатомиметиклар, М-холиноблокаторлар ва м-холинблокловчи хусусиятларига эга воситалар атропин сульфатнинг таъсирини кучайтиради ва м-холиномиметиклар - камайтиради.

 

 

Трициклик антидепрессантлар, фенотиазинлар, амантадин, хинидин, гистаминга қарши ва м-холинблокловчи хусусиятлари билан бошқа дори препаратлар тизимли ножўя реакциялар ривожланиш эҳтимолини кўпайтиради.

Маҳаллий қўллаш учун бошқа дори воситалар (кўз томчилари, суртмалар) бир вақтда буюрилган ҳолатда инстилляциялар орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади, кўз суртмасини оҳирида қўллаш лозим.

 
 
Dozirovkasi
Препарат фақат шифокор тавсияси бўйича ва қатъий назорат остида қўлланилади. Даволаш мақсадида катталарга ва 7 ёшдан катта болаларга атропин кунига 2-3 марта 1-2 томчидан буюрилади, томизиш орасидаги интервал 5-6 соатни ташкил қилиш керак.

 

Атропин конъюнктивал бўшлиқка томизилгандан кейин бурун бўшлиғига препаратни тушмаслик учун дарҳол ёш нуқтасини бурун тўсиғига босиш лозим.

Даволаш курсини давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

7 ёшдан кичик болаларга 0,5% ёки ундан пастроқ концентрацияли эритма қўлланилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Атропиннинг ножўя таъсирлар кучайиши ва тизимли самаралар ривожланиши мумкин: тахикардия, шиллиқ қаватларни қуриши, қабзиятлар, сийдикни тутилиши, бронхиал обструкция симптомларни пайдо бўлиши ёки кучайиши, терлашни камайиши, гипертермия пайдо бўлиши, айниқса болаларда харакат ва руҳий бузилишлар.

 

Даволаш: вена ичига 0,5-2 мг физостигмин (суткада 5 мг кўп эмас) тезлиги минутига 1 мг дан кўп эмас юбориш ёки вена ичига 0,5-2 мг ёки мушак ичига 0,5-1 мг ҳар 2-3 соатда неостигмин метисульфат юбориш.

 
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Агар шифокор томонидан она учун фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлса, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида дори воситани фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин.