Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АТРОПИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АТРОПИН АМПУЛЫ 1мг/мл 1мл №5

2 000 so'mdan
(4501)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
МОСКОВСКИЙ ЭНДОКРИННЫЙ ЗАВОД
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Спазмолитики
Dori tafsilotlari
Дори шакли: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли: 

инъекция учун эритма.

 

Фармакологик хусусиятлари

Итузумдошлар оиласи ўсимликларида сақланувчи алкалоид, М-холинорецепторларнинг блокатори, бир хил даражада мускарин рецепторларининг м1-, м2-, ва м3-кичик турлари билан боғланади. Ҳам марказий, ҳам периферик М-холинорецепторларга таъсир қилади. Шунингдек н-холинорецепторларга ҳам (гарчи ахамиятли кучсизроқ бўлса хам) таъсир қилади. Ацетилхолиннинг рағбатлантирувчи таъсирига тўсқинлик қилади; сўлак, меъда, бронхиал, кўзёши, тер безларининг, меъда ости безининг секрециясини камайтиради. Ички аъзоларнинг (бронхлар, МИЙ аъзолари, ўт чиқариш йўллари ва ўт қопи, сийдик чиқариш канали, қовуқ) силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради; тахикардия чақиради, AV ўтказувчанликни яхшилайди. МИЙ моторикасини камайтиради, сафро секрециясига деярли таъсир қилмайди. Қорачиқларни кенгайтиради, кўз ички суюқлигин оқиб чиқишини қийинлаштиради, кўз ички босимини оширади, аккомодация фалажини чақиради. Ўртача терапевтик дозаларда МНТ га рағбатлантирувчи таъсир ва кечиктирилган, лекин давомли седатив таъсир кўрсатади; нафасни қўзғатади (юқори дозалари – нафас фалажлиги). Бош мия пўстлоғини қўзғатади (юқори дозаларда), токсик дозаларда қўзғалаш, ажитация, галлюцинациялар, коматоз ҳолатни чақиради. Адашган нервнинг тонусини камайтиради, бу ЮҚТТ ни (АБ ни аҳамиятсиз ўзгаришида) ошишига ва Гис тутамида ўтказувчанликни бироз ошишига олиб келади. Адашган нервининг дастлабки юқори тонусида таъсири кучлироқ ифодаланган.

Вена ичига юборилганидан кейин максимал самараси 2-4 минут ўтгач, перорал қабул қилинганидан кейин (томчилар кўринишида) – 30 минут ўтгач намоён бўлади.

 

 

 

Қўлланилиши

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши; ўткир панкреатит; пилороспазм; ичак, ўт қопи, ўт чиқариш йўллари, сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари; ларингоспазм (олдини олиш); гиперсаливация (паркинсонизм, оғир металл тузлари билан заҳарланиш); брадикардия; AV блокада; холиномиметик ва антихолинестераз воситалар билан заҳарланиш; жарроҳлик операциялар олдидан премедикацияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Меъда ва 12-бармоқ ичак яраси ва панкреатитдаги ўткир оғриқларни, буйрак, жигар санчиқлари ва бошқаларни бартараф қилиш учун препарат тери остига ёки мушак ичига 0,25–1 мг дан (0,25–1 мл эритма) юборилади.

Брадикардияни йўқотиш учун – вена ичига 0,5–1 мг дан, зарурати бўлганида 5 минут ўтгач юборишни такрорлаш мумкин.

Премедикация мақсадиди – мушак ичига 0,4–0,6 мг анестезиядан 45-60 минут олдин юборилади.

Болаларга препарат 0,01 мг/кг дозада юборилади.

М-холиноблокаторлар ва антихолинэстераз воситалар билан заҳарланишда 1,4 мл 0,1% ли эритма вена ичига (шприц-тюбик) юборилади, афзалроғи холинэстераза реактиваторлари билан мажмуада.

 

Ножўя таъсирлари

Оғизни қуриши, тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, ичак ва қовуқнинг атонияси, қабзият, сийишни қийинлашиши, фотофобия, мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, ксеростомия, тактил сезувчанликни бузилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома ёки унга мойиллик, тахиаритмиялар, оғир димланган юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, митрал стеноз, рефлюкс-эзофагит, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, ичак атонияси, миастения, простата безининг гиперплазияси, ичакнинг обструктив касалликлари, фалажли илеус, токсик мегаколон, носпецифик ярали колит, диафрагманинг қизилўнгач тешигининг чурраси, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан

Гипертермия, артериал гипертензия. Гипертиреоз, 40 ёшдан ошганлар (ташхис қилинмаган глаукома кўринишларининг хавфи).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

М-холиномиметиклар ва антихолинэстераз воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Дифенгидрамин ёки прометазин – атропиннинг таъсирини кучайиши.

Нитратлар кўз ички босимини ошиш эҳтимолини оширади.

Прокаинамид – антихолинергик таъсирини кучайиши.

Гуанетидиннинг таъсири остида атропиннинг гипосекретор таъсири камайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Атропин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорлик вақтида атропинни қўллаш хавфсизлиги бўйича назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик вақтда ёки бевосита туғруқдан олдин препарат вена ичига юборилганда ҳомилада тахикардия ривожланиши мумкин.

Гестоз билан асоратланган ҳомиладорлик вақтда буюрилмайди, чунки артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

 

 

Дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида транспорт воситаларитни бошқариш, шунингдек психомотор реакциялар тезлигини ва аниқ харакатларни талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Оғиз бўшлиғи ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг қуруқлиги, ютиш ва нутқни бузилиши, тери қопламаларининг қуруқлиги, гипертермия, мидриаз ва ҳоказо («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг); ҳаракат ва нутқ қўзғалиши, хотирани бузилиши, галлюцинациялар, психоз.

Даволаш. Антихолинэстераз ва седатив воситалар.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 30°С гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.