Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АСПАРКАМ АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АСПАРКАМ АМПУЛЫ 10МЛ №10

3 500 so'mdan
(4428)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
POTASSIUM,MAGNESIUM ASPARTATE
Ishlab chiqaruvchi
АРТЕРИУМ
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли: 
Таркиби:
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли: 

инъекция учун эритма

 

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: магний аспарагинати 40 мг (3,37 мг магний), калий аспарагинати 45,2 мг (10,33 мг калий);

Ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), инъекция учун сув.

 

Таърифи: 

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли эритма

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

минерал препаратлар. микроэлементлар

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи дори воситалари гуруҳига киради. Магний натрий-калий-АТФазани фаоллаштиради, бунинг натижасида хужайра ичида натрий ионларининг концентрацияси камаяди ва хужайрага калий ионларини кириши ошади. Хужайра ичида натрий ионларининг концентрацияси камайганида қон томирларнинг силлиқ мушакларида натрий-кальций,  ионларининг алмашинуви тормозланади, бу уларни релаксациясига олиб келади, калий ионлари АТФ, гликоген, оқсиллар, ацетилхолин синтезини рағбатлантиради; калий ва магний ионлари хужайра мембраналарини қутбланишини қувватлайди. Аспарагинат ионларни хужайрага киришига ёрдам беради ва энергая алмашинувида иштирок этади. Антиаритмик самараси препаратни электролитлар дисбалансини бартараф этиш, миокарднинг қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигини пасайтириш хусусияти ҳисобига амалга ошади.

 

 

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

Сурункали юрак касалликларида (юрак етишмовчилигида, миокард инфарктидан кейинга даврда), юрак ритмини бузилишларида, энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида қўшимча даволаш учун.

Юрак гликозидлари билан даволашда қўшимча даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Аспаркам-Фармак®  катталарга 10-20 мл дан вена ичига аста-секин томчилаб юборилади (ампула ичидагиси 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли глюкозанинг стерил эритмасининг 50-100 мл да суюлтириш керак). Зарурати бўлганида 4-6 соатдан кейин такрор юбориш мумкин. Препарат мажмуавий даволаш учун яроқлидир.

Даволаш курсини шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари.

Препаратни тез юборилганда гиперкалиемия ёки гипермагниемия симптомлари намоён бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, II-III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (систолик аретриал босим <90 мм.сим.уст.), болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аспаркам-Фармак®  препаратини калийни тежовчи диуретиклар ёки ААФ (ангиотензинга айлантирувчи фермент) ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади (қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш керак). Аспаркам-Фармак® юрак гликозидларига сезувчанликни пасайтиради.

Номутаносиблик. Препаратни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган эритувчилардан ташқари, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Тез юбориш юзни гиперемиясини чақириши мумкин.

Аспаркам-Фармак® ни, калий ва магний сақловчи препарат сифатида, миастения гравис билан хасталанган пациентларда; ўткир дегидратация, тўқималарни тарқалган шикастланиши, хусусан оғир куйишлар каби гиперкалиемияга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай тоифа пациентларда қон зардобида электролитлар даражасини мунтазам текшириб туриш тавсия этилган.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни бу тоифа пациентларда қўлланганда бирон-бир хавфни юз берганлиги тўғрисида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган. Препаратни фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси етарли эмас, шунинг учун Аспаркам-Фармак® ни бу тоифа пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Транспортни бошқаришга таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни оқим билан тез юборилганда ёки препаратни терапевтик дозадан анча юқори дозаларда юборилганда гиперкалиемия ва гипермагниемия ривожланади.

Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, парестезиялар, миокард ўтказувчанлигини бузилиши, фалаж, брадикардия. Плазмада калийнинг жуда юқори концентрацияси юрак фаолиятини сусайиши, аритмия ёки юракни тўхтаб қолиши натижасида ўлимга олиб келиши мумкин.

Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, уйқучанлик, гипотензия, ҳолсизлик, ноаниқ нутқ, иккита кўриш, дезориентация, бош айланиши, брадикардия. Плазмада магнийнинг концентрацияси жуда юқори бўлганида гипорефлексия, нерв-мушак блокадаси, нафасни сусайиши ва юракни тўхтаб қолиши ривожланиши мумкин.

Бундай ҳолларда кальций глюконати ёки кальций хлоридининг 10% ли эритмасини 10-
40 мл (дозани ошириб юборилишининг оғирлик даражасига қараб) юбориш, нафас ва гемодинамикани тутиб туришга қаратилган чора-тадбирларни, симптоматик даволашни ўтказиш керак. Оғир заҳарланишларда санаб ўтилган чораларнинг самарадорлиги самарасиз бўлганида гемодиализни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

5 мл ёки 10 мл, ёки 20 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.