Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Аскорбиновая кислота

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Аскорбиновая кислота (Витамин С) РАСТВОР ДЛЯ ИНЕКЦИИ 5% 2мл №10

2 600 so'mdan
(3106)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ЛЕКХИМ-ХАРЬКОВ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИН
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Таркиби:

фаол модда: аскорбин кислотаси – 50,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, натрий метабисульфати, трилон Б, инъекция учун сув – 1 мл гача.

 
 
Dori shakli
5 % ли инъекция учун эритма 2 мл ампулаларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
 
Farmakodinamikasi
Аскорбин кислотаси ёки С витамини сувда эрийдиган витаминлар гуруҳига мансубдир. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади, у кўпчилик алмашинув жараёнларида хусусан, углеводлар алмашувларни бошқаришида, ароматик аминокислоталар алмашинувини, тироксин алмашинувини, катехоламинлар, стероид гормонлар, инсулин синтезида иштирок этади. Қон ивиши жараёнида, коллагенлар ва проколлаген синтези, бириктирувчи ва суяк тўқималари регенерациясининг зарур таркибий қисми ҳисобланади. Капиллярлар ўтказувчанлигини бошқаради (гиалуронидазани сусайтиради). Темирни сўрилишида ва гемоглобин синтезида иштирок этади.

 

Аскорбин кислотасининг иштирокида эркин радикалларни фаолсизланиши юз беради, шу сабабли, аскорбин кислотаси ҳужайра мембранасини шикастланишини, хусусан, лимфацитларни перокисидланишнинг шикастловчи таъсирини бартараф этади. Бундай таъсир ўзи билан қатор иммуномодулятор самараларни ўз ичига олади, хусусан, хемотаксисни, синтези ва интерферон ажралиб чиқишини кучайтиради, лимфоцитлар миграциясини яхшилайди.

Организмни носпецифик ва иммун резистентлигини оширади.

Одам организмида синтезга учрамайди. Овқат билан етарли миқдорда тушмаслиги гипо- ёки авитоминозга олиб келади.

 
Farmakokinetikasi
Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 25% ни ташкил этади. Аскорбин кислотасининг плазмадаги концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни, организмдаги заҳиралари – тахминан 1,5 г ни ташкил этади. Мушак ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришиш вақти Тmax – 15-20 минутни ташкил этади. Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра – барча тўқималарга осон ўтади, гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғида, кўз эпителийсида, уруғ безларининг оралиқ ҳужайраларида, тухумдонларда, жигарда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакда, қалқонсимон безида тўпланади; йўлдош орқали ўтади. Аскорбин кислотасининг концентрацияси лейкоцитлар ва тромбоцитларда, эритроцитларда ва плазмадагига қараганда юқори.

 

Танқислик холатларда лейкоцитлардаги концентрацияси, кечроқ ва бироз секинроқ камаяди ва бу танқисликни баҳолашда қон плазмасидаги концентрциясига қараганда энг яхши мезон сифатида қаралади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар, ичак, тер орқали чиқарилади, ўзгармаган аскорбат ва метаболитлар кўринишида кўкрак сутига ўтади. Юқори дозаларда, қон плазмасидаги концентрацияси 1,4 мг/дл дан кўпга тўхтатилгандан кейин юқори чиқарилиши сақланиб қолади. Чекиш ва алкоголни истеъмол қилиш аскорбин кислотасини (нофаол метаболитларга айланиши) парчаланишини, унинг организмда заҳираларини кескин пасайтиради.

Гемодиализда чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Аскорбин кислотаси одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, юқори толиқишни ҳис қилиш, юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда – уйқунинг бузилиши, марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: меъда спазми, айрим холларда кўнгил айниши, диарея.

Модда алмашинуви томонидан: С гипервитаминози, юқори дозаларда қўлланганда – меъда ости безининг инсуляр аппаратини функциясини (гипергликемия, глюкозурия) ва гликоген синтезини сусайиши, натрий ва суюқликни тутилиши, рух ва мис алмашинувининг бузилиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайиши, тўқималар трофикасини ёмонлашиши; юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – миокард дистрофияси, артериал қон босимини ошиши, микроангиопатияларни ривожланиши.

Қон тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: гипероксалатурия бўлиши мумкин; юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – буйракнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, буйрак тошларини шаклланиши.

Аллергик реакциялари: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жуда кам ҳолларда – тери тошмаси, терини гиперемияси, қичишиш, эшакеми, тана ҳароратини ошиши, анафилактик шок.

Юбориш жойида реакция: юбориш жойида ўзгаришлари.

Бошқалар: вена ичига юборилганда иссиқликни хис қилиш, вена ичига юқори дозаларда юборилганда – ҳомиладорликни тўхтаб қолиш хавфи.

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.
 
Maxsus shartlar
Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонал синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак функциясини ва артериал қон босимни кузатиш керак.

 

Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда меъда ости безининг инсуляр аппаратини функциясини сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида уни мунтазам назорат қилиш лозим.

Организмда темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислотасини минимал дозаларда қўллаш лозим.

Аскорбин кислотасини тез пролиферацияга учрайдиган ва жадал метастазланувчи ўсмалари бўлган пациентларга буюриш жараёнини чуқурлашишига олиб келиши мумкин. Кимётерапия курсларини ўтаётган пациентларга, препаратни кимётерапиядан кейин 1-3 кундан эрта бўлмаганда тавсия этилади (ўсмаларга қарши препаратни ярим чиқарилиш даврига боғлиқ ҳолда), чунки мумкин бўлган ўзаро таъсирларига нисбатан клиник маълумотлар йўқ.

Аскорбин кислотасининг катта дозаларини қўллаш айрим лаборатор текширувларнинг натижаларига таъсир қилиш мумкин: сийдикда қандни аниқлаш синамасини сохтамусбат бўлишига ва ахлатда яширин қонни аниқлаш синамасини манфий бўлишига шунингдек,

қон зардобида лактодегидрогеназа ва аминотрансферазаларнинг концентрациясини текширилганда натижаларини пасайишига олиб келиши мумкин.

Катта дозаларда сийдик - тош касаллигини қайталанишига мойиллиги бўлган беморларга даволашни ўтказиш мумкин эмас. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга кристаллурия хавфини камайтириш учун суюқликни етарли миқдорда (суткада 1,5-2 литргача) истъемол қилиниши таъминлаш зарур.

Таркибида натрий миқдори паст бўлган пархездаги беморларга препаратни юқори дозаларда буюриш мумкин эмас.

 
Qo'llanilishi
-       С гиповитаминози;

 

-       цинга;

-       қон кетишлари (бачадон, ўпка, бурун, жигардан);

-       геморрагик диатезлари;

-       нур касаллиги синдромига каби қон кетишлар;

-       интоксикация ва инфекцион касалликлар;

-       ҳомиладорлик нефропатияси;

-       Аддисон касаллиги;

-       антикоагулянтларни дозасини ошириб юборилиши;

-       суякларни синиши ва секин битадиган яралар;

-       турли дистрофиялар;

-       алкоголли инфекцион делирий;

-       аскорбин кислотасини қўшимча юбориш зарурати билан боғлиқ бўлган клиник вазиятларда қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-       препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

 

-       қандли диабет;

-       қонни юқори ивучанлиги, тромбозларга мойиллик;

-       тромбофлебит;

-       1 г дан ортиқ қўлланилганда сийдик тош касаллиги;

-       оғир буйрак етишмовчилиги;

-       глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан:

-       авж олиб борувчи хавфли ўсма касалликлар;

-       гемохроматоз;

-       талассемия, ўроқсимон-ҳужайра анемияси, сидеробласт анемия;

-       полицитемия;

-       лейкемия;

-       гипероксалатурия.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Салицилатлар, қисқа вақт таъсир этувчи сульфаниламидлар билан бир вақтда қўлланилганда сийдик тошларини ҳосил бўлиш хавфи ошади.

 

Аскорбин кислотасини салицилатлар, этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинлар билан бир вақтда қўлланганда ушбу препаратларни қонда концентрацияси ошади.

Аскорбин кислотасини билвосита антикоагулянтлар ва гепарин, антибиотиклар билан бир вақтда қўлланилганда ушбу препаратларни самараси пасаяди.

Аскорбин кислотасининг юқори дозалари сийдикда рН пасайтириши мумкин, натижада амфетамин ва трициклик антидепрессантларни найчаларда қайта сўрилиши пасаяди.

Антипсихотик дори воситаларини (нейролептиклар) – фенотиазин ҳосилаларини терапевтик таъсири камаяди.

Бир вақтда қўлланилганда аскорбин кислотаси перорал контрацептивларни самарасини камайтиради.

Тетрациклинлар ва ацетилсалици кислотаси аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини тезлаштиради.

Барбитуратлар, пиримидин билан бир вақтда қўлланганда аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилиши ошади.

Этил спиртини зарарсизлантиришни ва умумий клиренсини оширади, ўз навбатида организмда аскорбин кислотасини концентрациясини пасайтиради.

Ишқорий реакциясига эга препаратларни (шу жумладан алкалоидлар) чиқарилишини оширади.

Юқори дозаларда мексилетинни буйрак экскрециясини оширади.

Дефероксаминни қабул қилувчи пациентларда темирни чиқарилишини оширади.

Аскорбин кислотасини ва дефероксаминни бир вақтда қабул қилиш темирни тўқимадаги токсиклигини оширади, айниқса юрак мушакларида, у қон айланиш тизимини декомпенсацияга олиб келиши мумкин. С витаминини дефероксамин инъекциясидан фақат 2 соатдан кейин қабул қилиш мумкин.

Изопреналинни хронотроп таъсирини ва фенотиазин ҳосилалари терапевтик таъсирини камайтиради. 

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препарат яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Препаратни мушак ичига ёки вена ичига оқим билан ёки томчилаб буюрилади.

 

Вена ичига оқим билан 1-3 минут давомида юборилади. Вена ичига томчилаб юбориш учун бир марталик дозани 50-100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан эритилади ва минутига 30-40 томчи тезлигида аста-секин вена ичига инфузия йўли билан юборилади. Мушак ичига чуқур мушакка юборилади.

Дозани касалликни характери ва оғирлигини ҳисобга олган ҳолда индивидуал аниқлаш лозим.

Катталарга ва 12 ёшдан катта болаларга 5% ли эритмани 1-3 мл дан (суткада 50-150 мг дан) вена ичига буюрилади. Заҳарланишда суткалик дозани 500 мг гача ошириш мумкин. Максимал бир марталик доза – 200 мг, суткалик - 1 г.

12 ёшгача бўлган болаларга 5% ли эритмани суткалик дозаси 0,5-2 мл (кг тана вазнига 5-7 мг дан) вена ичига буюрилади.

12 ёшгача бўлган болалар учун максимал суткалик доза – 100 мг.

Алоҳида беморлар гурухи. Буйракларда тошларни ҳосил бўлишини қайталаниши бўлган пациентлар учун аскорбин кислотасининг суткалик дозасини 100-200 мг дан ошмаслиги керак.

Оғир ва терминал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун (диализда бўлган беморлар) аскорбин кислотасини суткалик дозасини 50-100 мг дан ошмаслиги керак.

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган беморлар учун аскорбин кислотасининг суткалик дозасини 100-500 мг дан ошмаслиги керак.

Даволаш давомийлиги касалликни характерига ва кечишига боғлиқ.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайиши (тўқималар трофикасини ёмонлашиши, артериал қон босимини ошиши, гиперкоагуляция, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин).

 

Аскорбин кислотасининг юқори дозалари меъда-ичак йўлларининг бузилишларини, жумладан жиғилдон қайнашини, диареяни чақириши, шунингдек гипероксалурия ва оксалат конкрементларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, буни натижасида сийишни қийинлашиши ёки сийдикни қизил рангга бўялиши мумкин. Препаратни юқори дозаларда вена ичига юборилганда ҳомиладорликни тўхтаб қолиш, эритроцитларни гемолиз хавфи пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш, жадаллаштирилган диурезни, симптоматик даволаш амалга ошириш зарур.

 

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Аскорбин кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ўтади.

 

Ҳомиладорлик ва лактация  даврида, фақат она учун бўлган потенциал фойда ҳомила бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина қўлланилади.