Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Анзибел Апельсин

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Анзибел Апельсин с вит.С ТАБЛЕТКА №30

22 400 so'mdan
(1344)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
НОБЕЛЬ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Дори шакли
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнамасдан оғизда секин шимиш лозим.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия қилинадиган доза – 1 таблеткадан буюрилади. Қабул қилиш ўртасидаги оралиқ 2-3 соатни ташкил қилади . Максимал суткалик доза 8 таблеткани ташкил қилади.

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан. Қабул қилиш ўртасидаги оралиқ 4-5 соатни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 6 таблеткани ташкил қилади .

Тавсия қилинадиган даволаш курси 7 кунни ташкил қилади. 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси) ва овқат ҳазм қилиш бузилишлари (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ) кузатилади. Пациентларнинг тишларида доғлар пайдо бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда – даволашни давом эттирилганида ўтиб кетувчи таъмнинг бузилиши пайдо бўлиши мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ва бошқа маҳаллий анестезияловчи препаратларга юқори сезувчанлик.

Фенилкетонурияси бўлган, фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хлоргексидин бошқа антисептиклар билан бир вақтда қўлланганида уларни фаолсизланиши мумкин. 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Препарат хлоргексидиннинг антисептик таъсири, эноксолонни лунжлар ва ҳалқумнинг шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши самараси, шунингдек бензокаиннинг маҳаллий анестезияловчи самарасига эга. Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватларининг таъсирланишини ёки қуришини чақирмайди. Препарат граммусбат ва грамманфий бактерияларни кўпчилик штаммларига нисбатан бактерицид ва бактериостатик таъсирга эга. Ачитқи замбуруғларга, дерматофитлар, липофил вирусларга нисбатан ҳам фаол. 

Фармакокинетикаси

Бензокаин шиллиқ қават ва шикастланган тери орқали яхши сўрилади, қон плазмаси ва кам даражада жигар эстеразалари билан гидролизланади.

Хлоргексидин тери, шиллиқ қават ва бошқа тўқималар билан яхши боғланади ва шунинг учун кам сўрилади. Ичга қабул қилингандан кейин қонда аниқланмайди.

Эноксалон кортизолни фаолсизлантирувчи ферментни сусайтиради, бу орқали бирга қўлланганда гидрокортизоннинг терига таъсирини кучайтиради.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи, томоқ ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш жараёнларнинг (енгил ва ўртача) маҳаллий белгиларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади. 

Дори шакли

шимиш учун таблеткалар 

Махсус кўрсатмалар

Спортчиларда қўлланганида препаратнинг  таркибига бензокаин киришини ҳисобга олиш керак, унинг бўлиши допинг-назоратда ижобий натижа бериши мумкин. Препаратни самарадорлиги органик субстанциялар (қон плазмаси) ва фосфолипидлар иштирокида қисман пасайиши мумкин.

Препаратни болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳар бир таблетка ширин таъм берувчи сифатида сорбитол сақлайди. Сорбитол айрим холларда меъданинг таъсирланишини ва диареяни чақириши мумкин. Ширин таъм берувчи сифатида калий ацесульфами сақлаши туфайли, калийнинг сўрилиши бузилган пациентларга буюриш ҳавфли.

Перорал қабул қилинганида калийнинг миқдорини ошиши меъданинг таъсирланишини ва диареянинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишида ёки узоқ муддат қўлланганида шишлар ва гипертензия пайдо бўлиши мумкин. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.