Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АНДИПАЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АНДИПАЛ ТАБЛЕТКА №10

1 900 so'mdan
(3445)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
METAMIZOLE SODIUM,PHENOBARBITAL,BENDAZOL
Ishlab chiqaruvchi
ФАРМСТАНДАРТ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

таблеткалар

Фармакологик хусусиятлари

 

Мажмуавий препаратдир. Препарат компонентларини бирга қўшиш уларнинг фармакологик таъсирини ўзаро кучайишига олиб келади.

Метамизол натрий – пиразолон ҳосиласи, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Дибазол (бендазол) – қон томирларни кенгайтирувчи восита; қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, орқа мия функциясини рағбатлантиради. Қон томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бевосита спазмолитик таъсир кўрсатади. Орқа мияда синаптик ўтказувчанликни енгиллаштиради.

Папаверин гидрохлориди – спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади, ички аъзолар ва қон томирларнинг тонусини пасайтиради ва силлиқ мушакларини бўшаштиради.

Фенобарбитал – паст дозаларда седатив таъсир кўрсатади ва бошқа компнентларнинг таъсирини кучайтиради.

Қўлланилиши

 

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазмларидаги оғриқ синдроми (кучсиз ёки ўртача ифодаланган): буйрак санчиғи, ўт қопи санчиғи, ичак санчиғи, ўт чиқарувчи йўлларининг дискинезияси, холецистэктомиядан кейинги синдром, қовуқ ва сийдик йўлларининг спазми, альгодисменорея.

Бош мия қон томирларининг спазми, мигрень.

Ёрдамчи дори воситаси сифатида: жарроҳлик аралашувларидан ва ташхис муолажалардан кейинги оғриқ синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

 

Ичга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Шифокор маслаҳатисиз қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсири

 

Аллергик реакциялар.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, психомотор реакцияларнинг тезлигини пасайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия.

Узоқ муддат қўлланганида: лейкопения, агранулоцитоз, жигар ва буйрак функциясининг бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

 

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пиразолон ҳосилаларига); суяк кўмигининг қон яратиш фаолиятини сусайиши; яққол жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, тахиаритмиялар, оғир стенокардия, коллапс, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, ёпиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, ичак тутилиши, мегаколон, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

 

Нитратлар (нитроглицерин, нитросорбит, сустак ва бошқалар), кальций каналларининг блокаторлари (нифедипин, коринфар ва бошқалар), бета-адреноблокторлар (анаприлин, метопролол, талинолол ва бошқалар), ганглиоблокаторлар (пентамин ва бошқалар), диуретиклар (фуросемид, гипотиазид ва бошқалар), миотроп спазмолитиклар (дипиридамол, эуфиллин ва бошқалар) билан мажмуада кўрсатилган препаратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради.

Бир вақтда бошқа нонаркотик анальгетиклар билан қўллаш, ўзаро токсик самараларининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар билан бирга қўллаш препаратнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

 

Узоқ муддат (7 кундан кўпроқ) қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

3 кун давомида самараси бўлмаганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш вақтида диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

 

Андипал дозаси ошириб юборилганда бош айланиши, кучли уйқучанлик юзага келади. Биринчи ёрдам сифатида меъда ювилади ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилинади.

Сақлаш шароити

 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йилу 6 ой.Дорихоналардан бериш тартиби

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.