Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Анаприлин ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Анаприлин ТАБЛЕТКА 40МГ №50

5 372 so'mdan
(4734)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
PROPRANOLOL
Ishlab chiqaruvchi
МЕДИСОРБ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Препараты влияющие на ангиотензивную систему
Dori tafsilotlari
Эҳтиёткорлик билан
Дори шакли
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Эҳтиёткорлик билан

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, бронхит, қандли диабет, (гипогликемик воситалар билан бир вақтда қабул қилганда гипогликемияни пайдо бўлиш хавфи), буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, гипертиреоз, депрессия, миастения, феохромоцитома, псориаз, периферик томирларни окклюзион касалликлари, ҳомиладорлик, лактация даври, кекса ёшдагилар, болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) да эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дори шакли

таблеткалар

Қўлланилиши

Артериал гипертензия; стенокардия; эссенциал тремор; тиреотоксикоз хавотирли бузилишларни, мажмуавий даволашда, мигренни олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

гар Сиз Анаприлинни қабул қилишни унутган бўлсангиз, таблеткани иложи борича тезроқ, навбатдаги қабул қилиш вақти яқинлашишидан олдин қабул қилинг. Агар дори воситанинг навбатдаги дозасини қабул қилиш вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун дори воситасининг дозасини икки марта ошириб қабул қилиш мумкин эмас. Кейинчалик препарат дозалаш тартибига риоя қилиб қўлланади.

Ичга овқатдан кейин буюрилади.

Артериал гипертензияда – 40 мг дан суткада 2 марта қабул қилинади. Етарли самара бўлмаганида дозани 40 мг дан, суткада 3 мартагача ёки суткада 2 марта 80 мг гача оширилади. Дозага олдинги дозаси қабул қилинганидан сўнг бир хафтадан кейин тузатиш киритилади. Максимал суткалик доза – 320 мг ни ташкил этади.

Стенокардияда – 20 мг бошланғич дозада суткада 3 марта, сўнгра дозаси бир хафталик оралиқ билан аста-секин 80-120 мг гача оширилади, 2-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 240 мг ни ташкил этади.

Хавотирли бузилишларда: суткада 40 мг доза воқеавий хавотирли холатларни бартараф қилиш учун қўлланиши мумкин. Тарқалган хавотирли бузилишларни узоқ муддатли даволашда суткада 2 марта 40 мг дозадан билан бошлаш керак, зарурати бўлганида суткада 3 марта 40 мг дозагача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги ўтказиладиган даволашга жавоб реакцияси билан аниқланади.

Олти ойдан кейин даволаш қайта кўриб чиқилиши керак.

Мигренни олдини олиш учун, шунингдек эссенциал треморда – бошланғич дозада 40 мг дан суткада 2-3 марта, зарурат бўлганда дозаси аста-секин суткада 160 мг гача оширилади.

Тиреотоксикозни даволашда препаратни қабул қилиш 40 мг доза билан бошланади, суткада 3-4 марта қабул қилинади. Кейинчалик дозаси ҳар 3-4 кунда юрак қисқаришлар сонини минутига 60-90 зарб орасида бўлишини назорат қилишга имкон берувчи оптимал дозагача оширилади.

Максимал суткалик доза – суткада 160 мг.

Жигар функцияси бузилганида препаратнинг дозасини камайтириш лозим. Буйрак функцияси бузилишида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болалар

Ушбу дори воситаси педиатрия амалиётида қўлланмайди.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: кучли толиқиш, ҳолсизлик, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик ёки уйқусизлик, тунги даҳшатлар, депрессия, хотирани пасайиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, тремор, асабийлик, безовталик;

Сезги аъзолари томонидан: кўриш ўткирлигини бузилиши, кўз ёши суюқлиги секрециясини камайиши, кўзни қуриши ва оғриши, кератоконъюнктивит.

Юрак-қон томир тизими томонидан: синусли брадикардия, атриовентрикуляр блокадалар, аритмиялар, сурункали юрак етишмовчилигини ривожланиши (декомпенсация), артериал пасайиши, ортостатик гипотензия, ангиоспазм (периферик қон айланишини бузилишини кучайиши, оёқларни совуқ қотиши, Рейно синдроми), кўкракда оғриқ.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, қабзият ёки диарея, жигар функциясини бузилиши (холестаз), таъм сезишни ўзгариши, мезентериал тромбоз, ишемик колит.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, йўтал, ҳансираш, респиратор дистресс синдром, бронхо- ва ларингоспазм.

Эндокрин тизими томонидан: гипо- ёки гипергликемия.

Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тери тошмаси, эшакеми.

Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: кучли терлаш, псориазга ўхшаш тери реакциялари, псориазнинг симптомларини зўрайиши, алопеция.

Қон тизими томонидан: тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура, лейкопения, агранулоцитоз.

Лаборатория кўрсаткичлар: тромбоцитопения (қон кетиш ва қон қуйилиш), лейкопения, “жигар” трансаминазалари, лактатдегидрогеназанинг фаоллигини ошиши.

Ҳомилага таъсири: она қорнида ҳомила ўсишини кечикиши, гипогликемия, брадикардия.

Бошқалар: белда оғриқ, артралгия, потенцияни пасайиши, “бекор қилиш” синдроми (стенокардия хуружларини кучайиши, миокард инфаркти, артериал босимни ошиши), иситма, Пейрони касаллиги, гравис миастенияси.

Ножўя самаралар пайдо бўлганда бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг. Бу кутилиши мумкин бўлган, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳамма ножўя самараларга тааллуқли.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, болалар, кардиоген шок, ўткир миокардинфаркт, синус тугунининг заифлиги синдроми, Принцметалл стенокардияси, декомпенсация босқичидаги қон томир етишмовчилиги, синусли брадикардия (юрак қисқаришлари сони минутига 55 зарбдан кам), II-III даражали атриовентрикуляр блокада, яққол ифодаланган ўнг ва чап қоринча етишмовчилиги, артериал гипотензия (систолик артериал босим 90 мм сим. уст. дан паст), бронхиал астма, пичан иситмаси, бронхоспазмга мойиллик, анамнезида бронхоспазм хуружлари, кетоацидоз билан кечувчи қандли диабет, периферик артериал қон оқимини бузилишлари, спастик колитда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар ҳозирги вақтда ёки яқинда Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Препарат моноаминооксидаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда гипотензив таъсирини сезиларни даражада кучайиши кузатилади, шу туфайли бундай мажмуани қўллаш мумкин эмас; моноаминооксидаза ингибиторлари ва Анаприлинни қабул қилишлар орасидаги танаффус камида 14 кун бўлиши керак.

Диуретиклар, резерпин, гидралазин, нифедипин ва бошқа антигипертензив дори воситалари, шунингдек этанол билан бир вақтда қўлланганда Анаприлиннинг гипотензив самараси кучаяди.

Ризатриптан билан бир вақтда қўллаш қонда унинг концентрациясини ошишига олиб келади ва ризатриптаннинг дозасини камайтириш талаб этилади.

Глюкокортикоидлар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (буйракда натрийни ушланиб қолиши ва простагландинлар синтезини камайиши), эстрогенлар (натрийни ушланиб қолиши) препаратнинг гипотензив самарасини сусайтирадилар.

Анаприлин тиреостатик ва утеротонизация қилувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради; антигистамин воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Амиодарон, верапамил ва дилтиазем билан бир вақтда қўлланганда манфий хроно-, ино- ва дромотроп таъсирининг яққоллигини кучайтиради.

Йод сақловчи рентгеноконтраст дори воситалари вена ичига юборилганида анафилактик реакцияларни ривожланиш хавфини оширади.

Фенитоин вена ичига юборилганида, ингаляцион анестезия учун қўлланадиган воситалар (углеводород ҳосилалари) Анаприлин билан бир вақтда қўлланганда кардиодепрессив таъсирининг яққоллиги ва артериал босимини пасайиб кетиш эҳтимол ошади.

Анаприлин бир вақтда қўлланганда инсулин ва перорал гипогликемик воситаларнинг самарадорлигини ўзгартиради, ривожланаётган гипогликемиянинг симптомларини (тахикардия, артериал босимни ошишини) яширади.

Юрак гликозидлари, метилдопа, резерпин ва гуанфацин, антиаритмик дори воситалари Анаприлин билан бир вақтда қўлланганда брадикардия, атриовентрикуляр блокада, юракни уришини ва юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки оғирлашиши хавфини оширади.

Анаприлин қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсирини ва кумаринларнинг антикоагулянт самарасини узайтиради.

Три- ва тетрациклик антидепрессантлар, антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар), этанол, седатив ва уйқу дори воситалари пропранололнинг марказий нерв тизимининг фаолиятига нисбатан сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.

Шохкуя алкалоидлари Анаприлин билан бир вақтда қўлланганда периферик қон айланишини бузилишини ривожланиш хавфини оширадилар.

Анаприлин иммунотерапия ёки тери синамалари учун қўлланадиган аллергенларни юбориш фонида оғир даражадаги тизимли реакцияларни (анафилаксияни) ривожланиш эҳтимолини оширади.

Циметидин, сульфасалазин Анаприлиннинг биокираолишлигини оширади.

Анаприлин қон плазмасида лидокаин, фенотиазин нейролептикларнинг концентрациясини  оширади, теофиллиннинг клиренсини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Беморларни назорат қилиш юрак қисқаришлари сони ва артериал босимини (даволаниш бошида ҳар куни, сўнгра ҳар 3-4 ойда) кузатиш, электрокардиограммани, қандли диабети бўлган беморларда қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини (4-5 ойда 1 марта) текширишдан иборат бўлиши керак. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини (4-5 ойда 1 марта) назорат қилиш тавсия этилади.

Анаприлинни қабул қилиш фонида юрак қисқаришлари сони минутига 50 зарбдан кам бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертонияни даволаш узоқ давом этиш керак. Препарат билан даволашни бекор қилиш аста-секин амалга оширилади (ҳар 3-4 кун дозаси 25% га пасайтирилади).

Қандли диабети бўлган беморлар, Анаприлин қонда қанднинг миқдорини пасайтирувчи воситаларга нисбатан сезувчанликни ўзгартиришини, даволаниш вақтида гипогликемиянинг асосий симптомлари кучли терлаш эканлигини эсда тутиш керак.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (эрта босқичида) Анаприлинни синчков шифокор назорати остида диуретиклар ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, юрак гликозидлари билан даволаниш фонида қабул қилиш керак.

Тамаки чекканда бета-адреноблокаторларнинг самарадорлиги пастроқ бўлади.

Контакт линзалардан фойдаланадиган беморлар, даволаниш фонида кўз ёши суюқлигини ишлаб чиқарилиши камайиши мумкинлигини ҳисобга олишлари керак.

Тиреотоксикозда тиреотоксикознинг клиник белгиларини яширин мумкин. Тиреотоксикози бўлган пациентларда препаратни тўсатдан бекор қилиш мумкин эмас, чунки касалликнинг симптоматикасини кучайтириш мумкин.

Клонидин билан бир вақтда қабул қилинганида, уни қабул қилиш Анаприлин бекор қилинганидан кейин бир неча кун ўтгач тўхтатилиши мумкин.

Симпатолитиклар (масалан, резерпин) бета-адреноблокаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, пациентлар доимий шифокор назоратида бўлишлари керак.

Кекса ёшдаги беморларда кучайиб борувчи брадикардия (минутига 50 зарбдан кам), артериал гипотензия (систолик артериал босим 100 мм сим. уст. дан паст), атриовентрикуляр блокада, юрак қоринчалари аритмияси, буйрак ва/ёки жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари пайдо бўлган ҳолларда, препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим.

Депрессия ривожланганда даволашни тўхтатиш керак. Қонда ва сийдикда катехоламинларнинг даражасини антинуклеар антителалар титрини текширишдан олдин бекор қилиш керак.

Периферик қон томирларда қон айланиши оғир даражадаги пропранолни бузилишларида қўллаш мумкин эмас; кам периферик қон айланишини жиддийлигини камроқ бузилишларида препаратни қўллаш пациентларнинг ҳолатини ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

I даражали AV-блокадаси бўлган пациентларда препарат ўтказувчанлик вақтига салбий таъсир қилиши натижасида Пропронололни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Декомпенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларда пропранололни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар ёки буйрак функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларда пропранололни бошланғич дозаси танланиб, эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни организмда тўпланишидан сақланиш учун препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални узайтириш ва пропранололнинг дозасини пасайтириш керак.

Портал гипертензияси бўлган пациентларда жигар функцияси бузилиши ва жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатларда пропранололни қўллаш жигар энцефалопатиясини ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Пропранололни қўллаш фонида анестезия ўтказилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Анестезиологни хабардор қилиш керак ва иложи борича энг кам манфий инотроп таъсир қилувчи анестетик воситани танлаш керак.

Бошқа бета-адренолитик препаратлар каби, пропранолол ҳам аллергенларга сезувчанликни ошириши, ҳам анафилактик реакцияларни кучайтириши мумкин. Бета-адренолитик препаратлар билан даволанган пациентларда адреналин ҳар доим ҳам кутиладиган самара бермайди.

Ёрдамчи моддалар таркибига қанд киради, буни қандли диабет бўлган пациентларда инобатга олиши керак. Ушбу дори воситаси фруктозани кам учрайдиган туғма ўзлаштираолмаслик ёки глюкозо-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, агар Сиз ҳомиладорликка шубха қилаётган ёки ҳомиладор бўлиш эҳтимолини истисно қилмасангиз бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас фақат, ҳомиладор учун даволашдан кутиладиган фойда учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Пропранололни тератогенлиги юзасидан далиллар йўқ. Аммо бета-блокаторлар йўлдош перфузиясини камайтирадилар, бу она қорнида ҳомилани нобуд бўлишига, эрта ва муддатидан олдин туғруққа олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, ножўя реакциялар, айниқса янги туғилган чақалоқларда гипогликемия ва брадикардия ва ҳомилада брадикардия кузатилиши мумкин. Туғруқдан кейинги даврда янги туғилган чақалоқларда юрак ва ўпка асоратларини ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Кўпчилик бета-блокаторлар, айниқса липофил бирикмалар кўкрак сутига ўтиши мумкин. Шу туфайли препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Автотранспорт ҳайдовчилари, операторлари препаратни қабул қилганда диққатни сусайиши ва реакция тезлигини камайтириш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: хушдан кетиш ҳолатлари, юрак қоринчалари экстрасистолияси, юрак етишмовчилиги, брадикардия, бош айланиши ва хушдан кетиш, артериал босимни пасайиши, аритмия, нафас фаолиятини қийинлашиши, бармоқ тирноқлари ва кафтлар цианози, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш (ичга қабул қилганда); аритмияда – атропин, эпинефрин, лидокаин юборилади, самараси кам бўлганида вақтинчалик кардиостимулятор ўрнатилади; артериал гипотензияда кроватнинг бош қисми туширилиб бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак, самара бўлмаганида – эпинефрин, допамин, добутамин; тиришишларда – в/и диазепам; бронхоспазмда – бета-адреностимуляторлар буюрилади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.