Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ампициллин ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ампициллин ПОРОШОК ДЛЯ ИНФУЗИИ 0.5г №1

1 400 so'mdan
(2236)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ampicillin
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИНФ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори шакли:
Таркиби:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Махсус кўрсатмалар
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда – иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, жуда кам ҳолларда анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга жуда катта дозаларда қўлланганида), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қайт қилиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро антагонизм юзага келади. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробга қарши таъсирини кучайиши кузатилади. Пробенецид билан қўлланганда, у препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради, натижада унинг қон зардобидаги миқдори ошади, аллопуринол билан қўлланганида, у препаратнинг метаболизмини секинлатиб, тери тошмасини пайдо бўлиш тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

 

Дори шакли:

 Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

 

Таркиби:

 1 флакон ампициллинга ҳисобланганда – 500 мг ёки 1000 мг ампициллиннинг натрийли тузини сақлайди.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

 

Фармакологик хусусиятлари

Ампициллин – кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси деворининг синтезини тўхтатиб бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотали муҳитда чидамли.

Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Staphylococcus spp., Streptococci A, B, C, F, G; Str. pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L. monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelotrix rhusopathiae, Eikenela, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propionibacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир. Препаратга Enterococcus faecalis, E.Coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.Influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимо сезгир эмас.

Препаратга чидамли микроорганизмлар: В.catarrhalis, Кlebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundi, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudommonas spp., Acinetаbacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamidia spp.

 

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборилганидан кейин организмнинг тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва бўғим суюқликларида, ўт-сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига чиқарилади. Яримчиқиш даври 1 соат атрофида, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори концентрацияси аниқланади. Препарат такрор юборилганда организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қўллаш имконини беради.

 

Қўлланилиши

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанликда, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялар, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ва вена ичига. Катталарга 250-500 мг дан суткада 4-6 марта; оғир инфекцияларда суткалик дозани 10 г ва ундан кўпгача ошириш мумкин; болаларга ёшига қараб: янги туғилган чақалоқларга – 100 мг/кг, 1 ёшгача – 50 мг/кг, 1 ёшдан 4 ёшгача 50-75 мг/кг, 4 ёшдан катталарга 50 мг/кг суткалик дозада буюрилади.

Даволанишнинг давомийлиги ҳолатнинг оғирлигига ва даволаш самарасига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафта ва ундан кўп) бўлади.

 

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар юзага келганида, препарат қабул қилишни тўхтатиб, десенсибилизация даволаш чораларини қўллаш лозим. Сепсисли беморларда бактериолис реакцияси (Яриш-Герксгецмер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволашда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) суперинфекция ривожланиши мумкин. Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи ва С витаминларини, керак бўлганда, нистатин ва леворин дори воситаларини тавсия қилиш керак. Бронхиал астма, узоқ вақт иситмалаш ва бошқа аллергик касалликларда, препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситаларни қўллаш тавсия этилади. ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилаётганда, буйраклар, жигар фаолияти ва қон таркибини доимо назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 500 мг ёки 1000 мг дан флаконда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.