Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ампициллин ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ампициллин ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 500мг №50

2 000 so'mdan
(4572)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
КИТАЙ
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dori shakli
Флаконларда 0,5 г дан препарат.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Битта флакон қуйидагиларни сақлайди:

 

фаол модда:

ампициллин натрий тузи                             0,3335 г

оксациллин натрий тузи                             0,1665 г

 
 
Farmakodinamikasi
Ампициллин ва оксациллин таъсир доирасини бирлаштирувчи комбинацияланган антибиотик ҳисобланади. Ампициллин – ярим синтетик пенициллин бактерицид таъсир этади, пенициллиназани пайдо қилмайдиган грам-мусбат микроорганизмларга (Staphylococcusspp., Streptococcusspp., Streptococcuspneumoniae) ва грам-манфий микроорганизмларга (Neisseriagonorrhoeae, Neisseriameningitidis, Escherichiacoli, Salmonellaspp., Shigellaspp., Proteusmirabilis, Haemophilusinfluenzae) нисбатан фаолдир. Оксациллин – пенициллинлар гуруҳидаги пенициллиназга чидамли ярим синтетик антибиотик бўлиб, грам-мусбат микроорганизмлар: Staphylococcusspp., Streptococcusspp., шу жумладан Streptococcuspneumoniae, Actinomycesspp., Bacillusanthracis, Corynebacteriumdiphtheriae, анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалар, шу жумладан Clostridiumspp.; грам-манфий кокклар: Escherichiacoli, Proteusmirabilis, Haemophilusinfluenzae, Klebsiellapneumoniae, Actinomycesspp., Treponemasppга нисбатан бактерицид таъсирга эга.

 

Pseudomonasaeruginosa, аксарият штаммлар Proteusvulgaris, Providenciarettgeri, Proteusmorgаnii препарат таъсирига чидамлидир.

 
Farmakokinetikasi
Қонда препаратнинг максимал концентрацияси (Сmax) мушак ичига юборилганидан сўнг 30 минут – 1 соатдан кейин аниқланади. Вена ичига юборилганида қонда мушак ичига юбориш усулида кузатиладиган миқдордан юқори препарат концентрацияси тезда ҳосил бўлади.

Препарат организмдан буйраклар орқали, қисман ўт орқали чиқарилади.

Қайтадан юборилган ҳолатларда у пациент организмида тўпланиб қолмайди, бу унинг узоқ вақт қўлланилишига имкон беради.

 
Nojo'ya samaralari
Тери тошмаси, эшакеми, Квинке шишиши каби реакциялар шаклида намоён бўладиган аллергик реакциялар, кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин.

 

Аллергик реакциялар пайдо бўлганда препарат юборилишини тўхтатиш ва десенсибиллизацияловчи терапияни ўтказиш керак.

Анафилактик шок белгилари пайдо бўлганда пациентни ушбу ҳолатдан чиқариш учун шошилинч чоралар кўрилиши: эпинефрин (адреналин), глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин препаратларини юбориш керак, зарур ҳолларда, ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси ўтказилади.

Препарат вена ичига юборилганида флебитлар ва перифлебитлар, мушак ичига юборилганида – инъекция жойида оғриқ ривожланиши мумкин.

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
 
Maxsus shartlar
Препарат билан даволаш жараёнида буйраклар, жигар функциялари ва периферик қон манзараси мунтазам равишда назорат қилиниши керак. Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларга дозалаш режимига тузатиш киритиш талаб қилинади.

 

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори дозаларда қўлланилганида марказий нерв тизимига токсикли таъсир бўлиши мумкин.

Суперинфекциялар ривожланиш эҳтимоли (унга сезувчан бўлмаган микрофлора ўсиши ҳисобига) антибактериал терапияга тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилади.

Пенициллинларга юқори сезувчанлик бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотиклари билан кесишган аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препарат она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкин.

Она сути билан паст концентрацияларда чиқарилади. Лактация даврида препарат қўлланилиши зарур ҳолларда, эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.

 
Qo'llanilishi
Сезувчан қўзғатувчилар томонидан чақирилган юқумли-яллиғланиш касалликлари: синусит, тонзиллит, ўрта отит, бронхит, пневмония, холангит, холецистит, пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, цервицит; тери ва юмшоқ тўқималар юқумли касалликлари: сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар, сепсис, эндокардит, менингит; туғишдан кейинги юқумли касалликлар ва бошқа касалликлар.

 

Жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратларни (шу жумладан, иммунтанқислик ҳолатида) профилактика қилиш, янги туғилган чақалоқларда юқумли касалликларни профилактика қилиш ва даволашда қўлланилади.

 

 

Ганореяни даволашда препаратдан бензилпенициллинга резистент гонококклар штаммлари билан чақирилган ҳолатларда фойдаланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, юқумли мононуклеоз, лимфолейкоз, анамнезда пенициллин гуруҳидаги препаратларга токсик-аллергик реакциялар мавжудлигида қўллаш мумкин эмас.

 

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:

Пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик бўлган оналар туққан болаларда, анамнезда аллергик реакциялар ва/ёки бронхиал астма, буйрак етишмовчилиги, анамнезда қон кетишлар, антибиотиклар қўлланилган шароитда энтероколит (анамнезда) мавжудлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ампиокс натрийни битта шприцда бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Бактерицид антибиотиклар (аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин) синергид; бактериостатик препаратлар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) – антагонистик таъсир этади.

Билвосита антикоагулянтлар самарадорлигини оширади (ичаклар микрофлорасини бартараф этган ҳолда, К витамини синтезини ва протромбин индексини пасайтиради); эстроген сақлайдиган перорал контрацептивлар, метаболизми жараёнида парааминобензоат кислотаси, этинилэстрадиол пайдо бўладиган препаратлар самарадорлигини камайтиради, чунки “ёриб ўтувчи” қон кетишлар ривожланиш хавфини оширади.

Диуретиклар, аллопуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва каналли секрецияни блокировка қилувчи бошқа препаратлар (каналли секреция пасайиши ҳисобига) ампициллиннинг плазмадаги концентрациясини оширади.

Оксациллин метотрексат токсиклигини оширади (каналли секреция учун рақобат); кальций фолинат (фолат кислотаси антагонистлари антидоти) дозаларини ошириш ва унинг узоқроқ қўлланилиши талаб қилиниши мумкин.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi

Препарат мушак ичига ёки вена ичига (оқимли ёки томчилатиб) юборилади.

 

Катта ёшдаги пациентлар ва 14 ёшдан катта ёшдаги болалар учун препаратнинг бир мартали дозаси 0,5-1 г, суткалик дозаси 2-4 г ни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқлар, вақтидан олдин (чала) туғилган болалар ва 1 ёшгача бўлган болаларга препарат бир суткада 0,1-0,2 г/кг; 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 0,1 г/кг; 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 0,05 г/кг суткалик дозада; 14 ёшдан катта ёшдаги болаларга – катта ёшдаги пациентлар дозасида буюрилади. Суткалик доза 6-8 соат оралиқ вақт билан 3-4 марта қабул қилиш режимида юборилади. Юқумли касаллик оғир даражали кечган ҳолатларда қайд этилган дозалар 1,5-2 баравар оширилиши мумкин.

Мушак ичига юбориш учун эритмалар флакон таркибига 2-5 мл инъекция учун сув қўшилган ҳолда extempore усулида тайёрланади.

Мушак ичига юборилганида даволаш муддати: 5-7 кундан 3 ҳафтагача.

Вена ичига оқимли юбориш учун препарат (бир мартали дозаси) 10-15 мл инъекция учун сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади ва 2-3 минут давомида аста-секин юборилади.

Вена ичига томчилатиб юбориш учун препарат (катта ёшдаги пациентлар учун бир мартали дозаси) 100-200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5-10% глюкоза эритмасида эритилади ва бир минутда 60-80 томчи тезликда юборилади.

Болаларга вена ичига томчилатиб юборишда эритгич сифатида 5-10% глюкоза эритмасидан фойдаланилади (бола ёшига қараб 30-100 мл). Препарат вена ичига 5-7 кун давомида юборилади, кейинчалик (зарур ҳолларда) мушак ичига юборишга ўтилади.

Эритмалардан тайёрлангандан сўнг дарҳол фойдаланилади, уларга бошқа дори препаратларини қўшиш мумкин эмас.