Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ампициллин ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ампициллин ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 1,0Г №1

2 200 so'mdan
(4720)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
СИНТЕЗ
Chiqarilish shakli
ФЛ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дориларнинг ўзаро таъсири

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро антагонизм юз беради. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади. Пробенецид билан бирга қўлланиши препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради ва қон зардобида унинг миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса – препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасини пайдо бўлиш тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради. 

Дори шакли

инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун. 

Фармакологик хусусиятлари

Ампициллин – кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини тўхтатиб, бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади.

Препаратга қуйидаги микроорганизмлар доимо сезгир: Staphylococcus spp., Streptococci A, B, C, F, G; Str. pneumoniae пенициллиназа ишлаб чиқармайдиганлари: L. monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelotrix rhusopathiae, Eikenela, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propionibacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.Influenzae, N.gonorrhoeae,  Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимо сезгир эмас.

Препаратга чидамли микроорганизмлар: D.catarrhalis, Кlebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundi, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudommonas spp., Acinetаbacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., 

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборилгандан кейин организмнинг тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик концентрацияларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларида, сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ажралиб чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори концентрацияси ҳосил бўлади. Препарат такрор юборилганда, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш имконини беради. 

Қўлланилиши

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанлик, холецистит, кўк йўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланилади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Парентерал: мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) (оқим билан ёки томчилаб). Иккала юбориш усулларида катталарга 250-500 мг дан суткада 4-6 марта буюрилади; оғир инфекцияларда (сепсисда, менингитда, эндокардитда) суткалик доза 10 г гача ва ундан ортиққа оширилиши мумкин; болаларга ёшига қараб: янги туғилган чақалоқларга –
100 мг/кг, 1 ёшгача – 50 мг/кг, 1 ёшдан 4 ёшгача 50-75 мг/кг, 4 ёшдан катталарга 50 мг/кг суткалик дозада буюрилиши мумкин.

2 г дан ошадиган бир марталик доза в/и томчилаб юборилади. Бунинг учун 2-4 г ни мувофиқ 7,5-15,0 мл инъекция учун сувда эритилади, кейин тайёрланган эритмага 125-
250 мл натрий хлориди эритмаси ёки 5-10% ли глюкоза эритмасини қўшилади, минутига 60-80 томчи тезлигида юборилади.

В/и томчилаб юборилганда болаларга эритувчи сифатида 5-10% ли глюкоза эритмаси (боланинг ёшига қараб 30-50 мл) қўлланади.

Даволаш давомийлиги пациентнинг ҳолатини оғирлиги ва даволаш самарадорлигига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафтагача ва ундан кўп) бўлади.

Мушак ичига юбориш учун эритмани ex tempore, флакон ичидагисига 2 мл стерил инъекция учун сув ёки 0,5% ли новокаиннинг инъекция учун эритмасини қўшиб тайёрланади (новокаинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар бундан истиснодир). Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини (кўпи билан
2 г) 5-10 мл стерил инъекция учун сув ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритилади ва секин юборилади. 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда – иситмалаш, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, жуда кам ҳолларда анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши мумкин (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг юқори дозалари қўлланилганда), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қусиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), жигар фаолиятини оғир бузилишлари, инфекцион мононуклеоз, бронхиал астма, пичан иситмаси, эмизиш (даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим) даврида қўллаш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар пайдо бўлганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизацияловчи даволаш чораларини ўтказиш лозим. Препаратни сепсисли беморларда қўлланганда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) юз бериши мумкин. Ҳолсизланган беморларда узоқ вақт даволанишда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) чақирган суперинфекция ривожланиши мумкин. Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи витаминларини ва С витаминини, буюриш, зарурати бўлганда нистатин ва леворин дори воситаларини бериш мақсадга мувофиқдир. Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, зарур бўлганда препарат десенсибилизацияловчи воситалар билан бирга қўлланади. Буйрак, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим. Препаратни буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида марказий нерв тизимига токсик таъсири (бош айланиши, бош оғриғи), диспепсик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, ич суюқ келиши), тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситаларини қўллаш, сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, гемодиализ ўтказиш керак. Аллергияда антигистамин ва десенсибилизацияловчи воситалар қўлланади. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.