Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ампициллина MR

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ампициллина MR ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 0,5Г №1

2 300 so'mdan
(1286)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
МЕРРИМЕД
Chiqarilish shakli
ФЛ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

ампициллиннинг натрийли тузи ампициллинга қайта ҳисоблаганда 0,5 г ёки 1,0 г.

Farmakodinamikasi

Ампициллин – кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини тўхтатиб, бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади.

 

Препаратга қуйидаги микроорганизмлар доимо сезгир: Staphylococcus spp., Streptococci A, B, C, F, G; Str. pneumoniae пенициллиназа ишлаб чиқармайдиганлари: L. monocytogernes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelotrix rhusopathiae, Eikenella, N.meningitides, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propionibacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema; Enterococcus  faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.Influenzae, N.gonorrhoeae,  Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимо сезгир эмас.

Препаратга чидамли микроорганизмлар: D.catarrhalis, Кlebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundi, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudommonas spp., Acinetаbacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.

Farmakokinetikasi
Препарат парентерал юборилгандан кейин организмнинг тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик концентрацияларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларида, ўт-сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сутига ажралиб чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори концентрацияси ҳосил бўлади. Препарат такрор юборилганда, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қўллаш имконини беради.

 

 

 
Nojo'ya samaralari

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда - иситмалаш, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, жуда кам ҳолларда анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши мумкин (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг юқори дозалари қўлланилганда), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қусиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

 

Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar

Аллергик реакциялар юз берганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш, десенсибилизацияловчи даволаш чораларини ўтказиш лозим. Препаратни сепсисли беморларда қўлланганда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) юз бериши мумкин. Ҳолсизланган беморларда узоқ вақт даволанишда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) суперинфекцияни чақириши мумкин. Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи ва С витаминларини, буюриш, зарурати бўлганда нистатин ва леворин дори воситаларини бериш мақсадга мувофиқдир. Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, керакли холларда препарат десенсибилизацияловчи воситалар билан бирга қўлланади. Буйрак, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Qo'llanilishi

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанлик, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекциялар.

 

 

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, инфекцион мононуклеоз, бронхиал астма, пичан иситмаси, эмизиш (даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим).

 

 

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро антагонизм юз беради. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади. Пробенецид билан бирга қўлланиши препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради ва қон зардобида унинг миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса - препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасини пайдо бўлиш тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

 

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2,5 йил.

Dozirovkasi

Парентерал: мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) (оқим билан ёки томчилаб). Иккала юбориш усулларида катталарга 250-500 мг дан суткада 4-6 марта буюрилади; оғир инфекцияларда (сепсисда, менингитда, эндокардитда) суткалик доза 10 г гача ва ундан ортиққа оширилиши мумкин; болаларга ёшига қараб: янги туғилган чақалоқларга – 100 мг/кг, 1 ёшгача – 50 мг/кг, 1 ёшдан 4 ёшгача 50-75 мг/кг, 4 ёшдан катталарга 50 мг/кг суткалик дозада буюрилиши мумкин.

 

2 г дан ошадиган бир марталик доза в/и томчилаб юборилади. Бунинг учун 2-4 г ни мувофиқ 7,5-15,0 мл инъекция учун сувда эритилади, кейин тайёрланган эритмани 125-250 мл натрий хлориди эритмаси ёки 5-10% глюкоза эритмасига қўшилади, минутига 60-80 томчи тезлигида юборилади.

В/и томчилаб юборилганда болаларга эритувчи сифатида 5-10% глюкоза эритмаси (боланинг ёшига қараб 30-50 мл) қўлланади.

Даволаш давомийлиги пациентнинг ҳолатини оғирлиги ва даволаш самарадорлигига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафтагача ва ундан кўп) бўлади.

Мушак ичига юбориш учун эритмани ex tempore, флакон ичидагисига 2 мл стерил инъекция учун сув ёки 0,5% новокаиннинг инъекция учун эритмасини қўшиб тайёрланади (новокаинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар истиснодир. Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини (кўпи билан 2 г) 5-10 мл стерил инъекция учун сув ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритилади ва секин юборилади.