Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Амоксициллин ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Амоксициллин ТАБЛЕТКА 0,25Гр №20

5 000 so'mdan
(1725)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
СИНТЕЗ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Сақаш шароити
Дори шакли

таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга антибиотик.

Бактериоцид таъсир к¢рсатади, ҳужайра қобиғи синтезини сусайтиради. Граммусбат микроорганизмларга (гемолитик ва ногемолитик Streptococcus spp., Staphylococcus spp., беталактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқармайдиган Clostridium spp., Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus spp.) ва грамманфий микроорганизмларга (Haemophilus influenzae, Bordetella pertussis, Proteus mirabilis, Brucella spp., Neisseria gonorrhoeae ва Neisseria meningitidis, Salmonella spp., Shigella spp., Esherichia coli, Borrelia burgorfery, Helicobacter pylori) нисбатан фаол.

Бета-лактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқарадиган микроорганизмларга (Pseudomonas, индол-мусбат Proteus, Serratia, Enterobacter) нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлида амалда тўлиқ (93%) сўрилади, овқатланиш  препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. Плазмада энг юқори концентрациясига ичилгандан кейин 1-2 соатда эришилади. Препаратнинг 17% га яқини плазма оқсиллари билан боғланади. Тананинг тўқималарига биологик суюқликларига (орқа мия суюқлиги бундан мустасно), она сутига киради, ҳамда йўлдош тўсиғидан ўтади. Жигарнинг нормал фаолиятида ўт суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрациясидан 2-4 марта кўп бўлади. Катта қисми буйрак орқали, асосан найчалар экскрецияси билан, 50% га яқини ўзгармаган ҳолда ажралиб чиқади. Яримчиқарилиш даври 1-2 соат, жигар фаолияти бузилганда у ўзгармайди, аммо буйрак фаолияти бузилганда (креатинин клиренси 15 мл/мин га тенг ёки кам) узаяди, анурияда эса (5-15 соат) ¢ртача 8,5 соатга етади. 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцияларни, айниқса нафас йўли, сийдик-таносил тизими, ўт суюқлиги йўллари, меъда-ичак йўли, тери ва юмшоқ тўқима юқумли касалликларини даволашда қўлланади.

Антибиотик-жарроҳлик комплекс даволаш доирасида ўт пуфакчаси ва ўт йўлларини сальмонелла ташувчилигидан санация қилиш учун қўлланилади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатланишдан олдин ёки кейин ичилади.

Катталар ва 10 ёшдан катта бўлган болаларга (танасининг вазни 40 кг дан ортиқ бўлса) одатда суткасига 1,0-1,5 г дозада тавсия қилинади. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга бир суткалик дозаси одатда 0,75 г ни, 2 ёшдан 5 ёшгача – 0,375 г ни, 2 ёшдан кичик бўлган болаларга 30 мг/кг ни ташкил қилади. Суткалик дозаси 2-3 маҳалга бўлиб ичилади.

Оғир кечувчи юқумли касалликларни даволаш учун қабул қилиш дозасини икки мартага ошириш мумкин. Препарат билан даволаш муддати 5-7 кундан кам бўлмаслиги керак, аммо сурункали бронхит хуружида одатда фақат йирингли балғам ажралиши даврида қўланилади. Бета-гемолитик стрептококклар чақирган инфекцияларда, асоратнинг олдини олиш мақсадида камида 10 кунгача даволаниш тавсия қилинади. Касаллик белгилари йўқолгандан кейин ҳам препаратни 48 соат давомида ичиш тавсия қилинади.

Ўткир сўзакда 3 г препаратни 1 г пробенецид билан биргаликда бир марта қабул қилинади. Аёлларни даволаганда кўрсатилган дозани такрорлаш тавсия қилинади.

Жигар фаолиятининг пасайишида препаратнинг дозаси ўзгартирилмайди. Гемодиализдан кейин препаратнинг чиқиб кетган дозаси тўлдирилади. Буйрак фаолияти бузилган касалларда креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлганда, препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қабул қилиш оралиғи узайтирилади. Креатинин клиренси 15-20 мл/мин бўлганда препаратни қабул қилиш оралиғи камида 12 соат бўлиши керак. Анурия билан оғриган беморларга препаратнинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Сийдик-таносил йўллари юқумли касалликларида қабул қилиш дозасини ўзгартириш талаб қилинмайди. 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эритема, эшакеми, ринит, конъюктивит; айрим ҳолларда иситма, бўғинларда оғриқ, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок, Квинке шиши. Овқат ҳазм қилиш йўлларини бузилиш ҳоллари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, орқа чиқарув тешиги қичимаси. Жуда кам ҳолларда псевдомембраноз ва геморрагик колитлар, айрим ҳолларда интерстициал нефрит ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда агронулоцитоз, тромбоцитопения бўлиши мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Пенициллинларга, цефалоспоринларга ўта сезувчанликда, оғир жигар етишмовчилигида, амоксициллинга таъсирчан бўлмаган микроорганизмлар, айниқса псевдомонадлар ва стафилококлар чақирган юқумли касалликларда, аллергия, бронхиал астма, пичан тумови ёки анамнезида эшакем, юқумли мононуклеоз, лимфолейкоз, эмизиш даври ва ҳомиладорликда қўллаш ман этилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, макролидлар) билан биргаликда ичилганда ўзаро антогонизм юзага келади. Аминогликозид ва цефалоспорин гуруҳи антибиотиклари билан қўлланганда микробга қарши таъсирида синергизм кузатилади. Аллопуринол билан биргаликда ичилганда терида аллергик реакциянинг қайд қилиниши оширмайди. Препарат стероид ҳомиладан сақловчи воситаларнинг таъсирини камайтиради хамда пенициллин ва цефалоспоринлар билан қарама-қарши сенсибилизацияга эга. Пробеницид, фенилбутазон, оксифенбутазон, ацетилсалицил кислота, сулфинпиразонлар препаратнинг плазмадаги концентрациясини ва унинг ярим чиқишини кўпайтиради. Антацидлар препаратнинг сўрилишини камайтиради. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: меъда-ичак йўли фаолиятининг бузилиши: кўнгил айниши, қусиш, диарея ва унинг натижасида сув-электролит баланси бузилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва тузли ич сурувчи воситалар буюриш, сув-электролит баланси бузилганда эса тузли эритмалар билан инфузия тавсия қилинади. 

Сақаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.