Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Амирокс ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Амирокс ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 1.2г №1

14 000 so'mdan
(3940)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Amoxicillin, clavulanic acid
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Фаол моддалар: Амоксициллин ва клавулан кислотаси.

Амирокс 0,6 г: ҳар бир шишада натрий тузи шаклида 0,5 г амоксициллин ва калий клавулант шаклида 0,1 клавулан кислотаси  мавжуд. Нисбат 5: 1ни  ташкил қилади.

Амирокс 1,2 г: ҳар бир шишада натрий тузи шаклида 1,0 г амоксициллин ва калий клавуланат шаклида 0,2 г клавулан кислотаси мавжуд. Нисбат  5: 1 ни  ташкил қилади.

Ёрдамчи моддалар: мавжуд эмас.

 
 
Dori shakli
1,2 г ва 0,6 г шишаларда инъекция эритмасини тайёрлаш учун кукун
 
Farmakodinamikasi
Амоксициллин- кўплаб грам-мусбат ва грам-манфий микроорганизмларга қарши фаолият кўрсатадиган кенг спектрли ярим синтетик антибиотик. Амоксициллин бактерияларнинг ҳужайра деворининг ажралмас таркибий қисми бўлган бактериал пептидогликан метаболизмининг биосинтетик йўлида бир ёки бир нечта ферментларни (кўпинча пенициллин-боғловчи оқсиллар, ПСБ деб номланувчи) ингибирлайди. Пептидогликан синтезининг ингибирлаш ҳужайра деворининг заифлашишига олиб келади, ундан кейин  ҳужайралар парчаланиши ва ўлим кузатилади. Шу билан бирга, амоксициллин бета-лактамазлар томонидан йўқ қилинади ва шунинг учун амоксициллиннинг фаоллик даражаси бу ферментни ишлаб чиқарадиган микроорганизмларга тарқалмайди.

 

Клавулон кислотаси-пенициллинларга тизимли равишда боғлиқ бўлган бета-лактамаз ингибитори бўлиб, пенициллинларга ва цефалоспоринларга чидамли микроорганизмларда топилган бета-лактамазларнинг кенг доирасини инактивация қилиш қобилиятига эга. Клавулон кислотаси кўпинча бактерияларнинг чидамлилигини келтириб чиқарувчи плазмид бета-лактамазларга нисбатан етарли самарага эга ва клавулон кислотаси томонидан ингибиция қилинмайдиган I тип хромосома бета-лактамазларга қарши самарали эмас.

Препаратда клавулон кислотасининг мавжудлиги амоксициллинни амоксициллиннинг антибактериал спектрини кенгайтиришга имкон берувчи ферментлар - бета-лактамазлар билан йўқ қилишдан ҳимоя қилади.

Қуйида in vitro да амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан бирикмаси фаоллиги келтирилган.

Одатда амоксициллиннинг клавулон кислотаси билан комбинациясига сезгир бўлган бактериялар :

Грам-мусбат аероблар: Bacillus anthracis, Enterococcus faecalis, Listeria monocytogenes, Nocardia asteroides, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, бошқа бета-гемолитик стептококклар, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), Staphylococcus saprophyticus (метициллинга сезгир), коагулазонегатив стафилококклар (метициллинга сезгир)

Грам-манфий аероблар: Actinobacillus actinomycetemcomitans, Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Neisseria gonorrhoeae, Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae, Helicobacter pylori, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Pasteurella multocida, Vibrio cholerae.

Анаероблар: Clostridium, Peptococcus niger, Peptostreptococcus magnus, Peptostreptococcus micros авлод турлари, Peptostreptococcus, Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp. авлод турлари.

Орттитрилган чидамлиликнинг мумкин бўлган ривожланиш турлари:

Грам-мусбат аероблар: Enterococcus faecium;

Грам-манфий аероблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris.

Табиий чидамлиликка эга турлар:

Грам-манфий аероблар: Acinetobacter spp., Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumophila, Morganela morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomonas maltophilia.

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydophila pneumoniae, Clamydophila psittaci, Coxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae.  

 
Farmakokinetikasi
Қуйида соғлом кўнгиллиларга амоксициллин ва клавулон кислотасининг 30 дақиқа давомида 500 мг + 100 мг (0,6 г) ёки 1000 мг + 200 мг (1,2 г)дозасини томир ичига болюс юборишдаги фармакокинетикани ўрганиш натижалари келтирилган.

 

Фармакокинетик кўрсаткичларнинг ўртача қиймати

Ўртача (± SD) фармакокинетик кўрсаткичлар

Таьсир қилувчи модда

Бир марталик доза
(мг)

Сmax 
(мкг/мл)

Т½ 
(ч)

AUC 
(ч*мг/л)

Сийдик билан чиқарилиши,
% 0-6 ч

Амоксициллин

500

32,2

1,07

25,5

66,5

1000

105,4

0,9

76,3

77,4

Клавулан кислотаси

100

10,5

1,12

9,2

46,0

200

28,5

0,9

27,9

63,8

Cmax -қон плазмасидаги максимал концентрацияси;

AUC -" концентрация-вақт»эгрилиги остидаги майдон;

T½ -ярим чиқарилиш даври.

Тақсимланиш. Амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан комбинациясини вена ичига юборилганда, амоксициллин ва клавулан кислотасининг терапевтик концентрацияси турли тўқималарда ва интерстициал суюқликда (ўт пуфаги, қорин бўшлиғи тўқималари, тери, ёғ ва мушак тўқималарида, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро, йирингли ажралмаларда) топилади. Амоксициллин фақат оз миқдорда орқа мия суюқлигига киради. Амоксициллин, кўпчилик пенициллинлар каби, она сутига ўтади. Она сутида клавулан кислотасининг оз миқдори ҳам аниқланиши мумкин. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида диарея ёки кандидоз ривожланиш эҳтимоли бундан мустасно, амоксициллин ва клавулан кислотасининг она сути билан озиқланган чақалоқларнинг соғлиғига хеч қандай бошқа салбий таъсири маълум эмас. Ҳайвонларда репродуктив функцияни ўрганиш амоксициллин ва клавулан кислотасининг плацентар тўсиқ орқали кириб боришини кўрсатди. Бироқ, хомилага салбий таъсири аниқланмаган.

Чиқарилиши

Амоксициллин/клавулан кислотасининг комбинацияси соғлом одамларда ўртача  ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренс тахминан 25 л/с  бўлиши  билан тавсифланади. Амоксициллиннинг тахминан  60-70% ва клавулан кислотасининг  тахминан 40-65% 500/100 мг ёки  1000/200 мг бир марталик дозаларини вена ичига болюс юборгандан кейин биринчи 6 соат ичида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқади.  Турли тадқиқотлар натижаларига кўра, 24-соат давомида сийдик чиқариш даражаси амоксициллин учун 50-85%  ва клавулан кислотаси учун 27-60%ни ташкил қилади. Клавулан кислотасининг максимал ҳажми препаратни қўллашдан кейин дастлабки икки соат ичида чиқарилади.

Ёш

Уч ойдан икки ёшгача бўлган болаларда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври, катта ёшдаги болалар ва катталар билан ўхшаш. Ҳаётнинг биринчи ҳафтасида жуда кичик болаларда (эрта туғилган чақалоқларни ҳам ўз ичига олади), буйракнинг чиқариш йўлининг етилмагани туфайли препарат кунига икки мартадан ортиқ қўлланилмаслиги керак. Кекса одамларда буйрак функциясининг мумкин бўлган пасайиши туфайли дозани эҳтиёткорлик билан танланади ва агар керак бўлса, буйраклар фаолияти мунтазам текширилади.

Буйрак функцияси бузилган беморларда. Амоксициллин ва клавулан кислотасининг умумий плазма клиренси буйрак функциясининг пасайишига мутаносиб равишда камаяди. Амоксициллин клиренсининг клавулан кислотасига нисбатан камайиши кўпроқ намоён бўлган, чунки амоксициллиннинг юқорироқ  миқдори  буйраклар томонидан чиқарилади. Шундай қилиб, буйрак етишмовчилигида ишлатиладиган дозалар етарли даражада клавулан кислотасини сақлаб туришда амоксициллиннинг ортиқча тўпланишига тўсқинлик қилиши керак(«Қўллаш усули ва дозалари» қаранг).

Жигар функцияси бузилган беморлар

Жигар функцияси бузилган беморларда препарат эҳтиёткорлик билан ишлатилади, жигар функциясини доимий назорат қилиш керак.

Иккала компонент ҳам гемодиализ ва кичик миқдорлар - перитонеал диализ билан чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Қуйидаги тоифалар ножўя таъсирларнинг частотасини таснифлаш учун ишлатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10гача), тез- тез эмас (≥1/1000 дан <1/100гача), камдан- кам (≥1/10000 дан <1/1000гача), жуда кам (<1/10000), номаълум частоталар (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

 

Юқумли ва паразитар касалликлар

Тез-тез: тери ва шиллиқ пардаларнинг кандидози.

Номаълум частота: микроорганизмларнинг чидамлилигини ортиши.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Камдан-кам: қайтар лейкопения(шу жумладан, нейтропения), тромбоцитопения.

жуда кам: эозинофилия, тромбоцитоз;

частотаси номаълум: қайтариладиган агранулотситоз, қон кетиш вақтини ортиши ва протромбин вақтини қайтарилувчи ортиши, анемия, шу жумладан қайтариладиган гемолитик анемия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Номаълум частота: ангионевротик шиш, анафилаксия, эардобсимон синдроми, юқори сезувчанлик васкулити.

Асаб тизими томонидан бузилишлар

Тез – тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи.

жуда камдан-кам: уйқусизлик, қўзғалувчанлик, хавотир, хулқ  ўзгариши;

Номаълум частота: асептик менингит, тиришишлар.

Буйраклар фаолияти бузилган беморларда, шунингдек, препаратнинг юқори дозаларини олган беморларда тиришишлар кузатилиши мумкин.

Ошқозон-ичак тракти томонидан бузилишлар

Тез-тез: диарея.

 Тез –тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, ҳазм қилмаслик.

Номаълум частота: антибиотик билан боғлиқ колит (шунингдек, псевдомембраноз колит ва геморрагик колит).

Жигар ва ўт йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражаларининг ошиши (бета-лактам синфидаги антибиотиклар билан даволанган беморларда ўрта даражада ўсиш кузатилади, аммо бу кузатишларнинг аҳамияти номаълум).

Номаълум частота: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя таьсирлар бошқа пенициллин ва цефалоспоринлардан фойдаланиш фонида кузатилган.

Жигардаги ножўя  реактсиялар асосан эркаклар ва кекса беморларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ножўя таьсирлар болаларда жуда кам учрайди.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар.

Ҳар қандай терининг  юқори сезувчанлик реакцияси ривожланиш ҳолатида, даволаниш тўхтатилади.

Тез-тез эмас: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми.

Камдан кам: кўп шаклли эритема.Номаълум частота: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир генерализациялашган экзантематоз пустулёз (УГЭП).

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Номаълум частота: интерстициал нефрит, кристаллурия.

Санаб ўтилган белгилар ва симптомлар одатда даволаш жараёнида ёки даволаш охирида учрайди, лекин баъзи ҳолларда даволаш тугаганидан кейин бир неча ҳафта ичида намоён бўлмаслиги мумкин.

Ножўя таьсирлар, одатда, қайта тикланиши мумкин. Жигардаги ножўя таьсирлар оғир бўлиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳақида хабарлар бўлган. Деярли барча ҳолатларда улар жиддий патологияга эга беморлар ёки бир вақтнинг ўзида потенциал гепатотоксик препаратларни олган беморлар эди.

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича берилади.
 
Maxsus shartlar
Терапия бошланишидан олдин пенициллин, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига юқори сезувчанлик реакциялари учун анамнезни диққат билан йиғилади.

 

Пенициллин билан даволаш пайтида жиддий ва даврий ўлимга олиб келадиган юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилди. Улар асосан пенициллинларга юқори сезувчанлик реакциялари ва анамнезида атопия бўлган беморларда ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар юзага келганда, Амирокс терапияси тўхтатилади ва бошқа тегишли антибактериал препаратлар буюрилади.

Инфекция қўзғатувчиларнинг амокситсиллинга исботланган сезувчанлиги ҳолатларида, Амироксдан амоксициллинга ўтиш вариантини расмий қўлланмаларга мувофиқ кўриб чиқиш керак.

Буйрак функцияси бузилган ёки юқори дозали терапия олган беморларда талвасалар ривожланиши мумкин.

Юқумли мононуклеозга  гумон қилинган ҳолатда Амирокс билан даволашдан  қочиш керак, чунки бу касалликнинг фонида амоксициллиндан фойдалангандан сўнг қизамиқсимон тошмалар кузатилган.

Амокситсиллин билан даволаниш вақтида аллопуринолдан биргаликда фойдаланиш тери аллергик реакцияларининг ривожланиш эҳтимолини оширади.

Препаратни узоқ муддат ишлатиш чидамсиз микроорганизмларнинг ортиқча кўпайишига олиб келиши мумкин.

Терапия бошланишида иситма ва пустула шаклланиши билан кечувчи тарқоқ эритеманинг ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулезнинг (ЎТЭП) мумкин бўлган симптомидир ("Ножўя таъсирлар"га қаранг). Бундай реакция Амирокс билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва амоксициллиннинг кейинги юборилишига қарши кўрсатма ҳисобланади.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилади.

Жигар томонидан ножўя таьсирлар асосан эркаклар ва кекса беморларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ. Бу ножўя таьсирлар жуда кам ҳолларда болаларда кузатилган. Беморларнинг барча гуруҳларида белгилар ва симптомлар одатда даволанишдан кейин ёки даволаниш пайтида ривожланади, аммо баъзи ҳолларда улар даволанишни тўхтатгандан н бир неча ҳафта ўтгач пайдо бўлади. Одатда улар қайтар характерга эга. Жигар томонидан ўта хавфли таьсирлар ривожланиши мумкин, жуда камдан-кам ҳолларда ўлим билан тугайди. Улар деярли ҳар доим жиддий асосий касалликларга чалинган ёки жигарни емирадиган дори-дармонларни қабул қилган беморларда кузатилган ("Ножўя таьсирлар"га қаранг).

Деярли  барча антибактериал препаратлар шу жумладан, амоксициллин  билан даволаш пайтида кузатилган антибиотиклар билан боғлиқ колит ҳоллари  оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф соладиган даражагача ўзгариши мумкин ("Ножўя таьсирлар"га қаранг).

Ушбу ташхисни ҳар қандай антибиотиклар билан даволаш курси пайтида ёки ундан кейин диарея билан оғриган беморларда тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотик билан боғлиқ колит ривожланишида Амирокс  билан даволаш дарҳол тўхтатилади, шифокорга мурожаат қилинади ва тегишли даво амалга оширилади. Бундай ҳолатда перисталтикани камайтирувчи дори воситаларни қўллаш тавсия этилмайди.

Узоқ муддатли даволаниш вақтида турли аьзоларнинг жумладан, буйраклар, жигар ва қон ҳосил қилиш аьзолари функциясини мунтазам баҳолаш тавсия этилади.

Камдан кам ҳолларда препаратни қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайтириш қайд этилди. Антикоагулянтларни бир вақтнинг ўзида қабул қилишда коагуляцион кўрсаткичларни тўғри назорат қилиш талаб этилади. Керакли антикоагуляция даражасига эришиш учун оғиз антикоагулянтларининг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда етишмовчилик даражасига қараб дозани ўзгартириш керак («Қўллаш усули ва дозалар»қаранг).

Камдан кам ҳолларда диурез камайган беморларда асосан парентерал терапия фонида кристаллурия кузатилди. Амоксициллин билан юқори дозада даволаниш вақтида амоксициллин билан боғлиқ кристаллурия эҳтимолини камайтириш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмоли тавсия этилади. Сийдик пуфагига катетер ўрнатилган беморларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Глюкозурияни даволашда глюкоза даражасини баҳолаш глюкозаоксидаз ферментатив усуллар ёрдамида амалга оширилади, чунки ферментатив бўлмаган усуллар баъзан нотўғри ижобий натижалар беради.

Амироксда клавулан кислотасининг мавжудлиги эритроцитлар  мембранасида IgG ва албуминнинг носпецифик боғланишига олиб келиши мумкин, бу эса Кумбс синамасининг  нотўғри ижобий натижаларига олиб келиши мумкин.

Препаратдан фойдаланган, кейинчалик Aspergillus инфекциясини чақирувчиси аниқланмаган беморларда Aspergillus  учун иммунофермент таҳлилининг (ИФТ) ижобий натижалари кузатилган. Aspergillus бўйича ИФТ тести доирасида ноаспергиллезли полисаккаридлар ва полифуранозлар билан ўзаро реактсиялар қайд этилди. Амироксни қабул қилган беморларда тестларнинг ижобий натижалари эҳтиёткорлик билан талқин қилиниши ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар туғма аномалиялар хавфини ошишини кўрсатмайди. Хомила қаватининг вақтидан олдин эрта ёрилиши бўлган  аёлларда амоксициллин/клавулан кислотаси билан профилактик даволанишнинг,некротик энтероколит хавфи юқори бўлган янги туғилган чақалоқлар билан потенциал алоқаси аниқланди. Агар шифокор даволанишни зарур деб ҳисобламаса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашдан қочиш керак.

Ҳар иккала фаол моддалар ҳам она сутига чиқарилади(клавулан кислотасининг эмизикли болаларга таъсири ҳақида маълумот йўқ). Эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватнинг замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида препаратни даволаш фақат шифокор томонидан фойда ва хавф нисбатларини баҳолашдан кейин олиб борилиши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Бироқ, ушбу функтсияларни бажаришга таъсир қилувчи салбий таъсирлар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, талвасалар) ривожланиши мумкин.

 
Qo'llanilishi
Амирокс катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилади: амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан комбинациясига сезгир микроорганизмларнинг штаммлари (шу жумладан грам-манфий ва грам-мусбат аероб ва анаероблардан келиб чиққан аралаш инфекциялар)сезувчанлик чақирган:

 

 

• юқори нафас йўллари ва ЛОР органлари инфекциялари (ўткир ва сурункали синусит, ўткир ва сурункали ўрта отит, тонзиллит);

• қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитнинг зўрайиши, бўлакли  пневмония ва бронхопневмония);

• сийдик йўли инфекциялари (цистит, уретрит, пелонефрит);

• гинекологиядаги инфекциялар;

* тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, жумладан, инсон ва ҳайвонларнинг тишлаши;

• суяк ва бўғимлар инфекциялари (масалан, остеомиелит);

* қорин бўшлиғи инфекциялари, шу жумладан ўт йўллари (холецистит, холангит);

• жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар (гонорея, юмшоқ шанкр);

* жарроҳлик аралашувидан кейинги  инфекцияларнинг олдини олиш.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
амоксициллин ва бошқа пенициллинларга, клавулан кислотасига, препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;

 

* бошқа бета-лактам антибиотикларига (цефалоспорин, карбапенем ёки монобактам) нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилактик реакциялар);

* холестатик сариқлик ва/ёки амоксициллин/клавулан кислотасидан фойдаланишдан келиб чиққан жигар функциясининг бошқа бузилишлари.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Пробенецид билан биргаликда фойдаланиш тавсия этилмайди. Пробенецид амоксициллиннинг канал секрециясини пасайтиради. Пробенецидни бир вақтнинг ўзида қўллаш қонда амоксициллиннинг консентрациясини оширишга ва узайтиришга олиб келиши мумкин, аммо клавулан кислотасини эмас.

 

Дисульфирам билан бир вақтнинг ўзида фойдаланишдан қочиш керак.

Амирокс ва аминогликозид антибиотиклари физик ва кимёвий жиҳатдан мос келмайди.

Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид  яллиғланишга қарши дорилар (НЯҚД) ва канал секреЦиясини блокловчи бошқа дори воситалар амоксициллин концентрациясини оширади (клавулан кислотаси асосан косачалар филтрацияси йўли билан чиқарилади).

Амирокс препаратини ва метотрексат  билан бир вақтнинг ўзида қўллаш метотрексатнинг токциклигини оширади.

Бактериологик дори воситалар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидес, етратциклинлар, сулфаниламидлар) антагонист таъсир кўрсатади.

Амирокс метаболик жараён натижасида ҳосил бўлган  эстроген тутвчи оғиз контрацептлари дори воситалари парааминобензой кислотаси, этинилэстрадиол (иккинчи ҳолда, қон кетиш "оқими"хавфини оширади)нинг самарадорлигини камайтиради.

Билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини сўндиради, К витамини синтезини ва протромбин индексини пасайтиради). Баъзи ҳолларда препаратни қабул қилиш протромбин вақтини узайтириши мумкин, шунинг учун антикоагулянтлар ва Амирокс препаратини қўллашда эҳтиёт бўлиш керак.

Билвосита антикоагулянтлар ва пенициллин қатори антибиотиклари амалиётда кенг қўлланилади; ўзаро таъсирлар қайд этилмаган. Бироқ, адабиётда амоксициллин билан бир вақтнинг ўзида аценокумарин ёки варфаринни қўллашда  беморларда халқаро нормаллаштирилган муносабатларни (ХНМ) ошириш ҳоллари кўрсатилган. Агар антикоагулянтлар билан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш зарур бўлса, препаратни буюриш ёки бекор қилишда  протромбин вақти ёки ХНМ ни  яхшироқ назорат қилиш керак, антикоагулянтларнинг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин.

Микофенолат мофетил олган беморларда амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан комбинациясини қўллашни бошлагандан сўнг фаол метаболит - микофенол кислота концентрациясининг пасайиши кузатилди - препаратнинг кейинги дозасини қабул қилишдан олдин тахминан 50% га . Ушбу концентрациядаги ўзгаришлар микофенол кислотаси  экспозициясидаги умумий ўзгаришларни аниқ акс эттира олмайди.

Аллопуринол ва амоксициллинни бир вақтнинг ўзида қўллаш тери аллергик реакциялари келиб чиқиш хавфини ошириши мумкин. Ҳозирги вақтда адабиётда амоксициллиннинг клавулан кислотаси ва аллопуринол билан бирикмасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш ҳақидаги маълумот йўқ.

Рифампицин билан биргаликда антибактериал таъсирнинг ўзаро камайгани кузатилади.

Амоксициллин ва дигоксинни бир вақтнинг ўзида қўллаш қон плазмасида дигоксин концентрациясининг ошишига олиб келиши мумкин.

Амирокс препарати оғиз контрацептивларининг самарадорлигини пасайтиради.

Фармацевтик мос келмаслиги

Амирокс препаратини қон препаратлари, оқсилли гидролизлар каби бошқа оқсил тутувчи суюқликлар ёки вена ичига юбориладиган липид эмулсиялари билан аралаштириш керак эмас. Аминогликозидлар билан бир вақтнинг ўзида фойдаланадиган антибиотикларни бир шприцда ёки вена ичи суюқликлари учун қўлланиладиган бир шишада аралаштирмаслик керак, чунки бундай шароитларда аминогликозидлар ўз фаоллигини йўқотади.

 
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ета олмайдиган жойда.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан кейин фойдаланманг.

 
 
Dozirovkasi
Дозалаш режими ёшга, тана вазнига, беморнинг буйрак функциясига ва инфекциянинг оғирлигига қараб алоҳида белгиланади.

 

Даволаш клиник ҳолатни қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ортиқ  давом этмаслиги керак. Амирокс препарати мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган (мушак ичига киритилиши мумкин бўлган концентрациядаги беқарорлик туфайли). Дозалар таьсир қилувчи моддалар таркибига қараб берилади: амоксициллин ва клавулан кислотаси. Амирокс препаратининг ҳар бир 30 мг и 25 мг амоксициллин ва 5 мг клавулан кислотасини ўз ичига олади.

Вена ичига.

40 кг дан кам тана вазнига эга бўлган болалар

40 кг дан кам тана вазнига эга бўлган болалар учун тана вазнига қараб ҳисоблаб чиқилади.

3 ойдан кичик  4 кг дан кам тана вазнли – ҳар 12 соат ичида 30мг/кг.

3 ойдан кичик  4 кг дан ортиқм тана вазнли - ҳар 8 соат ичида 30мг/кг.

3 ойдан кичик бўлган болаларда Амирокс препаратини фақат инфузион тарзда аста-секин 30-40 дақиқа давомида юбориш  керак.

3 ойдан 12 ёшгача бўлган болалар: 30 мг/кг тана вазнида 8 соат оралиғи билан, оғир инфекцион ҳолатида - 6 соат оралиғи билан.

Буйрак функцияси бузилган болалар

Дозани тўғирлаш  амокситсиллиннинг максимал тавсия этилган дозасига асосланган

30 мл/мин дан юқори креатинин клиренси (кк) бўлган беморлар учун дозани тўғирлаш шарт эмас.

40 кг дан кам тана вазнга эга бўлган болалар

КК 10-30 мл/мин

 Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 12 с.да

КК<10 мл/мин

Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 24 с.да

Гемодиализ

Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 24 с.да, плюс диализ сессияси якунида Ҳар бир кг га 12,5 мг/2,5 мг дозада (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасайиши билан боғлиқ ).

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар ёки тана вазни 40 кг дан ортиқ:

Дозалар таьсир қилувчи  моддалар таркибига қараб келтирилган: амокситсиллин, клавулан кислотаси.

1,2 г препарат (1000 мг+200 мг) 8 соатлик интервал билан, оғир кечган инфекция ҳолатида -6 соат оралиқ билан.

Жарроҳлик аралашувларда профилактик дозалар:

Юборилган наркозда  1,2 г(операция давомийлиги 1 соатдан кам бўлганда).

Операция давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлса - кунига 1,2 г дан 4 марта.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун доза ва/ёки препаратни юбориш  оралиғи етишмовчилик даражасига қараб тўғирланиши  керак:

КК  0,5 мл/с дан ортиқ (30 мл/мин)

Дозани тўғирлаш талаб қилинмайди

КК 0,166-0,5 мл/с (10-30 мл/мин)

Биринчи доза1,2 г (1000 мг+200 мг)ни ташкил қилади, сўнг  600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 12 соатда.

КК 0,166 мл/с дан кам (10 мл/мин дан кам)

Биринчи доза- 1,2 г (1000 мг+200 мг), сўнг 600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 24 соатда.

Гемодиализ

Биринчи доза - 1,2 г (1000 мг+200 мг), сўнг 600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 24 соатда., ва 600 мг (500 мг+100 мг) диализ тугагандан сўнг (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасаяди)

 

Препаратнинг 85 % гемодиализ билан чиқарилиши сабабли, ҳар бир гемодиализ жараёнининг охирида Амирокс препаратининг одатдаги дозасини юбориш керак.

Перитонеал диализда  дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.

 

Даволаш курси 5-14 кунни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Кексалар

Дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

 

Қўллаш усули:

Вена ичига юбориш учун.

Препарат бевосита венага ёки томизгич орқали 3-4 дақиқа давомида секин томир ичига юбориш шаклида ёки 30-40 дақиқа давомида инфузия шаклида юборилади. Препарат мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган.

Амирокс  уч ойдан кичик бўлган болалар учун фақат инфузия шаклида киритилиши мумкин.

Эритиш

Вена ичи инъекциялари учун

Амирокс 600 мг: таркиб 10 мл ҳажмдаги инъекция учун сув билан суюлтирилади.

Амирокс 1,2 г: таркиб 20 мл ҳажмдаги инъекция учун сув билан суюлтирилади.

Суюлтирилган эритма оч-сомон рангига эга бўлади.

Вена ичига юбориш, аста-секин (3-4 дақиқа давомида), суюлтирилгандан кейин 20 дақиқа давомида амалга оширилади. Юбориш учун фақат шаффоф эритма яроқлидир.

Вена ичи инфузияси учун

600 мг Амирокс суюлтирилган эритма ҳолатда (10 мл инъекция учун сувда) 50 мл инфузион муҳитга қўшилади, 1,2 мг Амироксни эса суюлтирилган эритма шаклида (20 мл инъекция учун сувда) 100 мл инфузион муҳитга қўшилади.  Суюлтирилган эритма  оч-сомон рангига эга бўлади.

Инфузия давомийлиги тахминан 30-40 дақиқани ташкил қилади. Амирокс препаратининг инфузион юбориш  учун суюлтиришни давом эттириш керак:

600 мг (препаратни(500 мг+100 мг) ёки 1,2 г (1000 мг+200 мг) ўз ичига олган тайёрланган эритмалар 50 мл ёки 100 мл инфузион эритмада суюлтирилиши керак.  Инфузия давомийлиги 30-40 дақиқа.

Қуйидаги санаб ўтилган суюқликларни инфузион эритмаларда тавсия этилган ҳажмларда ишлатганда антибиотикнинг зарур концентрацияси сақланади.

 

барқарорлик даври

25°С да

5°С да

Иньекция учун сув

4 с

8 с

Вена ичи инфузияси учун 0,9% ли  натрий хлорид эритмаси

4 с

8 с

Вена ичи инфузияси учун Рингера лактат эритмаси

3 с

 

Вена ичи инфузияси учун кальций хлорид ва натрий хлорид эритмаси

3 с

 

 

Мос келмаслиги

Амирокс глюкоза, декстран ёки бикарбонатларни ўз ичига олган инфузион эритмаларда камроқ барқарордир.

Бошқа дори воситалар билан аралаштирмасин.

Амоксициллиннинг аминогликозидларга инактив таъсири туфайли in vitro да уларнинг аралашувини олдини олиш керак.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш туфайли ўлимга олиб келадиган ёки ҳаётга хавф соладиган ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар йўқ.

 

Белгилари

Ошқозон-ичак тракти (қорин оғриғи, диарея, қусиш) томонидан ва сув - электролитлар мувозанатининг бузилиши белгилари кузатилиши мумкин, шунингдек, хавотирли қўзғалишлар, уйқусизлик, бош айланиши, айрим ҳолларда талваса хуружлари ҳам бўлиши мумкин.

Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келадиган амоксициллинли кристаллурия тасвирланган ("Махсус кўрсатмалар"бўлимига қаранг).

Буйраклар фаолияти бузилган беморларда ёки препаратнинг юқори дозаларини олган беморларда талвасалар пайдо бўлиши мумкин. Амоксициллиннинг катта дозаларини томир ичига юборгандан сўнг, у сийдик катетерларида чўкиши мумкин. Шунинг учун сийдик катетерларининг ўтказувчанлигини мунтазам текшириш керак.

Даволаш

Дозани ошириб юборишда бемор шифокор назорати остида бўлиши керак. Агар ошқозон-ичак тракти томонидан симптомлар мавжуд бўлса, сув-электролитлар мувозанатини нормаллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб симптоматик даволаш  керак. Амоксициллин ва клавулан кислотаси гемодиализ орқали қон оқимидан чиқарилиши мумкин.