Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Аминокапроновая Кислота

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Аминокапроновая Кислота р-р д/инф. 5% 100мл №1

5 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Аминокапроновая Кислота р-р д/инф. 5% 100мл №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Aminocaproic acid
Ishlab chiqaruvchi
(Юрия-Фарм , Украина)
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Гемостатические (кровоостанавливающие) средства
Dori tafsilotlari
Таркиби:
Таърифи: 
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таркиби:

1 мл эритма қуйидагилани сақлайди:

фаол модда: аминокапрон кислотаси – 50 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 9 г, инъекция учун сув – 1 л гача.

Таърифи: 

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакологик хусусиятлари

Гемостатик таъсир кўрсатади. Эҳтимол профибринолизинни фибринолизинга айланишни фаоллаштирувчисини ингибиция қилиш ҳисобига бу жараённи тормозлайди, шунингдек фибринолизинга бевосита сусайтирувчи таъсир кўрсатади; стрептокиназа, урокиназа ва тўқималар киназаларини фибринолизга фаоллаштирувчи таъсирини тормозлайди, калликреин, трипсин ва гиалуронидазанинг самараларини нейтрализация қилади, капилларнинг ўтказувчанлигини камайтиради. Аллергияга қарши фаолликка эга, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди. Вена ичига юборилганда таъсири 15-20 минутдан кейин намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Препарат буйраклар орқали тез чиқарилади – 4 соатдан кейин юборилган миқдорнинг 40-60% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Буйракнинг ажратиб чиқариш фаолиятини бузилишларида қондаги аминокапрон кислотасининг концентарцияси аҳамиятла даражада ошади.

Қўлланилиши

Қон кетишлар (гиперфибринолиз, гипо- ва афибриногенемия). Фибринолизни фаоллаштирувчиларга бой аъзоларда (юрак, бош мия ва орқа мия, ўпка, қалқонсимон ва меъда ости безлари, простата бези), қулоқ, томоқ, бурун соҳасидаги қон томирларда жарроҳлик аралашувлари. Геморрагик синдром билан кечувчи ички аъзолар касалликлари. Йўлдошни муддатидан олдин кўчиши, нобуд бўлган ҳомилани бачадон бўшлиғида узоқ вақт қолиши, асоратланган аборт. Консервация қилинган қонни кўп миқдорда қуйилганда иккиламчи гипофибриногенемияни олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига, томчилаб юборилади.

Ўткир қон кетишларда 4-5 г (80-100 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилган) препарат 1 соат давомида, кейинчалик зарурати бўлганида 1 г (20) препаратдан 8 соат давомида ҳар соатда ёки қон кетиши тўлиқ тўхтагунча. Қон кетиши давом этганда инфузия ҳар 4 соатда такрорланади.

Катталар учун суткалик доза 5-30 г.

Болаларга тана вазнига 100 мг/кг ҳисобидан биринчи соатда, кейинчалик соатига 33 мг/кг, максимал суткалик дозаси – 18 г/м2 тана юзаси.

Даволаш давомийлиги – 3-14 кун.

Ножўя таъсирлари

Бош айланиши, қулоқда шовқин, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, бурун битиши, тери тошмаси, артериал босимни пасайиши, ортостатик гипотензия, тиришишлар, рабдомиолиз, миоглобинурия, ўткир буйрак етишмовчилиги, субэндокардиал қон қуйилишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (тромб ҳосил бўлиши, тромбоэмболия), тромбоз ва тромбоэмболик касалликларга мойиллик, бош мияда қон айланишини бузилиши, буйрак фаолиятини бузилиши, ажратиш фаолиятини бузилиши билан кечувчи буйрак касалликлари, қон томир ичида диссименацияланган қон ивишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: Артериал гипотензия, юрак клапанлари нуқсонлари, гематурия, номаълум этиологияли сийдик чиқариш йўлларининг юқори қисмидан қон кетишлари, жигар етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бевосита ва билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиаграгентлар самарадорликни камайтиради. Препаратни глюкоза эритмаси, гидролизатлар ва шокка қарши эритмалар билан бирга юбориш мумкин. Қонда фибриноген даражаси камайганда ўткир фибринолизда аминокапрон кислотасини юборишни кейинчалик 2-4 г ўртача суткалик дозада (максимал дозаси 8 г) фибриноген инфузияси билан тўлдириш керак.

Махсус кўрсатмалар

Аёлларда туғруқ вақтида кўп қон кетишини олдини олиш учун аминокапрон кислотасини юбориш мақсадга мувофиқ эмас, чунки туғруқдан кейинги даврда тромбоэмболик асоратлар пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Узоқ вақт даволаганда қон манзарасини назорат қилиш керак.

Ўткир буйрак етишмовчилиги хавфи туфайли, гематурияда аминокапрон кислотасини юбориш тавсия этилмайди.

Препаратни буюриш қоннинг фибринолитик фаоллиги ва қонда фибриноген концентрациясини текширишни талаб этади. Вена ичига юборилганда коагулограммани назорат қилиш керак, айниқса юрак ишемик касаллигида, миокард инфарктидан кейин, жигардаги патологик жараёнларда.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтада ва кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари шуғулланиш қобилиятига таъсири

Препарат бош айланиши, бош оғриғи, артериал босимни пасайишини чақириши мумкинлиги туфайли, аминокапрон кислотасини қабул қилганда транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар аминокапрон кислотасини юборилганда токсик таъсирнинг бошланғич белгилари ривожланса, препаратни юборишни тўхтатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 50 мг/мл.

100 мл, 200 мл дан резина тиқин ва алюмин қалпоқча билан беркитилган қон, трансфузион ва инфузион препаратлар учун шиша бутилкаларда. Бутилка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Стационалар учун: 100 мл дан 35 бутилкалар ёки 200 мл дан 28 бутилкалар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан дастлаб қутиларга жойланмасдан қистирмали, тўсиқли ёки решеткали (“уяли”) гофрирланган картон қутиларга жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 0°С дан 20°С гача ҳароратда, тиқин билан юқорига вертикал ҳолатда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.