Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АМБРОКСОЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АМБРОКСОЛ ТАБЛЕТКА 30МГ №20

1 600 so'mdan
(3861)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
AMBROXOL
Ishlab chiqaruvchi
ЛАФЗ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз. 

Дори шакли

таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Амброксол алмашинган бензиламин ва бромгексиннинг метаболити бўлиб ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳини йўқлиги ва циклогексил ҳалқасининг пара-транс-ҳолатида гидроксил гуруҳини мавжудлиги билан фарқ қилади. Турли тадқиқотлар амброксолнинг муколитик ва секретолитик таъсири исботларини аниқлаган.

Умуман олганда перорал қўлланилгандан кейин таъсирини бошланиши 30 минутни ташкил қилади; индивидуал дозага қараб самараси 6-12 соат сақланади.

Амброксол бронхиал секрециянинг сероз компонентини ошириши ҳақида маълумотлар мавжуд. Балғамнинг қовушқоқлиги камайтириши ва цилиар эпителийни фаоллашиши йўли орқали балғам клиренсини кучайтиради деб хисобланади.

Амброксол альвеолаларда пневмоцитларнинг II типига ва бронхиолаларда Клар хужайраларига бевосита таъсир кўрсатиб, сурфактант тизимини фаоллаштиради. У ҳомила ва катта одам ўпкасининг альвеоляр ва бронхиал соҳасида сурфарктант ҳосил бўлиши ва секрециясини рағбатлантиради. Бу самаралар хужайралар культурасида ва in vivo шароитда намойиш қилинган.

Шунингдек амброксол антиоксидант самара намоён қилади. Амброксолни қўлланиши бронх-ўпка секретида амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин каби антибиотикларнинг концентрациясини оширади.

Фармакокинетикаси

Амброксол перорал қўлланилгандан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Перорал қўлланилгандан кейин Тmax 1-3 соатни ташкил қилади. Амброксолнинг бирламчи метаболизми оқибатида перорал қўлланилгандан кейин мутлоқ биокираолишлиги 1/3 га камаяди. Ҳосил бўладиган метаболитлар (масалан дибромантранил кислотаси, глюкуронидлар) сийдик билан чиқарилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 85% (80-90%) ни ташкил қилади. Плазмадан терминал ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил қилади. Амброксол ва унинг метаболитининг ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади.

Амброксол орқа мия суюқлигида аниқланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.

Амброксолнинг тахминан 90% жигарда шаклланадиган метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Амброксолнинг 10% дан камроғи ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чиқарилади.

Оқсиллар билан юқори даражада боғланиши, тақсимланиш хажмини катталиги ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланиши туфайли, диализ ёки жадаллаштирилган диурез амброксолни чиқарилишини тезлаштириши кутилмайди.

Жигарнинг оғир касалликларида амброксолнинг клиренси 20-40% га пасаяди. Жигарнинг оғир шикастланишлари бўлган пациентларда амброксолнинг метаболитларини тўпланишини кутиш мумкин. 

Қўлланилиши

Бронхиал секрецияни бузилиши ва шиллиқни ҳаракатланишини сусайиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларни секретолитик даволашда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар ўзгача буюрилмаган бўлса, Амброксол таблетка препаратининг тавсия этилган дозаси қуйидагиларни ташкил этади:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: одатда доза биринчи 2-3 кун 1 таблетка суткада 3 мартани (суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) ташкил қилади. Даволашни 1 таблеткадан суткада 2 марта (суткада 60 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) билан давом эттирилади.

Зарурати бўлганида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда 2 таблеткадан суткада 2 марта (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) қабул қилиш билан терапевтик самара кучайтирилиши мумкин.

Таблеткаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик (масалан сув, чой ёки мева шарбатлари) билан овқатдан кейин қабул қилинади.

Амброксол таблеткаларини шифокор маслаҳатисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. 

Ножўя таъсирлари

Умумий бузилишлар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, эшакеми, шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар, ангионевротик шиш, диспноэ, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар), иситма, анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, терини оғир даражали шикастланишлари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар (масалан кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қоринда оғриқ), оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, қабзият, сўлак оқиши.

Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларини қуриши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксол гидрохлоридига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг ёрдамчи моддаларини ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин бўлган кам учрайдиган наслий касалликлар бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амброксол ва йўтални сусайтирувчи воситаларни бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини сусайиши оқибатида шиллиқни кўп миқдорда тўпланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун шифокор томонидан даволашдан кутилаётган фойда ва кузатилиши мумкин бўлган хавфни синчковлик билан баҳолагандан кейингина бундай мажмуани қўллаш мумкин 

Махсус кўрсатмалар

Амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситаларни қўллаш билан боғлиқ терининг оғир шикастланишлари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ҳақида бир нечтагина хабарлар берилган. Умуман олганда уларни пациентларда асосий касалликни оғир кечиши ёки бошқа препаратни бир вақтда қабул қилиш билан тушунтириш мумкин бўлган. Шунингдек пациентларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдромининг бошланғич босқичида носпецифик, иситма, лоҳаслик, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби грипп симптомларини бошланишига ўхшаш кўринишлар кузатилиши мумкин. Носпецифик, грипп бошланишига ўхшаш симптомларда йўталга ва шамоллашга қарши препаратлар билан симптоматик даволашни янглишиб қўлланиши мумкин. Шунинг учун тери ёки шиллиқ қаватларни янги шикастланишлари пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак.

Таблеткалар лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилиши бузилишлари бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Амброксол шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкинлиги туфайли, бронхиал моторикани бузилишлари ва шиллиқ секрецияси кучайганда (масалан бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликларда) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак функциясини бузилиши ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилигини бўлган пациентларда таблеткаларни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак.

Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда жигарда ҳосил бўладиган метаболитларини тўпланиши кутилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғидан ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликни кечиши, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирини аниқламаган.

Препаратни ҳомиладорликнинг 28-чи хафтасидан кейин қўллаш ҳомилага бирон-бир зарарли таъсирни намоён қилмаслиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Лекин ҳомиладорлик вақтида дори воситаларини қабул қилиш юзасидан одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида Амброксолни қўллаш тавсия этилмайди.

Амброксол гидрохлориди кўкрак сути билан ажралади. Гарчи чақалоқларга нохуш самаралар кутилмасада, эмизиш даврида Амброксол таблеткаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Болалар. 12 ёшдан ошган болаларда қўлланади. 12 ёшгача бўлган болаларда амброксолни бошқа дори шаклларида қўллаш тавсия этилади.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти. Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги кунда одамларда дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиши ва/ёки препаратни янглишиб қабул қилиш ҳақида кам сонли хабарлардан маълум бўлган симптомлар дори воситасини тавсия этилган дозалардаги маълум ножўя таъсирларига мос келади ва симптоматик даволашни талаб этади. 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. 

Яроқлилик муддати

5 йил.