Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АМБРОКСОЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АМБРОКСОЛ ТАБЛЕТКА 30МГ №20

5 000 so'mdan
(2044)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
AMBROXOL
Ishlab chiqaruvchi
БИОВИТ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналарда бериш тартиби
Чиқарилиш шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз

Чиқарилиш шакли

таблетка

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик препарат. Препарат бронхлар шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига  балғамни суюлтиради. Балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини нормаллаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларни ҳосил бўлиши ва ишлаб чиқарилишини, шунингдек сурфактантни ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Сурфактантни ишлаб чиқарилишини ошиши туфайли препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинган препарат меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) 2 соатдан кейин эришилади.

Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг тўпланиши аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Препарат жигарда жадал метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,3 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларни (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамни ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) муколитик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин, бутунлигича, катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Қўллашнинг давомийлиги кўрсатмаларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у индивидуал равишда белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда –  ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қусиш, диарея, оғиз ёки юқори-нафас йўлларининг қуруқлиги, сиалорея, тумов, қабзият ва сийишни қийинлашиши, шунингдек тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар, юзни шишиши, ҳансираш, ҳароратни кўтарилиши, эт увишиши ва (жуда кам ҳолларда) анафилактик шок каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Буйрак етишмовчилигида амброксолнинг метаболитларини жигарда тўпланиш эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик      (I уч ойлиги) ва лактация даври, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуада қўлланганда йўтал рефлексини бостириши туфайли, суюлган секретни димланиш хавфи бор. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра амалга оширилиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга бронхиал секретининг юқори тўпланиши билан боғлиқ касалликларда (масалан, хавфли Картагенера синдромида) ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишда шифокор назорати талаб қилинади. Аллергик реакцияларнинг бирламчи белгилари ривожланганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим. Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабул қилишларда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим.

Препарат қандли диабет беморларига буюрилганида 1 таблетка 0,01 НБ га мувофиқ келишини ёдда тутиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳолатлари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик ва ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса доза кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.