Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Амброксол АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Амброксол АМПУЛЫ 15МГ/2мл 2мл №10

5 400 so'mdan
(1215)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
AMBROXOL
Ishlab chiqaruvchi
УЗГЕРМЕД
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дори шакли

инъекция учун эритма 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўзғалувчанлик, диарея, сўлакнинг кўп ажралиши, қусиш ва гипотензия.

Даволаш: симптоматик даволаш. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Фармакологик хусусиятлари

Амброксол ўзгарган бронх – ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамнинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди, унинг қовушқоқлигини камайтириб, бронхлардан балғамни чиқарилишини енгиллаштиради. Амброксол альвеолаларда 2 тур пневмоцитларга ва Клар ҳужайраларига бевосита таъсир қилиш орқали сирт фаол моддалар тизимини фаоллашувига ёрдам беради, эмбрион ва етук хужайранинг альвеолар ва бронх соҳаларида сирт фаол моддаларни (сурфактантни) ҳосил бўлиши ва чиқарилишини рағбатлантиради.

Бундан ташқари, амброксолнинг антиоксидант самаралари аниқланган. Амброксолни қўллашдан кейин балғамда ва бронх секретида антибиотикларнинг концентрацияси ошади. 

Фармакокинетикаси

Оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% ни ташкил қилади. Ярим парчаланиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида 90% ва 10% ўзгармаган амброксол кўринишида чиқарилади. 

Қўлланилиши

Амброксол балғамнинг ажралиши ва кўчиб чиқиши бузилган ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларини, секретолитик даволаш мақсадида қўлланилади:

  • ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмония;
  • балғам ажралишини қийинлашган бронхиал астма;
  • бронхоэктатик касалликда қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Амброксол инъекция учун эритма мушак ичига, тери остига ёки вена ичига юборилади (секин оқим билан ёки томчилаб юборилади). Эритувчи сифатида натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, глюкозанинг 5% ли эритмаси, Рингер – Локка эритмаси ёки рН 6,3 дан юқори бўлмаган бошқа базисли эритма қўлланади.

Катталарга одатда 2 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади, оғир ҳолларда доза икки марта оширилиши мумкин.

Болаларга препаратни суткалик дозани 1 кг тана вазнига 0,0012-0,0016 г ҳисобидан буюрилади. Одатда 2 ёшгача бўлган болаларга 1 мл дан (1/2 ампула) суткада 2 марта; 2 ёшдан 5 ёшгача – 1 мл дан (1/2 ампула) 3 марта; 5 ёшдан катта болаларга 2 мл дан (1 ампула) 2-3 марта буюрилади.

Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болаларда респиратор дистресс – синдромида: Амброксол ампуланинг суткалик дозаси 0,01 г/кг га оширилади (оғир ҳолларда – 0,03 г/кг гача, 3-4 юборишга бўлиб буюрилади).

Касалликнинг ўткир белгилари йўқолгандан кейин инъекцияни тўхтатилади ва ичга қабул қилишга ёки Амброксол препаратини бошқа дори шаклларига ректал юборишга ўтилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг кечиш хусусиятларига боғлиқ. Амброксол шифокор кўрсатмасиз 4-5 кундан кўп қўллаш тавсия этилмайди. 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда:

  • бош оғриғи, чарчоқлик, холсизлик, оёқларда оғирлик ҳисси;
  • гастралгиялар, кўнгил айниши, қусиш;
  • ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, юзнинг шиши, диспноэ, қичишиш);
  • иссиқлик.

Жуда кам ҳолларда:

  • аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок. 
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Амброксол ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллаганда:

Йўталга қарши препаратлар – йўтал рефлексини камайиш фонида бронхлардан балғамни ажралиб чиқишини қийинлашиши кузатилиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

1 ампулада 1 ммоль натрий (23 мг) сақланишини эътиборга олиш лозим

Вена ичига тез юборилганида бош оғриғи, чарчоқлик ҳисси ва оёқларда оғирликни қўзғатиши мумкин.

Буйракнинг функционал қобилияти чекланганда ва/ёки жигарнинг оғир даражали касалликларида Амброксолни қабул қилаётган дозани камайтириб ва препаратни қабул қилиш орасидаги вақтни узайтириб алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳозирги вақтгача Амброксол ни ҳомила ва чақалоқларга салбий таъсири хақидаги етарли маълумотлар йўқ бўлишига қарамай, Амброксолни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида фақат фойда/хавф нисбатини даволовчи шифокор томонидан синчков таҳлилидан кейингина қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.