Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АЛФАГИН КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АЛФАГИН КАПСУЛА №60

45 000 so'mdan
(3585)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ХЕРБИОН
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Chiqarilish shakli
Qo'llanilishi
Dozirovkasi
Farmakodinamikasi
Chiqarilish shakli
1 та капсула ўзида қуйидагиларни сақлайди

Экстракт:

Женьшен                               50 мг

Экстрактлар:

Сибир женьшени                 200 мг

Беда (люцерна)                     500 мг

Доривор эмблика                 800 мг

Грек шамбаласи                    500 мг

Qo'llanilishi
•                Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади  

•                Асабийлашиш, ҳорғинлик ва чарчашни камайтиради.

•                Стресс омилларига организм қаршилигини кучайтиради (стимуллайди).

•                Организм ҳимоя кучларини фаоллаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди.

•                Иштаҳани оширади.

•                Касалликдан кейин тезроқ тузалишга ёрдам беради, ўтказилган касалликлардан сўнг организм ҳолатини яхшилайди.

•                Яққол умуммустаҳкамловчи ва антиоксидант таъсирга эга.

Dozirovkasi
Катталар: бир кунда 1 капсуладан 2 маҳал

Препарат овқатдан кейин қабул қилинади, қабул қилиш вақти – эрталаб ва кечқурун.

Даволаш курси 30 кун.

1 ёшдан18 ёшгача бўлганларга препарат сироп кўринишда тавсия этилади!

Farmakodinamikasi
Алфагин – ўсимликлар тўпламидан иборат препарат бўлиб, унинг таъсирини таркибига кирувчи ўсимликлар таъминлаб беради.

 

Доривор эмблика иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазмини яхшилайди, эритропоэзни ва оқсил биосинтезини кучайтиради, суяк дентини ва коллаген каби мезенхима тўқималарининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий С витамини антиоксидант таъсир кўрсатади (эркин радикалларни ингибитори ҳисобланади). Иммуномодулятор таъсирга эга. 

Беда (йўнғичқа) хлорид кислота ва пепсин ишлаб чиқилишини кучайтириш ҳисобига иштаҳани оширади. Умуммустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, айниқса яллиғланиш ва юқумли касалликлар профилактикасида аҳамиятга эга. Стрессларга чидамлиликни оширади, чарчоқ ва депрессияда ёрдам беради. Сапонинлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, атеросклероз ривожланишини олдини олади, қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Беда (люцерна) келиб чиқиши турлича бўлган камқонликларни даволашга ёрдам берувчи хлорофилларга бой.

Грек шамбаласи (йўнғичқаси) умумий панкреатик секрецияни кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Умумқувватловчи ва тетиклаштирувчи хоссаси мавжуд, организмнинг жисмоний кучини тиклайди. Гемоглобин даражасини оширади.

Сибирь женьшени (одамгиёҳ) кучайтирувчи ва тетиклантирувчи таъсирга эга. Бош мия тўқималари микроциркуляциясини (қон айланишини) яхшилаб, ақлий иш қобилиятини кучайтиради. Мушаклар иш қобилиятини оширади. Томирлар ички қобиғидаги алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш ва томирларни кенгайтирувчи таъсири ҳисобига қон-томир тизимига ижобий таъсир қилади, атеросклеротик пилакчалар ҳосил бўлишини олдини олади.