Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Альбумин-Биофарма РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Альбумин-Биофарма РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 10% 50мл №1

250 000 so'mdan
(2858)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БИОФАРМ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Плазмозамещающее средство
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

инфузия учун эритма 10%. 

Фармакологик хусусиятлари

Одам қон плазмасини фракциялаш йўли орқали олинадиган плазма ўрнини босувчи восита.

Иммунологик ва биологик хусусиятлари.

Альбумин – одам қон плазмасининг оқсил фракцияси. Реципиентга вена ичига юборилганида альбумин айланиб юрувчи қонда осмотик босимни сақлаб туради, артериал босимни оширади, тўқима суюқлигини қон ҳавзасига тушишига ва уни сақланишига ёрдам беради, тўқималар ва қон орасидаги алмашинув жараёнларида иштирок этади, организмнинг оқсил озуқаси манбаи ҳисобланади. 

Қўлланилиши

Препаратни травматик ва операцион шокларда, дегидратацияси ва қоннинг концентрацияланиши билан бирга кечувчи куйишларда, турли келиб чиқишга эга бўлган гипопротеинемия ва гипоальбуминемияда (нефротик синдром, жигар циррози, давомли септик ва йирингли жараёнлар ва бошқалар) буюрилади. Альбумин эритмаси, шунингдек меъда-ичак йўлларининг касалликларида (яра касаллиги, ўсмалар, меъда-ичак анастомозининг ўтказувчанлигини камайиши), ўткир панкреатитда, экстракорпорал қон айланиши билан боғлиқ бўлган операцияларда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига томчилаб юборилади, шок ҳолатларида эса артериал босимни тез ошириш мақсадида – 250 мл дан 500 мл гача ҳажмларда оқим билан юборилади. 

Ножўя таъсирлари

Баъзида ҳароратни қисқа муддатли ошиши, камдан-кам ҳолларда – белда оғриқлар, эшакеми кузатилади. Аллергик ёки анафилактик реакцияларга қандайдир гумон бўлса препаратни дарҳол юборишни тўхтатиш керак. Шок ривожланган ҳолда стандарт шокка қарши даволаш ўтказилиши лозим. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозлар, артериал гипертония, ички қон кетишлар, қоннинг оқсил препаратларига юқори сезувчанлик. Агар гиперволемия ва унинг оқибатлари ёки гемодилюция алоҳида хавф туғдириши мумкин бўлса препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, вена варикоз кенгайиши, ўпка шиши, геморрагик диатез, оғир даражали анемия, буйрак ёки постренал етишмовчилиги ушбу ҳолларда мисол бўлиши мумкин. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Альбумин ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида артериал гипотензияни ривожланиш хавфи ошади. 

Махсус кўрсатмалар

Альбумин препарати фақат стационар шароитларда асептик қоидаларига риоя қилиб қўлланади. Препаратни юбориш учун алоҳида томчилагич қўллаш зарур. Яроқлилик муддати тугагандан кейин препаратни ишлатиш мумкин эмас. Аҳамиятлари қон йўқотишларида альбуминни қон қуйиш билан бирга қўллаш мумкин. Дегидратацияда препаратни фақат регидратациядан кейин (перорал ва парентерал йўли билан) қўллаш мумкин. Препаратни дозаси ҳар бир пациентга алоҳида белгиланади. У клиник манзарасига, қўлланилишига ва беморнинг ёшига боғлиқ. Препарат юборилганда ўпка шишини олдини олиш учун гемодинамик кўрсаткичларини, нафас олиш тизими кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорликда альбуминни фақат ўта зарур ҳолларда қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Ўрганилмаган. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган  ҳароратда.