Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АЛЬБЕНДАЗОЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АЛЬБЕНДАЗОЛ ТАБЛЕТКА 400МГ №10

33 000 so'mdan
(4923)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ТОРИМЕД ФАРМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противоглистные препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароитлари
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

таблетка

Фармакологик хусусиятлари

Препарат гельминтларга қарши фаолликка эга. Альбендазол β–тубулин полимеризациясига таъсир қилади, уни тўхтатади. Натижада, гельминтлар ичагида микронайчалар ҳосил бўлиш жараёни бузилади, қуртларнинг глюкозани ҳазм қилиш қобилияти бостирилади, органеллаларнинг ҳужайра ичидаги нормал миграцияси, уларнинг мушак тўқималарида АТФ синтези блокланади. Альбендазолнинг терапевтик концентрацияси гельминтларни ҳалок қилади.

Препарат жинсий етилган ва личинка босқичидаги гельминтларга нисбатан фаол. Альбендазол нематодларни (Necatoramericanus, Strongyloidesstercoralis, Enterobiusvermicularis, Trichuristrichiura, Ascarislumbricoides, Cutaneous Larva Migrans, Ancylostomaduodenale), цестодларни (чўчқа, ҳўкиз цепеньлари ва митти цепеньлар), трематодлар (Clonorchissinensis, Opisthorchisviverrini), содда жониворлар (лямблиялар) ни ҳалок бўлишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Альбендазол  қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

– нейроцистицеркоз;
– қорин, жигар, ўпка эхинококкози;
– цистли эхинакоккоз ҳолатида операция қилинишига монеликлар бўлганда;
– цистли эхинакоккоз ҳолатида цистлар миқдорини камайтириш учун жарроҳлик аралашуви зарур бўлганида;
– арахноидал, меъда ичидаги, рацемоз цистлар;
– аскаридоз;
– трихонелез;
– энтеробиоз;

– анкилостомидоз;
– описторхоз;
– лямблиоз;
– микроспоридоз;
– токсокароз;
– гнатостомоз;

– трихиноз;
– капилляроз;
– аралаш гельминтозлар ҳолатида буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин. Таблеткалар сув билан ичилади. Дозаси патологияга қараб белгиланади. Альбендазол қабул қилингандан сўнг сурги воситаси керак бўлмайди.

 

Патология Дозалаш суткада Кунлар сони
Одатий  гельминтозлар 400 мг (болалар – 60 мг/ 10 кг) Бир марта
Бош мия цистицеркози 800 мг (болалар – 15 мг/кг) 8-30 сутка
Стронгилоидоз ва цестодоз 400 мг (200 мг) 3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Аскаридоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Энтеробиоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Анкилостомидоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Лямблиоз 400 мг (200 мг) 3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади

 

Ножўя таъсирлари

Альбендазол қабул қилинганда қуйидаги нохуш  самаралар кузатилиши мумкин:
– лейкопения;
– панцитопения;
– бош оғриғи;
– тромбоцитопения;
– агранулоцитоз;
– диспепсия;
– жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши;
– қорин оғриғи;
– бош айланиши;
– менингиал симптоматика;
– терини қичишиши;
– гипертермия;
– эшакем;
– алопеция (қайтувчан);
– гипертензия;
– буйрак функцияси бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Альбендазол қуйидаги ҳолларда буюрилмайди:
– 2 ёшгача бўлган болалардаги гельминтозлар;
– альбендазолга ўта сезувчанлик;
– ҳомиладорлик;
– лактация даври.
Эҳтиёткорлик билан қўлланади:

– цистицеркоз фонидаги кўз тўр пардаси патологияларида;

– жигар циррозида;

– кўмикда қон яратилиш сусайган ҳолатда.

Ҳомиладорлик: ҳомиладор, ҳомиладор деб гумон қилинган аёлларга Альбендазолни буюриш мутлақ мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Празиквантел, дексаметазон, циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ножўя таъсирлар кучайиши билан ифодаланади.

Махсус кўрсатмалар

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.