Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Актемра КОНЦЕНТРАЦИЯ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Актемра КОНЦЕНТРАЦИЯ ДЛЯ ИНФУЗИИ 400мг/20мл №1

1 695 000 so'mdan
(4384)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Tocilizumab
Ishlab chiqaruvchi
ХОФФМАН ЛЯ РОШ
Chiqarilish shakli
КОНЦ Д/ИНФ
Farma. Guruh
Иммунодепрессант
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик таъсири
Қўлланилиши
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дозани ошириб юборилиши
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Дори шакли

Инфузиялар учун эритмани тайёрлаш учун концентрат 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Таъсир этиш механизми

Тоцилизумаб – IgG1 иммуноглобулинлар кичик синфидаги интерлейкин-6 (ИЛ-6) одам рецепторига нисбатан рекомбинант гуманизацияланган моноклонал антитела. Тоцилизумаб селектив равишда боғланиб, ИЛ-6 (sIL-6R ва mIL-6R) эрийдиган ва мембранали рецепторларини бостиради. ИЛ-6 ҳар хил турдаги ҳужайралар томонидан ишлаб чиқариладиган кўпфункционал цитокин бўлиб, паракрин тартибга солишда, Ig секрециясини рағбатлантириш, Т-ҳужайраларни фаоллаштириш, жигарда ўткир фаза оқсиллари ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш ва гемопоэзни рағбатлантириш каби тизимли физиологик ва патологик жараёнларда иштирок этади. ИЛ-6 ҳар хил касалликларни, шу жумладан яллиғланиш касалликлари, остеопороз ва янги ўсмаларни патогенезига жалб қилинган.

Тоцилизумабни организмни ўсмаларга қарши ва инфекцияларга қарши ҳимоясига салбий таъсири эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Ўсмалар ривожланишида ИЛ-6 рецепторини ингибиция ыилишдаги ўрни номаълум.

Ревматоидли артритда (РА) клиник самарадорлиги

Тоцилизумабни монотерапияда ҳамда метотрексат ёки базавий яллиғланишга қарши препаратлар (БЯҚП) билан комбинацияда қабул қилган пациентларда препаратнинг самарадорлиги ревматоидли омилни мавжудлиги, ёши, жинси, ирққа мансублиги, илгари қабул қилган даволаш курсларининг сони ёки касаллик босқичига боғлиқ бўлмаган. Даволашга нисбатан жавоб тезда (иккинчи ҳафтадаёқ) юзага келган, кейинчалик кучайган ва давом эттирилган кенгайтирилган текширувларда 3 йилдан ортиқ сақланиб қолган. Тоцилизумабни 8 мг/кг дозада қабул қилган пациентларда касалликни фаоллик индекси плацебо + БЯҚП ни қабул қилган пациентларга нисбатан DAS28 шкаласи бўйича сезиларли равишда пасаяди. 24-ҳафтада клиник ремиссияга эришган пациентлар сони (DAS28 <2.6) тоцилизумаб билан даволанган гуруҳда (28-34%) назорат гуруҳига нисбатан (1-12%) сезиларли ҳолда кўп бўлган. 52-ҳафтага келиб DAS28 <2.6 га эришган пациентлар сони 24-ҳафтадаги даволанишга нисбатан 33% дан 47% гача ошган.

EULAR мезонлари бўйича яхши ёки қониқарли жавоб плацебо + БЯҚП ни қабул қилган пациентлардан кўра тоцилизумабни қабул қилган пациентларда кўпинча қайд этилган. Тоцилизумаб/МТ билан даволашдан 2 йилдан кейин 14% пациентларда сезиларли клиник жавоб кузатилган (АРК 70 24 ҳафта ва ундан ортиқ вақт давомида сақланган).

Рентгенологик баҳолаш

Тоцилизумаб/МТ билан йил давомида даволанган 83% пациентларда плацебо/МТ ни қабул қилган 67% пациентлар билан таққосланганда бўғимлар деструкцияси прогрессияси қайд этилмаган (Шарп йиғинди индекси ўзгариши нолга тенг ёки ундан кам). Мазкур натижа даволашнинг 2 йили давомида сақланган. 93% пациентларда даволашнинг 52 ва 104 ҳафталари оралиғида бўғимлар декструкциясининг тараққий этиши мавжуд бўлмаган.

Ҳаёт сифати кўрсаткичлари

Тоцилизумабни 8 мг/кг дозада (монотерапияда ёки БЯҚП билан биргаликда) қабул қилган пациентларда МТ/БЯҚП ни қабул қилган пациентлардан кўра функционал фаолликни сезиларли клиник яхшиланиши (HAQ-DI индекси бўйича), чарчоқнинг пасайиши (сурункали касалликларни даволашни FACIT-Fatigue чарчоқ кўрсаткичи бўйича функционал баҳолаш шкаласи бўйича), шунингдек SF-36 сўровномаси бўйича жисмоний ва руҳий саломатлик кўрсаткичларини яхшиланиши кузатилган.

Лаборатория кўрсаткичлари

Тоцилизумаб юборилганидан кейин ўткир фаза кўрсаткичлари, C-реактив оқсил, СОЭ ва зардоб А амилоиди ўртача қийматларини тезда пасайиши, тромбоцитлар сонини норма қийматлари чегарасида пасайиши, шунингдек РА билан боғлиқ сурункали анемиядан азият чекаётган пациентларда кўпроқ кузатиладиган гемоглобинни (Hb) ошиши юз беради.

Эрта ревматоидли артрит (эРА) билан касалланган, илгари МТ терапияни қабул қилмаган пациентларда клиник самарадорлиги

Тоцилизумаб 8 мг/кг дозада монотерапияда ва тоцилизумаб МТ билан комбинацияда ҳар 4 ҳафтада 4 ёки 8 мг/кг дозада қўлланилганида DAS28 шакаласи бўйича касалликнинг фаоллик индекси тоцилизумабни 8 мг/кг дозада қабул қилган гуруҳлардаги пациентларда МТ монотерапияни қабул қилган пациентларга нисбатан сезиларли пасаяди. 24 ҳафтада клиник ремиссияга (DAS28 <2,6) эришган пациентларнинг сони МТ монотерапияни қабул қилган гуруҳлардаги пациентларга (15%) нисбатан тоцилизумабни қабул қилган гуруҳлардаги пациентларда (38,7-44,8%) анча кўп. 52 ҳафтага келиб DAS28 <2,6 га эришган пациентларнинг сони МТ монотерапияни қабул қилган гуруҳлардаги пациентлардаги 19,5% га нисбатан тоцилизумабни қабул қилган гуруҳлардаги пациентларда 39,4-49% гача кўпаяди. АРК 20, 50, 70 жавобига эришган пациентларнинг сони МТ монотерапияни қабул қилган гуруҳлардаги пациентларга (тегишинча 24 ҳафтада 65,2%; 43,2%; 25,4% ва 52 ҳафтада 57,1%; 40,8%; 28,9%) нисбатан тоцилизумабни қабул қилган гуруҳлардаги пациентларда (тегишинча 24 ҳафтада 70,2-74,5%; 47,6-56,9%; 30,1-38,6% ва 52 ҳафтада 63-67,2%; 49,3-55,9%; 36-43,1%) шунингдек сезиларли равишда юқори.

Рентгенологик баҳолаш

Бўғимлар деструкцияси прогрессияси мавжуд эмаслиги (Шарп йиғинди индексининг ўзгариши нолга тенг ёки ундан кам) МТ монотерапияни қабул қилган 73% пациентларга нисбатан тоцилизумабни 8 мг/кг дозада монотерапия ёки МТ билан комбинацияда қабул қилган 82-83% пациентларда кузатилади.

Ҳаёт сифати кўрсаткичлари

МТ монотерапияни қабул қилган пациентларга нисбатан тоцилизумабни 8 мг/кг дозада монотерапия ёки МТ билан комбинацияда қабул қилган пациентларда HAQ-DI индекси бўйича функционал фаолликнинг клиник аҳамиятли яхшиланиши кузатилган.

Тоцилизумаб билан монотерапияда (ревматоидли артрит билан касалланган, МТ таъсирини кўтара олмайдиган пациентларда ҳар 4 ҳафтада вена ичига 8 мг/кг дозада юборилганида ёки МТ терапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлмаганда (шу жумладан МТ терапияга ноадекват жавобда)) адалимумаб билан (ҳар 2 ҳафтада тери остига 40 мг дозада) монотерапияга нисбатан DAS28 шкаласи бўйича касаллик фаоллигини яққол ифодаланган статистик аҳамиятга молик пасайиши кузатилган. Терапияга DAS28<2,6 ва DAS28≤3,2 кўрсаткичлари билан жавоб берган пациентларнинг сони тоцилизумаб билан даволанганлар орасида адалимумаб билан даволанганларга нисбатан кўп бўлган (мувофиқ равишда 39,9% ва 10,5% ҳамда 51,5% ва 19,8%). АРК 20, 50, 70 жавоблари адалимумабни қабул қилган пациентларнинг 49,4%, 27,8%, 17,9% га нисбатан тоцилизумабни қабул қилган пациентларнинг 65%, 47,2%, 32,5% да кузатилган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритда (пЮИА) клиник самарадорлиги

АРК 30, 50, 70, 90 жавоблари пациентларнинг мувофиқ равишда 89,4%, 83,0%, 62,2% ва 26,1% да олинган. АРК 30, 50, 70 жавобларини кўрсатган пациентларнинг улуши даволаш бошланишидаги кўрсаткичларга нисбатан даволашнинг 40 ҳафтасида мувофиқ равишда 74,4%, 73,2% ва 64,6% ташкил этган.

Тизимли ювенил идиопатик артритда (тЮИА) клиник самарадорлиги

Фаол тЮИА ни даволаш учун тоцилизумабни самарадорлиги 12 ҳафталик рандомизацияланган, икки ёқлама берк плацебо назорат қилинадиган даврда 2 та параллел гуруҳлар билан ўрганилган. 12-ҳафтада ЮИАда АРК 30, 50, 70 жавобларини кўрсатган пациентларнинг улуши плацебо билан даволаш гуруҳига нисбатан тоцилизумаб билан даволаш гуруҳида шунингдек кўп, яъни мувофиқ равишда 24,3% га қарши 90,7%, 10,8% га қарши 85,3%, 8,1% га қарши 70,7%, 5,4% га қарши 37,3% (р<0,0001) бўлган. Даволашга нисбатан жавоб очиқ кенгайтирилган тадқиқот даврида ҳам сақланган.

Тизимли самаралари

Дастлабки равишда иситмали 85% пациентларда тоцилизумаб билан даволашнинг 12 ҳафтасидан кейин иситма плацебони (р<0,0001) қабул қилган 21% пациентларга нисбатан йўқ бўлган. Бундан ташқари, дастлабки равишда тошмага эга бўлган 64% пациентларда тоцилизумаб билан даволашнинг 12 ҳафтасидан кейин тошма плацебони (р=0,0008) қабул қилган 11% пациентларга нисбатан йўқ бўлган.

Тоцилизумаб билан даволаш гуруҳида плацебо билан даволаш гуруҳига нисбатан 12 ҳафтада оғриқ синдроми жадаллигини сезиларли пасайиши кузатилган. Визуал аналогли шкала (ВАШ) бўйича оғриқни баҳолашни тўғирланган ўртача ўзгариши тоцилизумаб билан даволашнинг 12 ҳафтасидан кейин плацебони (р<0,0001) қабул қилган пациентлардаги 1 та пунктга нисбатан 41 та пунктга (0 дан 100 тагача пунктлар) мос келган. Тизимли таъсирлар тадқиқотнинг давом этувчи очиқ кенгайтирилган даврида ҳам сақланиб қолган.

Глюкокортикостероидлар дозасини пасайиши

Глюкокортикостероидларни дастлаб қабул қилган плацебо гуруҳидаги 31 та пациентдан 8 тасида ва тоцилизумаб гуруҳидаги 70 та пациентдан 48 тасида 6 ёки 8-ҳафтада ЮИАда АРК 70 жавоби кузатилган бўлиб, бу глюкокортикостероидлар дозасини пасайтиришга имкон берган. Бунда тоцилизумаб гуруҳидаги 24% пациентлар ва плацебо гуруҳидаги 3% пациентлар глюкокортикостероидлар дозасини энг камида 20% га пасайтиришга эришган бўлиб, АРК (Америка Ревматологлари Коллегияси) мезонлари бўйича ЮИАда жавоб тез-тезлиги 30 дан пасаймаган ёки 12 ҳафтага келиб тизимли ҳолатлар намоён бўлмаган (р=0,028). Глюкокортикостероидлар дозасини пасайиши давом этган, бунда 44 та пациент 44 ҳафтада глюкокортикостероидларни қабул қилмаган ҳамда АРК жавоблари ўзгармаган.

Ҳаёт сифати кўрсаткичлари

12-ҳафтада CHAQ-DI сўровномаси бўйича минимал клиник аҳамиятга эга бўлган кўрсаткични (индивидуал умумий баллни ≥0,13 га пасайиши сифатида аниқланган) намойиш этувчи тоцилизумаб гуруҳидаги пациентлар улуши плацебо гуруҳидаги пациентлар улушига нисбатан сезиларли юқори – мувофиқ равишда 77% ва 19% бўлган (р<0,0001). Жавоблар давом этувчи очиқ кенгайтирилган тадқиқот даврида ҳам сақланган.

Лаборатория кўрсаткичлари

Аввал бошида тоцилизумаб гуруҳидаги пациентларнинг 67% да Hb миқдори нормал диапазондан паст бўлган. Бу пациентларнинг 80% да 12-ҳафтада плацебо гуруҳидаги 7% пациентларга нисбатан Hb ни нормал диапазон чегарасида кўпайиши кузатилган (р<0,0001). Аввал бошида Hb миқдори паст бўлган тоцилизумаб гуруҳидаги пациентларнинг 88% да унинг даражаси 6-ҳафтага келиб ≥10 г/л га кўпайди, плацебо гуруҳида кўпайиш тез-тезлиги 3% ни ташкил этди (р<0,0001).

Аввал бошида тромбоцитозга эга бўлган ва 12-ҳафтада тромбоцитларнинг нормал сони кузатилган пациентлар улуши плацебо гуруҳига нисбатан тоцилизумаб гуруҳида юқори –4% га қарши 90% бўлган (р<0,0001).

Тоцилизумаб юборилганидан кейин ўткир фаза кўрсаткичлари: C-реактив оқсил, СОЭ ва А зардоб амилоиди ўртача қийматларининг тезда пасайиши юз берган.

Клиник олди хавфсизлик маълумотлари

Канцерогенлиги: тоцилизумабни канцерогенлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Мавжуд клиник олди маълумотлари хавфли ўсмаларни тараққий этишига ва ракнинг турли шаклларида апоптозга барқарорлигига плейотроп ИЛ-6 нинг ҳиссасини намойиш этади. Ушбу маълумотлар тоцилизумаб билан даволаш ракни ривожланишининг сезиларли хавфига ва тараққий этишига олиб келишини назарда тутмайди.

Мутагенлиги: прокариотик ҳамда эукариотик ҳужайраларда ўтказилган стандарт генотоксик тестлар манфий бўлган.

Фертилликка таъсири: мавжуд клиник олди маълумотлари тоцилизумаб аналогларининг фертилликка таъсирини назарда тутмайди. Ява макакаларида ва ИЛ-6 етишмовчилиги бўлган сичқонларнинг урғочилари ёки эркакларида сурункали токсиклигини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда тоцилизумабни эндокрин ёки репродуктив органларга салбий таъсири аниқланмаган.

Тератогенлиги: Ява макакаларига гестация даврининг эрта муддатларида тоцилизумабни вена ичига юборилишида ҳомиладорликка ёки ҳомила ривожланишига бевосита ёки билвосита ноқулай таъсири аниқланмаган.

Бошқалар: плацебо ёки юбориладиган дозаларнинг камроқ даражаси билан таққосланганда 50 мг/кг суткалик дозаси юборилганида тизимли кумулятив таъсири юқори даражада (инсондагига қараганда 100 мартадан кўп ортиқ) бўлган ҳолда спонтан бола ташлаш/ҳомилани нобуд бўлиши ҳолларининг сезиларли бўлмаган кўпайиши қайд этилган. Бола ташлашнинг тез-тезлиги тутқунликда сақланаётган Ява макакалари учун тарихий назорат чегарасида бўлган; бола ташлаш/ҳомилани нобуд бўлишининг алоҳида ҳоллари мазкур ҳолатлар ва тоцилизумаб дозаси ёки уни юбориш давомийлиги орасида бирор-бир ўзаро боғлиқликни намоён этмаган.

ИЛ-6 ҳомила ривожланишида ёки она-ҳомила тизимини иммунологик тартибга солишда эҳтимол ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаганлигига қарамай, ушбу ҳолатларнинг тоцилизумаб юборилиши билан ўзаро боғлиқлигини истисно этиб бўлмайди.

Лактация давридаги сичқонларнинг сутига тоцилизумабнинг сичқонлардаги аналоги ажралиши кузатилган.

Тоцилизумабнинг сичқонлардаги аналоги қўлланилиши ювенил сичқонларга токсик таъсир кўрсатмаган. Хусусан, скелет ўсиши, иммун фаолияти ва жинсий ривожланиши бузилишлари кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Ревматоидли артритда

Тоцилизумабнинг фармакокинетик параметрлари вақт ўтиши билан ўзгармайди. «Концентрация-вақт» (AUC) ва минимал концентрация (Cmin) эгри чизиғи остидаги майдоннинг дозага боғлиқ ҳолдан кўра кўпроқ ошиши ҳар тўрт ҳафтада 4 ва 8 мг/кг дозалари учун қайд этилган. Максимал концентрация (Cmax) доза ошишига тўғри пропорционал ҳолда ошади. AUC ва Cmin нинг ҳисобланган қийматлари мувозанат ҳолатида 4 мг/кг дозага нисбатан 8 мг/кг дозада мувофиқ равишда 2,7 ва 6,5 марта юқори бўлган.

AUC, Cmin ва Cmax кўрсаткичлари тана вазни кўпайганида ошиб боради. Тана вазни ≥100 кг бўлганида AUC ни ҳисобланган ўртача қиймати (± стандарт оғиши) мувозанат ҳолатида 55500±14100 мкг х соат/мл ни, Cmin ва Cmax нинг қийматлари мувофиқ равишда 19,0±12,0 мкг/мл ва 269±57 мкг/мл ни ташкил этди. Мазкур кўрсаткичлар пациентлар популяциясидаги экспозициянинг ўртача қийматларидан ошганлиги сабабли тана вазни ≥100 кг бўлган пациентларда битта инфузия учун препарат дозасини 800 мг дан юқори кўпайтириш тавсия этилмайди («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритда

Тана вазни ≥30 кг бўлган, тоцилизумабни ҳар 4 ҳафтада 8 мг/кг дозада қабул қилган пациентлар учун қуйидаги кўрсаткичлар хосдир: тоцилизумабнинг ҳисобланган ўртача қиймати (± стандарт оғиши) AUC4 ҳафта, Cmin ва Cmax мос равишда 29500±8660 мкг х соат/мл, 19,0±12,0 мкг/мл ва 269±57 мкг/мл ни ташкил этди.

Тана вазни <30 кг бўлган, тоцилизумабни ҳар 4 ҳафтада 10 мг/кг дозада қабул қилган пациентлар учун қуйидаги кўрсаткичлар хосдир: тоцилизумабнинг ҳисобланган ўртача қиймати (± стандарт оғиши) AUC4ҳафта, Cmax ва Cmin мос равишда 23200±6100 мкг х соат/мл, 175±32 мкг/мл ва 2,35±3,59 мкг/мл ни ташкил этди.

Кумуляция коэффициенти AUC4 ҳафта учун 1,05 ва 1,16 ни ҳамда Cmin учун 10 мг/кг дозада (тана вазни <30 кг бўлган пациентлар учун) ва 8 мг/кг дозада (тана вазни ≥30 кг бўлган пациентлар учун) мос равишда 1,43 ва 2,22 ни ташкил этди. Cmax учун кумуляциялар кузатилмаган.

Тизимли ювенил идиопатик артритда

Қуйидаги кўрсаткичлар хосдир: AUC2ҳафта ни ҳисобланган ўртача қиймати (± стандарт оғиши) 32200±9960 мкг х соат/мл ни, Cmax ва Cmin нинг қийматлари мувофиқ равишда 245±57,2 мкг/мл ва 57,2±23,3 мкг/мл ни ташкил этди. Cmin (12 ҳафта/2 ҳафта) учун кумуляция коэффициенти 3,2±1,3 ни ташкил этди. Тоцилизумабнинг Cmin 12 ҳафтадан кейин барқарорлашди. Тоцилизумаб экспозициясининг ҳисобланган ўртача кўрсаткичлари тана вазни ≥30 кг бўлган пациентлар гуруҳида ва тана вазни <30 кг бўлган пациентлар гуруҳида фарқланмаган.

Тақсимланиши

Вена ичига киритилганидан кейин тоцилизумаб тизимли қон оқимидан икки фазада ажратилишга учрайди. РА ли пациентларда марказий камерада тақсимланиш ҳажми 3,5 л ни, периферик камерада 2,9 л ни, мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми эса 6,4 л ни ташкил этади.

ПЮИА ли болаларда марказий камерада тақсимланиш ҳажми 1,98 л ни, периферик камерада 2,1 л ни, мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми эса 4,08 л ни ташкил этади. ТЮИА ли болаларда марказий камерада тақсимланиш ҳажми 0,94 л ни, периферик камерада 1,6 л ни, мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми эса 2,54 л ни ташкил этади.

Чиқарилиши

Тоцилизумабни умумий клиренси концентрацияга боғлиқ бўлиб, у ўзи билан тўғри пропорционаллик ва тескари пропорционаллик клиренс суммасини ифодалайди. Тўғри пропорционаллик клиренси РА ли пациентларда соатига 12,5 мл ни, пЮИА ли болаларда соатига 5,8 мл ни ва тЮИА ли болаларда соатига 7,1 мл ни ташкил этади. Концентрацияга боғлиқ бўлган тескари пропорционаллик клиренс тоцилизумабнинг паст концентрацияларида энг катта қийматга эга бўлади. Тоцилизумабнинг юқорироқ концентрацияларида тескари пропорционаллик клиренс йўли тўйиниши муносабати билан тўғри пропорционаллик клиренс устувор бўлади.

Чиқарилиш даври (t1/2) РА да концентрацияга боғлиқ. РА да концентрацияга боғлиқ бўлган t1/2 4 ҳафтада бир марта 4 мг/кг дозадаги тоцилизумаб учун 11 кунгачани, 4 ҳафтада бир марта 8 мг/кг дозадаги тоцилизумаб учун эса 13 кунгачани ташкил этади.

ПЮИА да тоцилизумаб учун t1/2 (мувозанат ҳолатида тана вазни ≥30 кг бўлган болалар учун 8 мг/кг дозада ва тана вазни <30 кг бўлган болалар учун 10 мг/кг дозада) 16 кунгачани ташкил этади.

ТЮИА да тоцилизумаб учун t1/2 (тана вазни ≥30 кг бўлган болалар учун 8 мг/кг дозада ва тана вазни <30 кг бўлган болалар учун 12 мг/кг дозада) 12 ҳафтада 23 кунгачани ташкил этади.

Алоҳида гуруҳдаги пациентларда фармакокинетикаси

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда тоцилизумаб фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Популяцион фармакокинетик таҳлилда ҳисобга олинган РА ли беморларнинг кўпчилигида буйрак фаолияти нормал ёки буйрак фаолиятини енгил даражада бузилиши (Кокрофт-Голт формуласи бўйича креатинин клиренси <80 мл/мин ва ≥50 мл/мин) мавжуд бўлиб, у тоцилизумаб фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган. Буйрак фаолиятини енгил даражали бузилиши бўлган пациентларга тоцилизумаб дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жинс, ирқ, кекса ёш

РА ли катта ёшдаги пациентларда популяцион фармакокинетик таҳлил ёш, жинс, ирқ тоцилизумаб фармакокинетикасига таъсир этмаслигини кўрсатди. Тоцилизумаб дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Қўлланилиши

Ревматоид артрит

Препарат катта ёшдаги пациентларда ўрта ва юқори даражали фаолликдаги ревматоид артритда, шу жумладан рентген йўли билан исботланган бўғимлар деструкциясини тўхтатишда монотерапия кўринишида ҳамда метотрексат (МТ) ва/ёки бошқа асосий яллиғланишга қарши препаратлар (АЯҚП) билан комбинацияда қўлланилади.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритда

Препарат 2 ва ундан катта ёшдаги пациентларда фаол полиартикуляр ювенил идиопатик артритда монотерапия кўринишида ҳамда МТ билан комбинацияда қўлланилади.

Тизимли ювенил идиопатик артритда

Препарат 2 ва ундан катта ёшдаги пациентларда фаол тизимли ювенил идиопатик артритда монотерапия кўринишида ҳамда МТ билан комбинацияда қўлланилади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезида тоцилизумабга, препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда; фаол инфекцион касалликлар (шу жумладан туберкулёзда).

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритли ва тизимли ювенил идиопатик артритли 2 ёшгача бўлган болалар.

Ревматоидли артритли 18 ёшгача бўлган болалар.

ФНО-альфа ингибиторлари билан комбинацияда ёки анти-ФНО антителалар билан даволангандан кейин 1 ой давомида қўллаш мумкин эмас. 

Қўллаш усули ва дозалари

Стандарт дозалаш тартиби

Актемра® препарати шифокор ёки ҳамшира томонидан асептик шароитларда 0,9% ли натрий хлоридининг стерил эритмаси билан эритилади. Вена ичига энг камида 1 соат давомида томчилатиб юборилиши тавсия этилади.

 

Ревматоидли артритда

Тўрт ҳафтада 1 марта 8 мг/кг дозада вена ичига томчилатиб юборилади.

Актемра® препарати монотерапияда ҳам, МТ ва/ёки АЯҚП билан комбинацияда ҳам қўлланилиши мумкин.

Тана вазни 100 кг дан юқори бўлган пациентларга дозани бир инфузияга 800 мг дан ошириш тавсия этилмайди («Фармакологик таъсири» бўлими, «Фармакокинетикаси» кичик бўлимига қаранг).

Эритмани тайёрлаш

  1. Пациентга юбориш учун зарур бўлган препаратнинг миқдори (тана вазнининг 1 кг га
    0,4 мл ҳисобида (0,4 мл/кг) ҳисобланади.
  2. Таркибида 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (эритма стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузия флаконидан (пакетидан) асептик шароитларда бир марталик стерил шприц билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг Актемра® препаратини юбориш учун ҳисобланган миқдорига тенг бўлган миқдорини тортиб олинади.
  3. Бошқа бир марталик стерил шприц билан асептик шароитларда Актемра® препаратили флакондан препаратнинг ҳисобланган миқдорини тортиб олинади ва уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасили инфузия флаконига (пакетига) юборилади; бунинг натижасида тайёрланган эритманинг ҳажми 100 мл га тенг бўлиши керак.
  4. Аралаштириш мақсадида флакон (пакет) кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади.

Юборилишидан олдин тайёрланган препарат бегона қўшимчалар мавжуд эмаслиги ёки ранги ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўздан кечирилиши зарур.

Фақат тиниқ ёки опалесцияловчи бегона жисмлар бўлмаган рангсиз ёки оч сарғиш эритма юборилиши лозим.

Лаборатория кўрсаткичлари ўзгарганида дозани тўғрилаш бўйича тавсиялар Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

«Жигар» ферментлари фаоллигини ошиши:

Кўрсаткичнинг қиймати Даволашни мувофиқлаштириш
НЮЧ* дан

>1-3 марта ошади

 

Зарурат бўлганида бир вақтда буюриладиган АЯҚП дозасига тузатиш киритиш керак.

Ушбу диапазонда трансаминазалар фаоллиги барқарор ошганида Актемра® препарати дозасини 4 мг/кг гача пасайтириш ёки аланинаминотрансфераза (АЛТ) ёки аспартатаминотрансфераза (АСТ) кўрсаткичлари нормага келишига қадар препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Препарат билан даволашни клиник заруратга қараб мувофиқ равишда 4 мг/кг ёки 8 мг/кг дозада қайта бошлаш керак.

НЮЧ дан

>3-5 марта ошади

 

Актемра® препарати билан даволашни кўрсаткич қиймати НЮЧ дан 3 марта ошадиган миқдоридан камроқ даражагача пасайишигача тўхтатиш керак; сўнгра НЮЧ дан >1-3 марта ошишига мўлжалланган тавсияларга риоя қилиниши керак (юқорига қаранг).

Кўрсаткич қиймати НЮЧ дан 3 марта ошадиган миқдоридан барқарор ошиб борганида (такрорий текширишларда тасдиқланганда, «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг) Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

НЮЧ дан

5 мартадан кўп ошади

Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

НЮЧ* – норманинг юқори чегараси

 

 

Нейтрофилларнинг қуйи абсолют сони (НАС):

Кўрсаткич қиймати

(ҳужайралар сони х 109/л)

Даволашни мувофиқлаштириш
НАС >1 Доза ўзгартирилмасин.
НАС 0,5-1

 

Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

Кўрсаткич >1 х 109/л гача кўпайганида препарат билан клиник заруратга қараб мувофиқ равишда 4 мг/кг дозагача даволашни қайта бошлаш ва дозани 8 мг/кг гача кўпайтириш керак.

НАС <0,5 Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

 

Тромбоцитларнинг қуйи сони:

Кўрсаткич қиймати

(ҳужайралар сони

х 103/мкл)

Даволашни мувофиқлаштириш
50-100

 

 

Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

Кўрсаткич қиймати >100 х 103/мкл дан ошганида препарат билан даволашни клиник заруратга қараб мувофиқ равишда 4 мг/кг дозада қайта бошлаш ва дозани 8 мг/кг гача кўпайтириш керак.

<50 Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

 

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритда

Тўрт ҳафтада 1 марта вена ичига:

  • тана вазни <30 кг бўлган пациентларга – 10 мг/кг дозада;
  • тана вазни ≥30 кг бўлган пациентларга – 8 мг/кг дозада томчилатиб юборилади.

Фақат пациентнинг тана вазни барқарор ўзгарган тақдирда дозани ўзгартириш мумкин. Актемра® препарати монотерапияда ҳам, МТ билан комбинацияда ҳам қўлланилиши мумкин.

Эритмани тайёрлаш

Тана вазни ≥30 кг бўлган пациентлар

  1. Пациентга юбориш учун зарур бўлган препаратнинг миқдори (тана вазнининг 1 кг га
    0,4 мл ҳисобида (0,4 мл/кг) ҳисобланади.
  2. Таркибида 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (эритма стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузия флаконидан (пакетидан) асептик шароитларда бир марталик стерил шприц билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг Актемра® препаратини юбориш учун ҳисобланган миқдорига тенг бўлган миқдорини тортиб олинади.
  3. Бошқа бир марталик стерил шприц билан асептик шароитларда Актемра® препаратили флакондан препаратнинг ҳисобланган миқдорини тортиб олинади ва уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасили инфузия флаконига (пакетига) юборилади; бунинг натижасида тайёрланган эритманинг ҳажми 100 мл га тенг бўлиши керак.
  4. Аралаштириш мақсадида флакон (пакет) кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади.

Тана вазни <30 кг бўлган пациентлар

  1. Пациентга юбориш учун зарур бўлган препаратнинг миқдори (тана вазнининг 1 кг га
    0,5 мл ҳисобида (0,5 мл/кг) ҳисобланади.
  2. Таркибида 50 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (эритма стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузия флаконидан (пакетидан) асептик шароитларда бир марталик стерил шприц билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг Актемра® препаратини юбориш учун ҳисобланган миқдорига тенг бўлган миқдорини тортиб олинади.
  3. Бошқа бир марталик стерил шприц билан асептик шароитларда Актемра® препаратили флакондан препаратнинг ҳисобланган миқдорини тортиб олинади ва уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасили инфузия флаконига (пакетига) юборилади; бунинг натижасида тайёрланган эритманинг ҳажми 50 мл га тенг бўлиши керак.
  4. Аралаштириш мақсадида флакон (пакет) кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади.

Тизимли ювенил идиопатик артрит

Икки ҳафтада 1 марта вена ичига:

  • тана вазни <30 кг бўлган пациентларга – 12 мг/кг дозада;
  • тана вазни ≥30 кг бўлган пациентларга – 8 мг/кг дозада томчилатиб юборилади.

Фақат пациентнинг тана вазни барқарор ўзгарган тақдирда дозани ўзгартириш мумкин. Актемра® препарати монотерапияда ҳам, МТ билан комбинацияда ҳам қўлланилиши мумкин.

Эритмани тайёрлаш

Тана вазни ≥30 кг бўлган пациентлар

  1. Пациентга юбориш учун зарур бўлган препаратнинг миқдори (тана вазнининг 1 кг га
    0,4 мл ҳисобида (0,4 мл/кг) ҳисобланади.
  2. Таркибида 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (эритма стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузия флаконидан (пакетидан) асептик шароитларда бир марталик стерил шприц билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг Актемра® препаратини юбориш учун ҳисобланган миқдорига тенг бўлган миқдорини тортиб олинади.
  3. Бошқа бир марталик стерил шприц билан асептик шароитларда Актемра® препаратили флакондан препаратнинг ҳисобланган миқдорини тортиб олинади ва уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасили инфузия флаконига (пакетига) юборилади; бунинг натижасида тайёрланган эритманинг ҳажми 100 мл га тенг бўлиши керак.
  4. Аралаштириш мақсадида флакон (пакет) кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади.

Тана вазни <30 кг бўлган пациентлар

  1. Пациентга юбориш учун зарур бўлган препаратнинг миқдори (тана вазнининг 1 кг га
    0,6 мл ҳисобида (0,6 мл/кг) ҳисобланади.
  2. Таркибида 50 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасини (эритма стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузия флаконидан (пакетидан) асептик шароитларда бир марталик стерил шприц билан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг Актемра® препаратини юбориш учун ҳисобланган миқдорига тенг бўлган миқдорини тортиб олинади.
  3. Бошқа бир марталик стерил шприц билан асептик шароитларда Актемра® препаратили флакондан препаратнинг ҳисобланган миқдорини тортиб олинади ва уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасили инфузия флаконига (пакетига) юборилади; бунинг натижасида тайёрланган эритманинг ҳажми 50 мл га тенг бўлиши керак.
  4. Аралаштириш мақсадида флакон (пакет) кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади.

Юборилишидан олдин тайёрланган препарат бегона қўшимчалар мавжуд эмаслиги ёки ранги ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўздан кечирилиши зарур.

Фақат кўринарли ёт жисмлар бўлмаган тиниқ ёки товланувчи рангсиз ёки оч сарғиш эритма юборилиши лозим.

ПЮИА ва тЮИА ли пациентларда лаборатория кўрсаткичлари ўзгарганида дозага тузатиш киритиш бўйича тавсиялар

Актемра® препарати дозасини пасайтириш пЮИА ва тЮИА ли пациентларда ўрганилмаган. Лаборатория кўрсаткичлари ўзгарган тақдирда пЮИА ва тЮИА ли пациентларда препаратни юборишдаги танаффуслар юқорида РА ли пациентлар учун келтирилган вазиятлардаги каби тавсия этилади («Махсус кўрсатмалар», «Эҳтиёткорлик билан қўллаш» бўлимларига қаранг). Зарурат бўлганида бир вақтнинг ўзида қабул қилинадиган МТ ва/ёки бошқа ёндош препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш ёки уларни қабул қилишни тўхтатиш, шунингдек клиник вазият аниқ бўлишига қадар Актемра® препаратини юборишда танаффус қилиш керак. Лаборатория кўрсаткичларида ўзгаришлар юзага келганида пЮИА ва тЮИА ли пациентларда Актемра® препарати билан даволашни тўхтатиш ҳақидаги қарор индивидуал клиник вазиятга боғлиқ ҳолда қабул қилиниши керак.

Тайёрланган эритмани сақлаш қоидалари

Актемра® препаратининг тайёрланган инфузия эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасида 30°С ҳароратда 24 соат давомида физик ва кимёвий жиҳатдан барқарор.

Тайёрланган эритма микробиологик нуқтаи назаридан дарҳол ишлатилиши керак.

Агар препарат дарҳол ишлатилмаса, у ҳолда тайёрланган эритмани сақлаш вақти ва шароитлари фойдаланувчининг масъулияти зиммасида бўлади ва эритмани тайёрлаш фақат назорат қилинадиган ҳамда валидланадиган асептик шароитларда ўтказилган тақдирда ва 2°С дан 8°С гача ҳароратда (музлаткичда сақланиши керак) 24 соатдан ошмаслиги керак.

Фойдаланилмаган препаратни, шунингдек яроқлилик муддати ўтган препаратни йўқ қилиш бўйича йўриқнома

Дори препаратларини чиқиндилар билан бирга атроф-муҳитга тушиши минимал даражада бўлиши керак. Препаратни оқава сувлар ёрдамида ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилиниши мумкин эмас. Имкон қадар дори воситаларини утилизация қилиш учун махсус тизимлардан фойдаланиш зарур.

Алоҳида ҳолатларда дозалаш

Кекса пациентлар

Кекса пациентларда (≥65 лет) дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди («Фармакологик таъсири» бўлимига, «Алоҳида гуруҳдаги пациентларда фармококинетикаси» кичик бўлимига қаранг). Ўрта ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тоцилизумабни қўлланилиши ўрганилмаган.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда тоцилизумабни хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган («Махсус  кўрсатмалар» бўлимига қаранг). 

Ножўя таъсирлари

Ревматоид артрит

Ножўя реакциялар тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалардан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000, шу жумладан айрим якка ҳолатлар).

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар пациент учун клиник аҳамиятга эга бўлган тартибда санаб ўтилган.

1-жадвал. Актемра® препаратини монотерапия сифатида ёки МТ ёхуд бошқа АЯҚП лар билан комбинацияланган ҳолда қабул қилган РА ли беморларда қайд этилган ножўя реакциялар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар*.

 

Тизим Орган Класс Жуда тез-тез Тез-тез Тез-тез эмас
Инфекциялар юқори нафас йўлларининг инфекциялари 1 типдаги Herpes simplex ва Herpes zoster лар чақирган инфекциялар дивертикулит
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан   қоринда оғриқ, оғиз бўшлиғида яралар, гастрит стоматит, меъда яраси, меъда-ичак йўлларидаги тешилишлар
Тери ва унинг қўшимчалари томонидан   тошма, қичишиш, эшакеми, флегмона  
Нерв тизими томонидан   бош оғриғи,

бош айланиши

 
Лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши   «жигар» трансамина-залари фаоллигини ошиши, тана вазнини ошиши умумий билирубинни ошиши
Юрак-қон томир тизими томонидан   артериал босимни (АБ) ошиши  
Қон ва лимфа тизими томонидан   лейкопения, нейтропения  
Модда алмашинуви томонидан   гиперхолестерине-мия гипертриглицери-демия
Умуман организм томонидан ва юборилиш жойидаги реакциялар   периферик шишлар  
Нафас тизими томонидан   йўтал, ҳансираш  
Кўриш аъзолари томонидан   конъюнктивит  
Сийдик чиқариш тизими томонидан     нефролитиаз
Эндокрин тизими томонидан     гипотиреоз
Иммун тизими томонидан   ўта юқори сезувчан-лик реакциялари анафилактик реакциялар

*назорат қилинадиган барча популяция – ҳар бир асосий текширишнинг икки томонлама яширин даврида, рандомизация пайтидан то даволаш тартибини биринчи бор ўзгартирилишига қадар ёки 2 йил тўлгач иштирок этган барча пациентлар.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артритли пациентларда ножўя ҳолатлар ревматоид артритли ва тизимли ювенил идиопатик артритли пациентларда кузатилган ҳолатларга ўхшаш бўлган.

Ўрта ва юқори даражали фаолликдаги эРА бўлган, илгари МТ ва биологик препаратлар билан даволанмаган пациентларда текширилган тоцилизумаб хавфсизлиги профили маълум бўлган тоцилизумаб хавфсизлиги профили билан қиёсланса бўлади.

Қуйида алоҳида ножўя реакциялар бўйича қўшимча маълумот тақдим этилган.

Инфекциялар: пневмония, флегмона, Herpes zoster чақирадиган инфекциялар, гастроэнтерит, дивертикулит, сепсис, бактериал артрит каби жиддий инфекцион касалликлар қайд этилган бўлиб, уларнинг айримлари ўлим ҳолатига олиб борган. Оппортунистик инфекциялар юзага келиши ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Меъда-ичак йўлларини тешилиши: меъда-ичак йўлларини тешилиши ҳолатлари энг аввало дивертикулит асоратлари сифатида хабар қилинган ва уларга ёйилган йирингли перитонит, меъда-ичак йўлининг қуйи бўлимларини тешилиши, оқма яра ва абцесслар ҳам киритилган.

Инфузион реакциялар: артериал босимни ошиши эпизодлари препаратни юбориш вақтида тез-тез қайд этилган ножўя реакциялар бўлган. Препаратни юборилиши тугаганидан кейин 24 соат давомида қайд этилган ножўя реакциялар сифатида бош оғриғи ва тери қопламалари томонидан реакциялар (тошма, эшакеми) кузатилган. Ушбу реакциялар даволашни чеклашга олиб келмаган.

Анафилаксия тез-тезлиги препаратни 4 мг/кг дозада қабул қилган пациентларга нисбатан препаратни 8 мг/кг дозада қабул қилган пациентларда бир неча марта юқори бўлган. Актемра® препаратини юборишдан келиб чиқадиган клиник аҳамиятга эга бўлган ва даволашни тўхтатишни талаб қилган ўта юқори сезувчанлик реакциялари 0,3% пациентларда қайд этилган. Мазкур реакциялар, одатда Актемра® препаратини иккинчи ва бешинчи инфузияси оралиғидаги даврда кузатилган («Эҳтиёткорлик билан» бўлимига қаранг).

Иммуногенлиги: тоцилизумабга нисбатан антителалар 1,6% текширилган пациентларда аниқланган. Улардан 5 нафарида клиник аҳамиятга эга бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган бўлиб, бу препарат билан даволашни тўлиқ бекор қилинишига олиб келган. 1,1% пациентларда нейтралловчи антителалар аниқланган (юқоридаги 1-жадвалга қаранг).

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит

Инфекциялар: назофарингит ва юқори нафас йўлларининг инфекциялари энг тез-тез учрайдиган инфекциялар бўлиб ҳисобланади. Оғир инфекцияларнинг, шунингдек тоцилизумабдан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб туришга олиб келадиган инфекцияларнинг тез-тезлиги тоцилизумабни 8 мг/кг дозада қабул қилган, тана вазни
≥30 кг бўлган пациентларга нисбатан тоцилизумабни 10 мг/кг дозада қабул қилган, тана вазни <30 кг бўлган пациентларда сезиларли равишда юқори бўлади.

Инфузион реакциялар: пЮИА ли пациентларда инфузия билан боғлиқ реакциялар инфузия вақтида ёки инфузиядан кейин 24 соат давомида юзага келадиган ҳар қандай ҳолатлар сифатида аниқланган. Тоцилизумабни қабул қилган 5,9% пациентларда инфузион реакциялар бевосита инфузия вақтида, 20,2% пациентларда инфузион реакциялар инфузиядан кейин 24 соат давомида қайд этилган. ПЮИА ли пациентларда инфузия вақтида ёки инфузиядан кейин 24 соат давомида қайд этилган ножўя реакциялар ўз табиатига кўра РА ли ва тЮИА ли пациентларда кузатилган ножўя реакциялардан фарқланмаган («Ножўя таъсири» бўлимига қаранг).

Иммуногенлиги: ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланмаган ҳолда тоцилизумабга нисбатан антителалар тоцилизумабни 10 мг/кг дозада қабул қилган ва кейинчалик даволанишни тўхтатган, тана вазни <30 кг бўлган бир нафар пациентда аниқланган.

Тизимли ювенил идиопатик артрит

ТЮИА ли пациентлардаги ножўя реакциялар асосан ўз табиатига кўра РА ли пациентларда кузатилган ножўя реакциялардан фарқланмаган (юқорида «Ножўя таъсири» бўлимига қаранг).

Инфекциялар: рўйхатга олинган жиддий инфекциялар РА ли пациентларда аниқланган инфекциялардан фарқланмаган, сувчечак ва ўрта отит бундан мустасно.

Инфузион реакциялар: тЮИА ли пациентлардаги инфузия билан боғлиқ реакциялар инфузия вақтида ёки инфузиядан кейин 24 соат давомида юзага келган ҳар қандай ҳолатлар сифатида аниқланган. Тоцилизумабни қабул қилган пациентларда ножўя ҳолатлар сифатида тошма, эшакеми (жиддий ҳолати), диарея, эпигастрияда дискомфорт, артралгия, бош оғриғи ва бошқалар бўлган.

Тоцилизумабни қабул қилган <1% пациентларда даволаш билан боғлиқ ва уни бекор қилишни талаб қилган клиник аҳамиятга эга бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияси қайд этилган.

Иммуногенлиги: тоцилизумабга нисбатан антителалар 112 нафар текширилган пациентлардан 2 тасида аниқланган. Улардан бир нафарида ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланган бўлиб, бу даволашни бекор қилишга олиб келган.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан ўзгаришлар

Гематологик бузилишлар

Нейтрофиллар

Ревматоид артрит

Нейтрофиллар сонини 1х109/л дан пасайиши плацебони АЯҚП билан комбинацияда қабул қилган 0,1% дан кам пациентларга нисбатан Актемра® препарати 8 мг/кг дозада АЯҚП билан комбинацияда юборилган 3,4% пациентларда қайд этилган. НАС ни 1х109/л дан паст даражада пасайиши ҳолатларининг тахминан ярмисида даволаш бошланганидан кейин тахминан 8 ҳафтада юзага келган. Нейтрофиллар сонини 0,5х109/л дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини 8 мг/кг дозада АЯҚП билан комбинацияда қабул қилган 0,3% пациентларда кузатилганлиги ҳақида хабар қилинган («Қўллаш усули ва дозалари», «Эҳтиёткорлик билан», «Махсус кўрсатмалар» бўлимларига қаранг).

Нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши ва жиддий инфекцион касалликлар ривожланиши орасида аниқ боғлиқлик қайд этилмаган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини синчковлик билан олиб борилган мониторингида нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини қабул қилган 3,7% пациентларда қайд этилган.

Нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши ва жиддий инфекцион касалликлар ривожланиши орасида боғлиқлик қайд этилмаган.

Тизимлий ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини 12 ҳафта давомида синчковлик билан олиб борилган мониторингида нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини қабул қилган 7% пациентларда қайд этилган ҳамда плацебони қабул қилган пациентларда мавжуд бўлмаган.

Кейинги даврда нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини қабул қилган 15% пациентларда қайд этилган.

Нейтрофиллар сонини 1х109/л дан паст даражада пасайиши ва жиддий инфекцион касалликлар ривожланиши орасида аниқ боғлиқлик қайд этилмаган.

Тромбоцитлар

Ревматоид артрит

Тромбоцитлар сонини 100х103/мкл дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини
8 мг/кг дозадаАБЯҚП билан комбинацияда қабул қилган 1,7% пациентларда қайд этилган бўлиб, қон кетиши эпизодлари ривожланиши билан кечмаган («Қўллаш усули ва дозалари», «Эҳтиёткорлик билан», «Махсус кўрсатмалар» бўлимларига қаранг).

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини синчковлик билан олиб борилган мониторингида тромбоцитлар сонини ≤50х103/мкл пасайиши Актемра® препаратини қабул қилган 1% пациентларда қайд этилган. Мазкур ўзгаришлар қон кетиши эпизодлари ривожланиши билан кечмаган.

Тизимли ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини 12 ҳафта давомида синчковлик билан олиб борилган мониторингида тромбоцитлар сонини ≤100х103/мкл пасайиши 1% пациентларда, кузатишнинг кейинги даврида тромбоцитлар сонини ≤100х103/мкл дан паст даражада пасайиши Актемра® препаратини қабул қилган 3% пациентларда қайд этилган.

«Жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши

Ревматоид артрит

Тоцилизумаб билан монотерапияга потенциал гепатотоксик таъсирга эга бўлган препаратларни (масалан, МТ) қўшиш трансаминазалар фаоллигини ошиши ҳолатлари тез-тезлигини кўпайишига олиб келган. «Жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши боғланган билирубин концентрациясининг клиник аҳамиятли кўпайиши, шунингдек гепатит ёки жигар етишмовчилигининг клиник кўринишлари билан кечмаган. Тоцилизумабни 8 мг/кг дозада АЯҚП билан комбинацияда қабул қилган пациентларда боғланмаган билирубин нормаси юқори чегарасининг ошиши тез-тезлиги 6,2% ни ташкил этган. МТ билан даволанишни илгари қабул қилмаган ўрта ёки юқори даражали фаолликдаги эРА ли (касалликнинг ўртача давом этиши ≥6 ой) катта ёшдаги пациентларда кузатилган АЛТ фаоллигини транзитор ошиши (НЮЧ дан 3 мартадан кўп ошиши) РА ли пациентлар популяцияси билан таққосланганда нормал қийматларга қайтишнинг яққол ифодаланган тамойилига эга бўлган.

 

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини синчковлик билан олиб борилган мониторингида НЮЧ дан ≥3 марта ошадиган АЛТ ёки АСТ фаоллигини ошиши тегишинча 3,7% ва <1% пациентларда қайд этилган.

Тизимли ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини 12 ҳафталик даволаш давомида синчковлик билан олиб борилган мониторингида НЮЧ дан ≥3 марта ошадиган АЛТ ёки АСТ фаоллигини ошиши тоцилизумабни қабул қилган мувофиқ равишда 5% ва 3% пациентларда қайд этилган. Кузатишнинг кейинги даврида НЮЧ дан ≥3 марта ошадиган АЛТ ёки АСТ фаоллигини ошиши тоцилизумабни қабул қилган мувофиқ равишда 12% ва 4% пациентларда қайд этилган.

Липид алмашинуви кўрсаткичларининг ўзгариши

Ревматоид артрит

Актемра® препарати билан даволашда липид алмашинуви (умумий холестерин, триглицеридлар, ЛПВП, ЛПНП) кўрсаткичларини ошиши кузатилган. Умумий холестерин кўрсаткичининг >6,2 ммоль/л (240 мг/дл) дан барқарор ошиши 24% пациентларда, ЛПНП кўрсаткичининг ≥4,1 ммоль/л (160 мг/дл) дан барқарор ошиши эса 15% пациентларда кузатилган. Кўпчилик пациентларда атерогенлик индекси ошмаган, умумий холестерин концентрациясини ошиши эса гиполипидемик препаратлар билан самарали тўғрилаб борилган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит

Лаборатория кўрсаткичларини синчковлик билан олиб борилган мониторингида умумий холестерин кўрсаткичининг >1,5xНЮЧ – 2xНЮЧ дан ошиши Актемра® препаратини қабул қилган бир нафар пациентда (0,5%) қайд этилган. ЛПНП кўрсаткичининг >1,5xНЮЧ – 2xНЮЧ дан ошиши Актемра® препаратини қабул қилган фақат бир нафар пациентда (0,5%) қайд этилган.

Тизимли ювенил идиопатик артрит

Умумий холестерин кўрсаткичининг >1,5xНЮЧ – 2xНЮЧ дан ошиши Актемра® препаратини қабул қилган 1,5% пациентда қайд этилган. ЛПНП кўрсаткичининг >1,5xНЮЧ – 2xНЮЧ дан ошиши Актемра® препаратини қабул қилган 1,9% пациентда қайд этилган.

Постмаркетинг кузатуви

Постмаркетинг қўлланилишида препарат хавфсизлиги профили клиник тадқиқотлар маълумотларига мос келади, Актемра® препарати қўлланилганида қайд этилган фатал анафилаксия ривожланиши ҳолатлари бундан мустасно («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар», «Эҳтиёткорлик билан» бўлимларига қаранг). Постмаркетинг қўлланилиши давомида Стивенс-Джонсон синдроми кузатилган. 

Дозани ошириб юборилиши

Актемра® препарати дозасини ошириб юборилганлиги ҳақидаги мавжуд маълумотлар чекланган. Кўп сонли миеломали пациентда препаратни 40 мг/кг дозада атайлаб дозаси ошириб юборилган бир ҳолатда ножўя реакция қайд этилмаган. Шунингдек Актемра® препаратини 28 мг/кг дозада бир марта қабул қилган клиник тадқиқотда соғлом кўнгиллиларда, гарчанд дозани пасайтиришни талаб этадиган нейтропения кузатилган бўлса-да, жиддий ножўя реакциялар қайд этилмаган. 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Клиник тадқиқотларнинг популяцион фармакокинетик таҳлили МТ, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки глюкокортикостероидларнинг тоцилизумаб клиренсига бирор-бир таъсирини аниқламаган.

Тоцилизумабнинг фармакокинетик параметрлари ревматоидли артритни даволаш учун бошқа (безгакка қарши препаратлар (хлорхинин ва унинг ҳосилалари), иммуносупрессантлар (азатиоприн, лефлуномид), фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари, циклооксигеназа-2 ингибиторлари (целекоксиб) ва анальгетиклар (парацетамол, трамадол, кодеин ва уларнинг ҳосилалари) каби) препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида ўзгаришсиз қолади.

Тоцилизумабни 10 мг/кг дозада ва МТ ни 10-25 мг дозада ҳафтада бир марта бир вақтда бир марталик юборилиши МТ экспозициясига клиник аҳамиятга эга бўлган таъсирни кўрсатмаган.

Тоцилизумабни бошқа биологик АЯҚП лар билан комбинацияда қўлланилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

CYP450 жигар изоферментларининг экспрессияси цитокинлар (масалан, сурункали шамоллашни рағбатлантирадиган ИЛ-6) таъсири остида сусайтирилганлиги сабабли цитокинлар таъсирини ингибиция қилувчи воситалар (масалан, тоцилизумаб) билан даволашни ўтказишда CYP450 изоферментларининг экспрессияси бузилиши мумкин.

Одам гепатоцитлари муҳитида ўтказилган in vitro тадқиқотларида ИЛ-6 CYP1A2, CYP2C9, CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментлари экспрессияси пасайишини келтириб чиқаради. Тоцилизумабни қўлланилиши ушбу изоферментлар экспрессиясини нормага келтиради.

Актемра® препаратининг CYP (СYP2C19 ва CYP2D6 дан ташқари) изоферментларига таъсири CYP450 субстратлари бўлган, тор даволаш индексли ва/ёки дозалари якка ҳолда танланадиган препаратлар учун клиник аҳамиятга эга.

РА ли пациентларда симвастатин (СYP3A4 субстрати) концентрацияси тоцилизумаб бир марта киритилганидан кейин 1 ҳафтадан сўнг 57% га пасайган, яъни озгина юқорироқ ёки препаратни ихтиёрий қабул қилувчи соғлом инсонлардаги каби бўлган.

Актемра® препарати билан даволаш курси бошланганда ёки тамомланганда CYP450 3A4, 1A2 ёки 2C9 изоферментлари воситасида метаболизация қилинадиган дори воситаларини (масалан, аторвастатин, «секин» кальцийли каналлар блокаторлари, теофиллин, варфарин, фенитоин, циклоспорин ёки бензодиазепинларни) якка равишда танланган дозаларда қабул қилаётган пациентларни синчковлик билан кузатиш лозим. Ушбу препаратларнинг терапевтик таъсирини таъминлаш учун эҳтимол уларнинг дозасини кўпайтириш талаб қилиниши мумкин. Актемра® препаратини узоқ муддатли t1/2 ни инобатга олган ҳолда унинг CYP450 ферментлари фаоллигига таъсири даволаш тўхтатилганидан кейин бир нечта ҳафта давомида сақланиб туриши мумкин.

 

Эҳтиёткорлик билан

Беморнинг тиббий ҳужжатларида препаратнинг савдо номи (Актемра®) кўрсатилиши лозим.

Барча кўрсатмалар учун

Инфекциялар: иммуносупрессантларни (шу жумладан Актемра® препаратини ҳам) қабул қилаётган пациентларда инфекцион касалликлар юзага келиши жиддий ҳоллари кузатилган («Ножўя таъсири» бўлимига қаранг). Фаол инфекция касалликлари бўлган пациентларда Актемра® препарати билан даволашни бошламаслик керак. Жиддий инфекциялар ривожланган ҳолларда инфекция бартараф қилинишига қадар Актемра® препарати билан даволаш тўхтатиб турилиши керак. Анамнезда такрорланувчи инфекцион касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек инфекциялар ривожланишига мойил бўлган ёндош касалликларда (масалан, дивертикулит, қандли диабетда) Актемра® препаратидан фойдаланишда эҳтиёткорликка риоя этиш лозим.

Биологик препаратларни қабул қилаётган ўрта ва юқори фаолликдаги РА ли пациентларда ёки пЮИА ёхуд тЮИА ли пациентларда жиддий инфекцион касалликларни эрта аниқлаш мақсадида алоҳида эҳтиёткорликни намоён этиш лозим, чунки ўткир шамоллаш белгилари ёки симптомлари ўткир фаза реакцияси сусайтирилиши муносабати билан йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ўз вақтида ташҳис қўйиш ва зарур даволашни буюриш мақсадида пЮИА ёхуд тЮИА ли пациентларга ва пЮИА ёхуд тЮИА ли болаларнинг ота-оналарига/васийларига инфекция пайдо бўлишидан далолат берувчи ҳар қандай симптомларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ҳақида йўриқнома бериш зарур.

Дивертикулит асоратлари: РА ли пациентларда дивертикулит асорати сифатида дивертикул тешилиши ҳоллари ҳақида хабар қилинган. Меъда-ичак йўллари (МИЙ) аъзоларининг яралари ёки анамнезда дивертикулит бўлган пациентларда Актемра® препаратини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Асоратланган дивертикулитни кўрсатувчи белгилар (қоринда оғриқлар) бўлган пациентлар МИЙ да тешилишларни эрта аниқлаш мақсадида дарҳол текширишдан ўтишлари керак.

Туберкулёз: РА, пЮИА ёки тЮИА ли пациентларни даволаш учун бошқа биологик препаратларни буюришдаги каби Актемра® препаратини буюришдан олдин пациентларни уларда латент туберкулёз касаллиги мавжудлигига дастлабки текширувдан ўтказиш лозим. Латент туберкулёз касаллиги аниқланганида Актемра® препарати билан даволашдан олдин стандарт антимикобактериал даволаш курсини ўтказиш лозим.

Иммунизацияни ўтказиш: Актемра® препарати билан даволаш билан бир вақтда тирик ва тирик кучсизланган вакциналар билан иммунизацияни ўтказиш керак эмас, чунки бундай биргаликда қўлланишнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Тирик вакциналарни қабул қилган пациентлардан тоцилизумабни қабул қилаётган пациентларга инфекцияни иккиламчи ўтиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. Тоцилизумаб/МТ билан даволанган РА ли пациентларда 23-валентли пневмококкли полисахаридли вакцинага ва қоқшол анатоксинига жавоби МТ билан монотерапияни қабул қилган пациентлардаги шундай жавобга мос келади.

Актемра® препарати билан даволаш бошланишидан олдин барча пациентлар, айниқса пЮИА ва тЮИА ли пациентлар миллий эмлаш тақвимига мувофиқ вакцинациядан ўтишлари тавсия этилади. Иммуносупрессив препаратлар билан даволанаётган пациентларда тирик вакциналар билан иммунизация ўтказиш ва Актемра® препарати билан даволашни бошлаш оралиғида интервалга (иммунизация бўйича амалдаги тавсияларга мувофиқ) риоя этиш лозим.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: Актемра® препарати инфузиясида жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган («Ножўя таъсири» бўлимига қаранг). Постмаркетинг қўлланилишида жиддий ўта юқори сезувчанлик ва анафилаксия ҳолатлари анамнезда ревматоидли артритни даволаш учун ёндош даволаш, премедикация ва/ёки ўта юқори сезувчанлик реакциялари мавжудлигидан қатъий назар Актемра® препаратининг турли дозаларини қабул қилган пациентларда юзага келган. Актемра® препаратини вена ичига юборилиши учун постмаркетинг қўлланилишида ўлим ҳолатлари қайд этилган. Мазкур ҳолатлар препаратнинг биринчи инфузияси вақтидаёқ юзага келган («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Ножўя таъсири» бўлимларига қаранг).

Актемра® препаратини вена ичига юборилганида эҳтимол юзага келиши мумкин бўлган анафилактик реакцияларни даволаш учун зарур комплекс тадбирлар назарда тутилиши керак.

Анафилактик реакциялар ёки бошқа жиддий ўта юқори сезувчанлик реакцияси юзага келганида Актемра® препаратини юборилиши дарҳол тўхтатилиши ва кейинчалик ҳам препарат билан даволашни қайта бошламаслик лозим.

Жигарнинг фаол касалликлари ва жигар етишмовчилиги: Актемра® препарати, айниқса МТ билан бир вақтда даволаш «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун жигарнинг фаол касалликлари ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим («Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши» ва «Ножўя таъсири» бўлимларига қаранг).

Вирусли инфекциялар реактивацияси: биологик препаратлар билан даволанган РА ли пациентларда вирусли инфекция (масалан, В вирусли гепатити) реактивацияси ҳоллари кузатилган. Гепатитга скрининг текширувида мусбат натижага эга бўлган пациентлар Актемра® препаратининг клиник тадқиқотларига киритилмаган.

Демиелинизацияловчи касалликлар: марказий нерв тизимининг демиелинизацияловчи касалликлари ривожланишини кўрсатиши мумкин бўлган симптомларни эрта аниқлаш мақсадида алоҳида эҳтиёткорликни намоён этиши лозим. Ҳозирги вақтда тоцилизумабни марказий нерв тизимининг демиелинизацияловчи касалликларини келтириб чиқаришига қодирлиги номаълум. 

Махсус кўрсатмалар

Тизимли ювенил идиопатик артрит

Макрофаглар фаоллашиши синдроми ҳаётга хавф солувчи жиддий ҳолат бўлиб, у тизимли ювенил идиопатик артритга чалинган пациентларда ривожланиши мумкин. Макрофаглар фаоллашиши синдроми юзага келганида Актемра® препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши

Барча кўрсатмалар учун

Нейтропения: Актемра® препарати билан даволаш нейтропения ривожланишининг юқори тез-тезлиги билан ассоциацияланади ва жиддий инфекцияларнинг ривожланиши билан ассоциацияланмайди. Актемра® препаратини нейтропенияга чалинган пациентларга буюришда, яъни НАС <2.0 х 10/л бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим. НАС <0.5 x 109/л бўлганида Актемра® препарати билан даволаш тавсия этилмайди.

РА да нейтрофиллар сонини 2 ёки 3-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ мониторинг қилиш лозим. НАС га боғлиқ равишда препаратни дозалашга доир тавсиялар «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида тақдим этилган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит ва тизимли ювенил идиопатик артритда нейтрофиллар сонини 2-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ назорат қилиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Тромбоцитопения: Актемра® препарати билан даволаш тромбоцитлар сонини пасайиши билан ассоциацияланади ва жиддий қон кетиши ҳолатлари билан ассоциацияланмайди. Тромбоцитлар сони 100 х 103/мкл дан паст бўлганида Актемра® препарати билан даволашни бошлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Тромбоцитлар сони <50 х 103/мкл бўлганида даволаш тавсия этилмайди.

РА да тромбоцитлар сонини 2 ёки 3-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ мониторинг қилиш лозим. Тромбоцитлар сонига боғлиқ равишда препаратни дозалашга доир тавсиялар «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида тақдим этилган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит ва тизимли ювенил идиопатик артритда тромбоцитлар сонини 2-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ назорат қилиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

«Жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши: «жигар» трансаминазалари фаоллигини жигар етишмовчилиги белгиларисиз енгил ёки мўътадил ошиши кузатилган («Ножўя таъсири» бўлимига қаранг). Бундай ўзгаришларнинг юзага келиши тез-тезлиги Актемра® препаратини потенциал гепатотоксик таъсирга эга бўлган препаратлар (масалан, МТ) билан бирга қўлланганида ошиб борган. АЛТ ёки АСТ кўрсаткичи НЮЧ дан 1,5 баробардан кўп бўлган пациентларда Актемра® препарати билан даволашни бошлаш тўғрисидаги масала ҳал этилаётганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. АЛТ ёки АСТ кўрсаткичи НЮЧ дан 5 баробар ошганда Актемра® препарати билан даволаш тавсия этилмайди.

РА да АЛТ ва АСТ ни 2 ёки 3-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ мониторинг қилиш лозим. «Жигар» трансаминазалари фаоллигига боғлиқ равишда препаратни дозалашга доир тавсиялар «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида тақдим этилган.

Полиартикуляр ювенил идиопатик артрит ва тизимли ювенил идиопатик артритда АЛТ ва АСТ ни 2-инфузия ўтказилиши кунида, кейинчалик эса клиник амалиётга мувофиқ назорат қилиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Липид алмашинуви кўрсаткичларини ўзгариши: липид алмашинуви кўрсаткичларини (умумий холестерин, ЛПНП, триглицеридлар) ошиши кузатилган («Ножўя таъсири» бўлимига қаранг).

РА да липид алмашинуви кўрсаткичларини Актемра® препарати билан 2 ёки 3-инфузия ўтказилиши кунида, полиартикуляр ювенил идиопатик артрит ва тизимли ювенил идиопатик артритда эса 3, 4 ёки 5-инфузия ўтказилиши кунида баҳолаш лозим. Пациентлар билан иш олиб боришда гиперлипидемияни даволаш бўйича миллий тавсияларга амал қилиш лозим.

Биринчи марта қабул қилинганда ёки препарат қабул қилиниши бекор қилинганида дори препарати таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Актемра® препаратининг унга боғланиб қолишликни келтириб чиқарувчи эҳтимолини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб, Актемра® препарати бундай таъсирга эга эмаслигини қайд этиш мумкин.

 

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида

Ҳомиладорлик даврида Актемра® препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги етарлича ўрганилмаган. Маймунларда ўтказилган тадқиқотлар Актемра® препаратини дисморфогенетик потенциалини аниқламаган. Бироқ препаратни юқори дозаларда юборилганида спонтан бола ташлаш/ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиши юқори хавфи аниқланган. Ушбу ахборотни одамлар учун аҳамияти номаълум («Фармакологик таъсири» бўлими, «Фармакодинамикаси» кичик бўлимига қаранг).

Тоцилизумабни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, яққол клиник зарурат мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Актемра® препарати одамда кўкрак сути билан ажратилиши номаълум. Эндоген IgG ларни кўкрак сутига ажратилишига қарамай, овқат ҳазм қилиш тизимида бундай оқсилларнинг шиддатли протеолитик деградацияси муносабати билан эмизишда препаратнинг тизимли абсорбцияси эҳтимоли кам.

Эмизишни давом эттириш/тўхтатиш ёки тоцилизумаб билан даволашни давом эттириш/препаратни қўллашни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганида бола учун эмизишдан кутилаётган фойдани ва она учун препарат билан даволаш бераётган фойдани таққослаган ҳолда эътиборга олиш лозим.

Болалар

Болаларда тоцилизумабни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, тизимли ювенил идиопатик артрит ва полиартикуляр ювенил идиопатик артрит бундан мустасно
(2 ёшгача бўлган болаларда текширилмаган)

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, Актемра® препарати билан даволашда кўпинча бош айланиши кузатилганини эътиборга олган ҳолда бундай ножўя таъсирни бошдан кечирадиган пациентларга бош айланиши тўхтамагунча транспорт воситаларини бошқармаслик ва механизмлар билан ишламасликни тавсия этиш лозим. 

Чиқарилиш шакли

Инфузияларга эритма тайёрлаш учун концентрат 20 мг/мл

Препарат рангсиз шишадан (1 ЕФ гидролитик синфи) тайёрланган флаконларга 4 мл
(80 мг/4 мл), 10 мл (200 мг/10 мл) ёки 20 мл (400 мг/20 мл) дан солинган ва бутилкаучукли қопқоқ билан тиқинланган бўлиб, алюминли қалпоқчалар билан сиқилган ва пластмассали қопқоқлар билан беркитилган; қалпоқча ва қопқоқнинг ранги дозаси флакон этикеткасида ва қутида ажратиб кўрсатилган рангга мос келади. 1 ёки 4 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан биргаликда ичида картон пардадеворлари бўлган картон қутига жойланади. Қутида очилишини назорат қилувчи стикерлар мавжуд.

«ФармстандартУфаВИТА» ОАЖ да тайёрланган ўрами: 1 ёки 4 флакон пластик тагликка ёки картон жойланмага қўйилиб, тиббиётда қўллаш учун йўриқнома билан биргаликда импорт картон қутига жойлаштирилади.

Биринчи марта очилишини назорат қилиш мақсадида қутига «контроль вскрытия» ёзуви бўлган ўзи ёпишувчи думалоқ стикерлар ёпиштирилади. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда 2-8оС ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.