Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АЕВИТ КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АЕВИТ КАПСУЛА №20

6 000 so'mdan
(2174)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
RETINOLI PALMITATIS, TOCOPHEROLI ACETAS
Ishlab chiqaruvchi
ФАРМА ВАМ
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

Капсулалар

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи А ва Е витаминларининг хусусиятлари билан белгиланади. Ретинол (А витамини) нормал оқшомги ва рангли кўриш учун керак бўлган кўрув пигментларини шаклланишида иштирок этади; эпителиал тўқималарнинг бутунлигини таъминлайди, суякларни ўсишини бошқаради. Токоферол (Е витамини) антиоксидант хусусиятларга эга, мембраналардаги тўйинмаган ёғ кислоталарини липопероксидациядан ҳимоясини таъминлайди; хужайралараро модданинг, бириктирувчи тўқиманинг коллаген ва эластик толаларининг, томирларнинг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок қилади. АЕВИТ бузилган капилляр қон айланишини тиклайди, капилляр ва тўқиманинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади.

 

Қўлланилиши

А, Е авитаминози.

Мажмуавий даволашда:

– тўқималарнинг трофикасини бузилиши билан бирга кечувчи терини шикастланишлари ва касалликлари (псориаз, экземанинг айрим шакллари, ихтиоз, себореяли дерматит);

– облитерацияловчи эндартериитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади.

Ичга буюрилади. Кунига 1 капсуладан, овқат қабул қилишдан қатъий назар. Даволаш курси – 30-40 кун. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси), кам ҳолларда– эпигастрал соҳасида дискомфорт ҳис қилиш, кўнгил айниши, диарея. Давомли қабул қилишда ўт-тош касаллиги ва сурункали панкреатит зўрайиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки Е гипервитаминози, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: тиреотоксикоз, сурункали гломерулонефрит, сурункали юрак етишмовчилиги, холецистит, сурункали панкреатит.



Дориларнинг ўзаро таъсири

Е витамини глюкокортикостероид препаратларнинг, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради, А, D витаминлари, юрак гликозидларининг самарадорлигини оширади ва токсиклигини камайтиради.

Тутқаноғи бўлган беморларда тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади (уларда қонда липидларнинг перекисли оксидланишининг маҳсулотларини миқдори ошган).

Тетрациклин қатори антибиотиклари билан номутаносиб. Салицилатлар ва глюкокортикостероидлар Аевитнинг ножўя самараларини ривожланиши хавфини камайтиради.

Таркибига минерал мойи ва колестирамин кирувчи сурги воситалари А ва Е витаминларини ўзлаштирилишини пасайтиради.

Перорал контрацептивлар қон плазмасида А витаминининг концентрациясини оширади.

Е витаминини суткада 400 ТБ дан кўпроқ дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия ривожланиши хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ўткир дозани ошириб юборилишининг симптомлари (қабул қилинганидан кейин 6 соат ўтгач ривожланади): А гипервитаминози: уйқучанлик, ланжлик, кўзларда иккиланиш, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қусиш, диарея, таъсирчанлик, милкларнинг қонаши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги ва яраланиши, лаблар, терини (айниқса кафтларни) пўст ташлаши, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши (эмизикли болаларда – гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиши).

Сурункали интоксикациянинг симптомлари: иштаҳани йўқолиши, суякларда оғриқ, терини ёрилиши ва қуруқлиги, оғиз бўшлиғи ва лабларнинг шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, ҳаддан ташқари чарчоқлик, бош оғриғи, фотосезувчанлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ-қўл кафтларида, бурун-лаб учбурчаги сохасида сариқ-тўқ сариқ доғлар, гепатотоксик кўринишлари, кўз ички гипертензияси, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, суякларнинг рентгенограммаларида ўзгаришлар, тиришишлар.

Даволаш: препаратни бекор қилиш; симптоматик даволаш.

Е витаминининг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: суткада 400-800 ТБ дозаларда узоқ муддат давомида қабул қилинганида – кўришнинг ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, гастралгия, астения; суткада 800 ХБ дан кўпроқ дозада узоқ муддат давомида қабул қилинганида – К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетишлари хавфини ошиши, тиреоид гормонларининг метаболизмини бузилиши, жинсий фаолиятни бузилишлари, тромбофлебит, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, геморрагик инсульт, асцит.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.