Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АДЕЛЬФАН SD

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АДЕЛЬФАН SD ТАБЛЕТКА №100

4 000 so'mdan
(1331)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ШАРК ДАРМОН
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Препараты влияющие на ангиотензивную систему
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Дори шакли: 
Таркиби:
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўлланилиши

Артериал гипертензия.

 

Дори шакли: 

таблеткалар

 

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

фаол моддалар: 10 мг гидратланган дигидралазин сульфати, 0,1 мг резерпин ва 10 мг гидрохлортиазид;

ёрдамчи моддалар: маннитол (Е 421), маккажўхори крахмали, магний стеарати, тальк, динатрий эдетати.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи:

 антигипертензив восита (резерпин бошқа препаратлар билан мажмуада)

 

Фармакологик хусусиятлари

 бу –ўз таъсирини ҳар хил нуқталарда намоён этувчи ва бир-бирининг антигипертензив самарасини ўзаро тўлдирувчи учта антигипертензив компонентларнинг мажмуасидир.

Резерпин марказий нерв тизими ва постганглионар симпатик нерв охирларида катехоламинларнинг депосини жуда камайиб кетишини чақиради. Бунинг натижасида катехоламинларни тўпланиш хусусияти анча узоқ муддатга бузилади. Катехоламинларнинг заҳираларини кескин камайиб кетиши симпатик нерв охираларида импульслар ўтказилишининг бузилишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, симпатик нерв тизимининг тонусини пасайишига олиб келади (бунда парасимпатик нерв тизимининг фаоллиги ўзгармайди). Шундай қилиб, резерпин ошган артериал босимни (АБ) ва юрак қисқаришлар сонини (ЮҚС) пасайтиради. Бундан ташқари, резерпин седатив самарани чақиради.

Резерпин марказий ва периферик нейронлардаги бошқа нейромедиаторлар, масалан, серотонин, дофамин, нейропептидлар ва адреналиннинг захираларини камайишини ҳам чақиради. Резерпиннинг бу самаралари унинг фармакологик самаралари ва антигипертензив таъсирини амалга ошишида роль ўйнаши мумкин.

Резерпин ичга қабул қилинганидан кейин унинг антигипертензив таъсири секин ривожланади; таъсирининг максимумига фақат 2-3 ҳафтадан сўнг эришилади ва узоқ муддат давомида сақланиб туради.

Дигидралазин сульфати артериал томирларнинг (асосан артериолалар) силлиқ мушаклари тонусини пасайтиради ва периферик томирларнинг қаршилигини камайтиради. Бу таъсирининг хужайра даражасидаги механизми ноаниқлигича қолмоқда. Томирларнинг қаршилиги кўпроқ даражада юрак, бош мия, буйрак ва бошқа ички аъзоларнинг томирларида ва камроқ даражада – тери ва скелет мушакларининг томирларида пасаяди. Агарда АБ ни пасайиши унчалик яққол характерга эга бўлмаса, кенгайган қон ҳавзасидаги қон оқими умуман олганда кучаяди. Венулалар эмас, балки кўпроқ артериолаларнинг кенгайиши, ортостатик гипотониянинг яққоллигини камайтиради ва юракдан отилиб чиқишини ошишига ёрдам беради.

Артериал босимни (систоликка нисбатдан кўпроқ даражада диастолик босим) пасайишига олиб келувчи томирларни кенгайиши ЮҚС, зарб ҳажм ва юракдан отилиб чиқишини рефлектор кучайиши билан кечади. ЮҚС ва юракдан отилиб чиқишини рефлектор кучайиши дигидралазин ва симпатик нерв тизимини сусайтирадиган резерпиннинг мажмуаси ҳисобига меъёрланиши мумкин.

Дигидралазинни қўллаш организмда натрий ва сувни тутилишига, ва оқибатда диурезни камайиши ва шишни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу нохуш ҳолатларни диуретик, масалан, гидрохлортиазидни бир вақтда қўллаш билан бартараф қилиш мумкин.

Гидрохлортиазид – тиазид диуретик – Генле халқасининг кортикал сегментида ва буйрак найчаларнинг дистал бўлимларида таъсир кўрсатади. Препарат хлор ва натрий ионларининг реабсорбциясини (Na+Cl транспорт ферменти билан антагонистик ўзаро таъсири ҳисобига) тормозлайди ва кальций ионларининг реабсорбциясини кучайтиради (механизми номаълум). Йиғувчи найчаларининг кортикал сегментига натрий ионлари ва сувнинг миқдори ва/ёки тушиш тезлигини ошиши калий ва водород ионларининг секрецияси ва чиқарилишини ошишига олиб келади.

Буйраклар фаолияти нормал бўлган беморларда диурезни кучайиши 12,5 мг гидрохлортиазид қўлланганидан кейин қайд этилади. Натрий ва хлорни сийдик билан экскрециясини кучайиши ва калийурезни бироз камроқ кучайиши гидрохлортиазиднинг дозасига боғлиқ. Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг диуретик ва натрийуретик самаралари 1-2 соатдан кейин бошланади; максимумига 4-6 соатдан кейин етади, 10-12 соат давомида давом этади.

Тиазидлар томонидан чақирилган диурез, аввал айланаётган плазма ҳажмини , тизимли АБ ва юракдан қон отилиб чиқишини камайишига олиб келади. Ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллашиши мумкин. Гидрохлортиазид узоқ вақт қўлланганида, гипотензив таъсирни тутиб турилиши, эҳтимол, периферик томирларнинг қаршилигини камайиши ҳисобига таъминланади. Юракдан қон отилиб чиқиши дастлабки кўрсаткичларига қайтади, плазма ҳажмини бироз камайиши ва плазмадаги рениннинг фаоллигини ошиши сақланиб қолади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва плазмадаги концентрацияси.

Резерпин ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. 30 минутдан кейиноқ плазмада резерпиннинг концентрацияси ўлчаса бўладиган кўрсаткичларга етади. Тизимли биокираолишлиги 50% ни ташкил қилади.

Дигидралазин ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. Плазмада препарат асосан ўзгармаган дигидралазин ва асосий модданинг метаболизми натижасида ҳосил бўлувчи гидразон моддалар шаклида бўлади. Препаратнинг тахминан 10% плазмада гидралазин шаклида бўлади.

Гидрохлортиазид ичга қабул қилинганидан сўнг 60-80% га сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти – 1,5-3 соат. Сўрилишининг овқат қабул қилиш таъсиридаги ўзгарилишлари клиник ахамиятга эга эмас. Терапевтик дозалар диапозонида гидрохлортиазидниинг тизимли биокиришаолишлиги дозанинг катталигига пропорционалдир. Препарат тез-тез буюрилганида унинг фармакинетикаси ўзгармайди.

Тақсимланиши.

Резерпиннинг нисбий тақсимланиш ҳажми ўртача 9,1 л/кг (6,4 дан 11,8 л/кг гача тебраниш) ни ташкил қилади. Плазма оксиллари (альбуминлар ва липопротеинлар) билан боғланиши  96% дан кўпроқни ташкил қилади.

Гидрохлортиазид эритроцитларда тўпланади. Чиқарилиш босқичида унинг эритроцитлардаги концентрацияси плазмадагига нисбатдан 3-9 марта ортиқ. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 40-70%. Чиқарилишининг терминал босқичида тақсимланиш ҳажми 3-6 л/кг ни ташкил қилади (бу тана вазни 70 кг бўлганда 210-420 л га тўғри келади).

Метаболизми.

Резерпин жигар ва ичакда метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари метилрезерпат ва триметоксибензой кислотасидир.

Дигидралазин аҳамиятли даражада оксидланиш, гидразонларни ҳосил бўлиши ва ацетилланиш каби жараёнлар иштирокида метаболизмга учрайди. Пациентнинг ацетилланиш реакцияларига қобилияти дигидралазиннинг фармакокинетикасига жиддий таъсир қилмайди.

Гидрохлортиазид жуда паст даражада метаболизмга учрайди. Унинг ягона жуда кам миқдорда аниқланган метаболити 2-амино-4-хлоро-М-бензендисульфонамиддир.

Чиқарилиши.

Резерпин ва унинг метаболитларининг плазмадан чиқарилиши икки босқичда кечади: I босқичнинг яримчиқарилиш даври 4,5 соатни; II босқичнинг – 271 соатни ташкил қилади. Ўзгармаган модданинг яримчиқарилиш даврининг ўртача давомлиги 33 соатни ташкил қилади. Препаратнинг умумий клиренси ўртача минутига 245 мл ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг биринчи 96 соат давомида дозанинг 8% сийдик билан, асосан метаболитлари кўринишида, ва 62% – аҳлат билан, асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ўзгармаган дигидралазиннинг яримчиқарилиш даври ўртача 4 соатни ташкил қилади. Умумий клиренси ўртача 1450 мл/мин ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг қабул қилинган дозанинг тахминан 46% 24 соат давомида, асосан метаболитлари кўринишида аҳлат билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 0,5% ўзгармаган модда кўринишида сийдикда аниқланади.

Гидрохлортиазиднинг плазмадан чиқарилиши ҳам икки босқичли: бошланғич босқичининг яримчиқарилиш даври 2 соатни ташкил қилади, якуний босқичининг (қабул қилинганидан сўнг 10-12 соатдан кейин) – тахминан 10 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда чиқарилиши деярли асосан буйраклар орқали амалга оширилади. Умуман олганда, қабул қилинган дозанинг 50-75% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси.

Кекса ёшли пациентлар, буйраклар фаолиятини бузилиши.

Кекса ёшли беморларда ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда гидрохлортиазиднинг клиренси аҳамиятли пасаяди, бу қон плазмасида унинг концентрациясини аҳамиятли ошишига олиб келади. Кекса ёшли беморларда кузатиладиган клиренснинг пасайиши, эҳтимол, буйраклар фаолиятининг сусайиши билан боғлиқдир.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар циррози бўлган беморларда гидрохлортиазиднинг фармакокинетикасини ўзгаришлари аниқланмайди.

Кекса ёшли беморларда ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда нинг ўртача терапевтик дозалари, буйраклар фаолияти нормал бўлган ёш беморларга нисбатан пастроқ бўлиши мумкин.

Буйраклар ва/ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дигидралазинни тўпланиши кузатилиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда резерпиннинг чиқарилишини секинлашиши аниқланади, бироқ бу, уни аҳлат билан фаол чиқарилишини ошиши билан компенсацияланади. Бундай ҳолларда организмда препаратни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун, нинг бир марталик дозасини тўғрилаш ёки АБ динамикаси ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб, дозалар орасидаги интервални узайтириш талаб қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозасини шахсий танлаш керак. Даволаш минимал дозани буюришдан бошланади, уни беморнинг даволашга бўлган жавобига қараб, аста-секин (кўпи билан ҳар 2-3 ҳафтадан сўнг) ошириш мумкин. Суткалик доза одатда 1-3 таблеткани ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 3 таблетка. Препаратни қабул қилишлар сони – суткада 2-3 марта.

Агарда артериал босимни адекват назоратига эришиш имкони бўлмаса, даволашни қайта кўриб чиқиш ва мумкин бўлса, бошқа фармакологик гуруҳ препаратларига (бета-адреноблокатор, калций каналларининг блокаторлари, ААФ ингибитори) ўтиш керак.

Препаратни овқат вақтида суюқлик билан қабул қилиш керак.

Буйраклар, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда, шунингдек кекса ёшли беморларни даволаш учун қўлланиши.

Юқорида кўрсатилган дозалар буйраклар фаолияти нормал бўлган беморларга тавсия қилинган. Кекса ёшли беморларда, шунингдек жигар фаолиятини бузилиши ва/ёки буйраклар фаолиятини кучсиз бузилишлари бўлган беморларда препаратнинг бир марталик дозасини ёки буюришлар орасидаги интервални, даволашга талаб этиладиган жавобни ва ўзлаштираолинишини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан белгилаш лозим. Буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси 30 мл/мин ва ундан кам) бўлган беморларда, диуретик воситаларни қўллаш талаб этилганида, «ҳалқали» диуретикларга афзалликни бериш керак.

Мажмуавий таркибга эга бўлган ушбу препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

нинг компонентлари, артериал гипертонияни даволаш учун алоҳида буюриладиган худди ўша препаратларнинг дозалари билан солиштирганда, унда анча пастроқ дозаларда мавжуддир. Шунга қарамасдан, препаратнинг алоҳида  компонентлари учун характерли бўлган қуйидаги  ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин.

Ножўя таъсирларининг учраши тез-тезлигини қуйидаги баҳолаш мезонлари ишлатилди: «тез-тез» тушунчаси агарда ножўя таъсирлар 10% дан ортиқ пациентларда аниқланганда ишлатилади, «баъзида» тушунчаси – 1-10% да,  «кам» тушунчаси – 0,001-1% да, «алоҳида ҳолларда» – 0,001% дан кам пациентларда учраганда қўлланади.

Резерпин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзида – диарея, оғизни қуриши, меъда шираси секрециясини ошиши, сўлак ажралишини кучайиши;  кам – кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани ошиши, яра ҳосил бўлиши; айрим ҳолларда – меъда-ичакдан қон кетиши.

Юрак-томир тизими томонидан: баъзида – синусли брадикардия, шишлар; кам – аритмиялар, стенокардияни тахмин қилишга имкон берувчи туш суяги ортидаги оғриқлар; ортостатик гипотензия; юзга қон оқиб келиши; айрим ҳолларда – хушдан кетиш, юрак етишмовчилиги, цереброваскуляр ўзгаришлар.

Нафас аъзолари томонидан: баъзида – бурун шиллиқ қаватини шиши; ҳансираш; айрим ҳолларда – бурундан қон кетиши.

МНТ томонидан: баъзида – бош айланиши, депрессия, асабийлик, даҳшатли туш кўришлар, кучли толиқиш; кам – экстрапирамидал бузилишлар (шу жумладан паркинсонизм), бош оғриғи, хавотирлик ҳолати, диққатни жамлашни бузилиши, ступор, ориентацияни бузилиши; айрим ҳолларда – бош мияни шиши.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: кам – потенция ва эякуляцияни бузилиши; айрим ҳолларда – дизурия, гломерулонефрит.

Эндокрин тизими ва модда алмашинуви томонидан: баъзида – тана вазнини ошиши; кам – пролактин секрециясини ошиши, галакторея, гинекомастия; айрим ҳолларда – сут безларини шиши, либидони пасайиши.

Сезги аъзолари томонидан: баъзида – кўришни хиралашиши, конъюктиванинг гиперемияси, кўзни ёшланиши; айрим ҳолларда – эшитишнинг бузилиши.

Бошқалар: кам – экзема, қичишиш; алоҳида ҳолларда – пурпура, камқонлик ва тромбоцитопения.

Дигидралазин.

Юрак-томир тизими томонидан: тез-тез – тахикардия, юрак уришини ҳис қилиш; баъзида – юзга қонни оқиб келишлари, артериал гипотензия, стенокардия; кам – шишлар, юрак етишмовчилиги.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: баъзида – диспептик ҳолатлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Гепатобилиартизими томонидан: кам – сариқлик, жигар фаолиятини бузилиши, гепатит.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; баъзида – бош айланиши; кам – қўзғалувчанлик, анорексия, асабийлик, безовталик ҳолати, хавотирлик, периферик неврит, парестезиялар (бу ножўя таъсирлари пиридоксин буюрилганида йўқолади); айрим ҳолларда – кайфиятни сусайиши.

Қон тизими томонидан: кам – анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам – югириксимон синдром.

Бошқалар: баъзида – артралгия; кам – тана вазнини камайиши, иситма, ҳолсизлик, тери тошмалари, қичишиш.

Гидрохлортиазид.  

Сув-электролит баланси ва модда алмашинуви томонидан: тез-тез – асосан, юқори дозалари қўлланганида), гипокалиемия, қонда липидлар миқдорини ошиши; баъзида – гипонатриемия, гиперурикемия; кам – гиперкальциемия, гипергликемия, глюкозурия, қандли диабетда метаболик бузилишларни кучайиши; айрим ҳолларда – гипохлоремик алкалоз.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: баъзида – эшакеми, бошқа тери тошмалари; кам – фотосенсибилизация; айрим ҳолларда – некротик васкулит, токсик эпидермал некролиз, югириксимон синдромга ўхшаш тери реакциялари, қизил югирикнинг тери кўринишларини зўрайиши.

Овқат ҳазм қилиш йўллари, гепатобилиар тизими томонидан: баъзида – иштаҳани йўқолиши, ўртача ифодаланган кўнгил айниши ва қусиш; кам – дискомфорт, қабзият, диарея, жигар ички холестази, сариқлик; алоҳида ҳолларда – панкреатит.

Юрак-томир тизими томонидан: баъзида – ортостатик гипотензия (у алкогол, анестетиклар ва седатив воситаларини қўллаш билан чуқурлашиши мумкин); кам – аритмиялар.

МНТ ва сезги аъзолари томонидан: кам – бош оғриғи, бош айланиши ёки хушдан кетиш олди ҳолати, уйқуни бузилиши, депрессия, парестезиялар; кўришни бузилиши (айниқса, даволанишнинг биринчи ҳафталарида).

Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения, баъзида пурпура билан; айрим ҳолларда – лейкопения, агранулоцитоз, суяк кўмигини сусайиши, гемолитик анемия.

Бошқалар: баъзида – импотенция; айрим ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари, нафас аъзолари томонидан бузилишлар, шу жумладан пневмонит ва ўпкалар шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Резерпин ва унга ўхшаш моддаларга, дигидралазин ёки бошқа гидразинофталазинларга, гидрохлортиазид ёки бошқа сулфонамид ҳосилаларига юқори сезувчанлик.

Депрессия (ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги), Паркинсон касаллиги, тутканоқ, электр тиришиш ёрдамида даволаш.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси касаллигининг зўрайиш босқичи, ярали колит; феохромацитома, МАО ингибиторлари билан йўлдош ёки яқин орадаги даволаниш.

Тизимли қизил югирик (идиопатик). Юракдан кучли қон отилиб чиқиши (масалан, тиреотоксикозда) фонидаги яққол тахикардия ва юрак етишмовчилиги. Механик тўсиқ (масалан, аортал ёки митрал стеноз ёки констриктив перикардит) оқибатидаги юрак етишмовчилиги  Ўпка гипертензияси (“ўпка-юрак”) оқибатидаги алоҳида ўнг қоринча етишмовчилиги.

Анурия, оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам).

Жигар етишмовчилиги. Рефрактер гипокалиемия, гипонатриемия, гиперкальциемия. Гиперурикемия клиник кўринишлари билан.

Ҳомиладорлик давридаги артериал гипертония.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

нинг гипотензив самараси бошқа антигипертензив препаратлар: гуанетидин, алфа-метилдопа, бета-адреноблокаторлар, вазодилататорлар, кальций каналларнинг блокаторлари, ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганда кучаяди. Шунингдек препаратнинг алоҳида компонентлари билан боғлиқ қатор ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин.

Резерпин. Резерпин билан даволашни бошлашдан ҳеч бўлмаганда 14 кун олдин МАО ингибиторларини бекор қилиш лозим. Агарда резерпин қабул қилган пациентга МАО ингибиторларни буюриш режалаштирилаётган бўлса, резерпин бекор қилинганидан кейин худди шундай камида 14 кун ўтиши лозим. Акс холда резерпин ва МАО ингибиторларнинг ўзаро таъсирини гиперреактивлик ва гипертоник криз каби оғир кўринишлари ривожланиши мумкин.

Резерпин алкогол, наркоз воситалари, айрим антигистамин препаратлар, барбитуратлар ва трициклик антидепрессанларнинг МНТ га сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Резерпин леводопанинг таъсирини сусайтиради. Резерпин ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўллаш резерпиннинг гипотензив таъсирини сусайтириши мумкин.

Наркоз вақтида артериал босимни хаддан ташқари пасайишига йўл қўймаслик учун, режали операциядан бир неча кун олдин резерпинни бекор қилиш лозим. Резерпинни антиаритмик препаратлар ёки ангишвонагул препаратлари билан бирга буюриш, синус брадикардиясини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Резерпин адреналин ва бошқа симпатомиметик моддаларининг таъсирини кучайтириши мумкин (йўталга қарши воситалар, бурунга ва кўзга томизиладиган томчилар билан бир вақтда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак).

Резерпинни қўллаш сийдикда 17-кетостероидлар ва 17-гидроксикортикостероидларни колориметрик усули билан аниқлаш натижаларига таъсир қилиб, бу натижаларни пасайишига олиб келиши мумкин.

Дигидралазин. Трициклик антидепрессантлар, нейролептик воситалар, шунингдек этанол сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш дигидралазиннинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин. Дигидралазинни диазоксидни буюришдан бироз олдин ёки ундан кейин тез орада буюриш, артериал босимни яққол пасайишини чақириши мумкин. Дигидралазин қабул қилаётган беморларга МАО ингибиторларни буюришда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Гидрохлортиазид

Гидрохлортиазид ва литий препаратлари бир вақтда қўлланганида қонда литийнинг концентрацияси ошиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда қонда литийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш лозим. Литий препаратлари полиурия чақирган ҳолларда, гидрохлортиазид парадоксал антидиуретик самарани чақириши мумкин. Гидрохлортиазид қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Диуретиклар чақирган гипокалиемик таъсир, ГКС, АКТГ, амфотерицин, карбеноксолон бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин.

Гипокалиемия ва гипомагниемия (тиазид диуретикларнинг нохуш таъсирлари) юрак гликозидларини олган беморларда, юрак ритмини бузилишларини ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Қандли диабети бўлган беморларда гидрохлортиазид қўлланганида инсулин ва перорал қандни пасайтирувчи препаратларнинг дозасини тўғрилаш талаб қилиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (масалан, индометацин) бир вақтда буюриш гидрохлортиазиднинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив самараларини сусайтириши мумкин. Мойил беморларда буйраклар фаолиятини ёмонлашиши тўғрисида алоҳида хабарлар мавжуд.

Гидрохлортиазиднинг сўрилиши анион алмашинувчи смолалар иштирокида бузилади. Гидрохлортиазидни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши, колестирамин ва колестиполнинг бир марталик дозалари бир вақтда буюрилганда, бу бирикмалар билан боғланиши сабабли,  мувофиқ равишда  85% ва 43% га камаяди.

Тиазид диуретикларни, шу жумладан гидрохлортиазидни бир вақтда қўллаш, аллопуринолга юқори сезувчанлик реакцияларни пайдо бўлиши хавфини ошириши, амантадиннинг ножўя таъсири хавфини ошириши, диазоксиднинг гипогликемик таъсирини кучайтириши, цитотоксик воситаларни (масалан, циклофосфамид, метотрексат) буйрак орқали чиқарилишини пасайтириши ва уларнинг миелосупрессив таъсирини кучайтириши мумкин.

Антихолинергик препаратлар (масалан, атропин, бипериден) гидрохлортиазиднинг биокираолишлигини ошириши мумкин, бу МИЙ нинг ҳаракат фаоллигини пасайиши ва меъдани бўшаш тезлигини пасайиши билан боғлиқ.

Гидрохлортиазидни D-витамини ёки кальций препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш, қонда калцийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш гиперурикемия ва подагранинг хавфини ошириши мумкин.

Гидрохлортиазид ва метилдопа препаратлари бир вақтда қабул қилинганида гемолитик анемияни ривожланиши тўғрисида хабарлар мавжуд.

Карбамазепин билан бир вақтда гидрохлортиазидни қабул қилаётган пациентларда гипонатриемия ривожланиши мумкин. Бундай пациентларни гипонатриемик реакцияни ривожланиши мумкинлиги хусусида огоҳлантириш ва тегишли мониторингни амалга оширишни тавсия этиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Депрессия белгилари пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш керак, чунки суицидал ҳаракатларнинг хавфи мавжуд. Резерпин томонидан қўзғатилган депрессия (айниқса, нинг юқори дозалари қўлланган ҳолларда), суицидал ҳаракатларни қўзғатиш учун етарли даражада оғир бўлиши мумкин. У препарат бекор қилингандан кейин бир неча ой давомида сақланиши мумкин.

Миокард инфарктини ўтказган беморларга, ўтказилган инфарктдан кейин барқарорлик даври тугамагунича дигидралазинни буюриш мумкин эмас.

Дигидралазиннинг жигар томонидан кам учрайдиган, аммо жиддий ножўя таъсирларини пайдо бўлишини ҳисобга олиб, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш лозим. Шунингдек, тиазид диуретиклар томонидан чақирилган, хаттоки аҳамиятли бўлмаган сув-электролит бузилишлари, айниқса жигар циррози бўлган беморларда жигар комасига олиб келиши мумкинлигини хам ҳисобга олиш керак.

Бугунги кунда дигидралазинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган югириксимон синдромни пайдо бўлиши ҳоллари тўғрисида оз миқдордаги хабарлар бор. Бу синдромнинг енгил шакллари баъзида иситма ва тери тошмалари билан бирга кечувчи артралгиялар билан намоён бўлади; препарат бекор қилинганидан сўнг бу симптомлар мустақил ўтиб кетади. Оғирроқ ҳолларда клиник манзара тизимли қизил югирик кўринишлари билан ўхшаш; симптомларнинг тўлиқ йўқолишига фақат глюкокортикоидлар билан узоқ муддатли даволаш билан эришиш мумкин. Бу синдромнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги дозанинг катталиги ва даволашнинг давомлилиги билан бевосита боғлиқ. Шунинг муносабати билан, узоқ муддатли тутиб турувчи даволашни ўтказиш учун минимал самарали дозаларни қўллаш тавсия қилинади.

Дигидралазин билан даволаниш вақтида ҳар 6 ойда қон плазмасида антинуклеар омилни аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Антинуклеар омил аниқланган ҳолда, унинг титрларини мунтазам ўлчаб туриш керак. Агарда югириксимон синдромнинг клиник кўринишлари ривожланса, препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Тиазид диуретиклар қўлланганида тизимли қизил югирикни зўрайиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бор.

Креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлган беморларда тиазид диуретиклар ўзининг диуретик самарасини йўқотади. Улар бу беморларда азотемиянинг ривожланишини қўзғатишлари мумкин. Такрорий буюришларда кумуляция юз бериши мумкин.

Ҳар қандай кучли гипотензив самарага эга бўлган антигипертензив препаратлар буюрилган ҳолдаги каби,  церебрал ва коронар атеросклерози бўлган беморларга буюрганида махсус эҳтиёткорликка амал қилиш лозим. Бундай ҳолларда АБ ни кескин пасайишига йўл қўймаслик лозим, чунки бу қон оқимини пасайишига олиб келиши мумкин.

Қуйида баён этилган эҳтиёткорлик чоралари нафақат алоҳида ҳар бир компонентга, балки  препаратининг ўзи учун ҳам таалуқлидир.

Резерпин.

Резерпин МИЙ нинг моторикаси ва секрециясини кучайтириши туфайли, яра касаллиги тўғрисидаги анамнестик маълумотлари бўлган беморларда, шунингдек эрозив гастрити ва ўт-тош касаллиги бўлган беморларда уни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Юрак етишмовчилиги, синусли брадикардия, ўтказувчанликни бузилиши бўлган беморларда, шунингдек яқинда миокард инфарктини ўтказган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Электр тиришиш терапиясини ўтказишдан камида 7 кун олдин Резерпинни бекор қилиш керак.

Резерпинни операциядан олдин бекор қилиш, операция давомида гемодинамиканинг беқарорлиги пайдо бўлмаслигига кафолат бермайди. Анестезиолог, бемор резерпин қабул қилаётганини билиши ва беморни даволаётганда буни ҳисобга олиши муҳимдир. Раувольфия препаратларини олган беморларда гипотензияни пайдо бўлиш ҳоллари маълум. Қон айланиш тизими томонидан келиб чиққан ноҳуш таъсирларни даволаш учун антихолинергик ва адренергик препаратларни (масалан, метараминол, норадреналин) қўллаш тажрибаси бор.

Дигидралазин.

Буйраклар ва/ёки жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморларда, ўзгармаган фаол моддани тўпланишига йўл қўймаслик учун, АБ динамикасини ҳисобга олиб, бир марталик дозани ёки юборишлар орасидаги интервални тўғрилаш лозим.

Дигидралазин олган беморларда жарроҳлик аралашуви вақтида АБ ни тушиши кузатилиши мумкин. Дигидралазин томонидан чақирилган миокарднинг ишини кучайиши стенокардия хуружи ва миокард ишемиясидан далолат берувчи ЭКГ да ўзгаришларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Айрим ҳолларда миокард инфарктини дигидралазинни қабул қилиш билан боғлиқлиги инкор этилмаган. Шунинг учун юрак ишемик касалликларига гумон қилинган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Гидрохлортиазид.

Тиазид диуретиклар билан даволаш гипокалиемия, гипонатриемия ва гипохлоремик алкалозни ривожланиши билан кечиши тўғрисида хабарлар бор. Гипокалиемия миокарднинг сезгирлигини ошириши ёки ангишвонагул препаратларининг токсик таъсирига жавоб реакциясини кучайтириши мумкин. Гипокалиемиянинг ривожланиш хавфи жигар циррозида, тез ривожланаётган диурезда, калийни овқат билан ноадекват тушишида, глюкокортикоидлар, бета1-адренорецепторларнинг рағбатлантирувчилари ёки АКТГ билан йўлдош даволашда юқори. Электролит балансининг мумкин бўлган бузилишларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида, даволашнинг бошида ва даволаш жараёнида маълум бир интерваллардан сўнг плазмада электролитларнинг миқдорини аниқлаш лозим. Электролит балансини бузилишларини қатор ҳолларда кузатиладиган носпецифик кўринишлари оғизни қуриши, чанқоқлик, ҳолсизлик, уйқучанлик, безовталик, мушак оғриқлари ва тиришишлари, мушак кучсизлиги, артериал гипотония, олигурия, тахикардия ва кўнгил айниши бўлган.

Ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини кабул килаётган пациентларга ни (айниқса у калий препаратлари ва калий тежовчи диуретиклар билан бирга қўлланганида) буюришга йўл қўймаслик лозим.

Тиазид диуретиклар кальций экскрециясининг камайишини чақиради. Тиазид диуретикларни узоқ вақт давомида қабул қилган бир нечта беморларда гиперкальциемия ва гипофосфатемия билан кечувчи, қалқонсимон бези олди безларида патологик ўзгаришлар аниқланган. Гиперкальциемия аниқланган ҳолда, ташхисни аниқлаш мақсадида қўшимча текширувлар ўтказиш талаб этилади. Одатда гиперпаратиреодизм билан боғлиқ бўлган буйрак конкременларини ҳосил бўлиши, суяк резорбцияси, пептик яралар каби хеч қандай асоратлар аниқланмаган.

Тиазид диуретиклар сийдик билан магнийни чиқарилишини оширади, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин.

Юқори дозаларда қўлланганида тиазид диуретиклар глюкозага толерантликни пасайишини чақириши ва плазмада холестерин, триглицеридлар ва сийдик кислотасиининг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин.

ААФ ингибиторларининг антигипертензив самараси плазмадаги рениннинг фаоллигини оширувчи препаратлар, масалан, диуретиклар томонидан потенцияланади. Шунинг учун диуретик билан даволашга ААФ ингибитори қўшилганида, иккала препаратнинг дозаларини эҳтиёткорлик билан танлаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

ни ҳайвонларнинг репродуктивлигига таъсирини ўрганишига оид тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни хомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Резерпин, дигидралазин ва гидрохлортиазид йўлдош орқали ўтади. Гидрохлортиазид амниотик суюқликда тўпланади, у ердаги унинг концентрацияси киндик венасининг қон плазмасидагига нисбатдан 19 марта юқори қийматларга етади.

Резерпин, уни туғруқдан олдин буюрилган ҳолларда, янги туғилган чақалоқда яққол уйкучанлик, бурун шиллиқ қаватининг шиши ва анорексияни чақириши мумкин. Тиазид диуретикларнинг, шу жумладан гидрохлолротиазиднинг бачадон ичида таъсири, ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда тромбоцитопенияни пайдо бўлишига олиб келади. Тиазид диуретиклар ҳомиладорлар токсикозининг пайдо бўлишини олдини олмаслиги ва кўринишларининг (шиш, протеинурия, артериал гипертония) яққоллигига таъсир қилмаслиги туфайли, уларни бу кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин эмас.

Резерпин, дигидралазин ва гидрохлортиазид кўкрак сутига ўтади. Янги туғилган чақалоқда резерпин юқорида таърифланган реакцияларни чақириши мумкин. Гидрохлолротиазид лактацияни бостириши мумкин.

ни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар. Бу мажмуавий таркибли препаратни болаларга буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

 пациентнинг тезкор реакцияларга қобилиятини бузиши мумкин, айниқса даволашни бошида. Бошқа антигипертензив препаратлар буюрилганидаги каби, транспорт воситалари ва механизмларини бошқарувчи пациентларни, реакциялар тезлигини пасайиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

 

Симптомлари. нинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ заҳарланишда қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кома, экстрапирамид бузилишлар, тиришишлар, парестезиялар, турғун миоз. Кўнгил айниши, қусиш, диарея кузатилиши мумкин. Шунингдек тахикардия, артериал гипотензия, коллапсни пайдо бўлиши; баъзида – стенокардия ва аритмия каби кўринишлар билан кечувчи миокард ишемияси ҳакида хабар берилган. Нафасни сусайиши, сув-электролит балансини бузилиши, мушаклар кучсизлиги, мушакларни (айниқса болдир мушаклари) ни тиришиши, олигури пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш.

Агарда бемор хушида бўлса, қусишни чақириш ёки меъдани ювиш, фаоллашган кўмир бериш керак. Артериал гипотензия бўлса беморнинг оёқларини баланд қилиб ётқизиш керак; плазма ўрнини босувчи воситаларини қуйиш ёки элетролит бузилишларни тўғрилаш кўрсатилган; зарурати бўлганида, эҳтиёткорлик билан вазофаол воситаларни юбориш мумкин. Диарея ҳолида антихолинергик восита юборилади. Тиришишлар ривожланганида тиришишга қарши воситаларни қўллаш, масалан, в/и аста-секин диазепамни юбориш кўрсатилган. Нафас яққол сусайган ҳолда ўпканинг сунъий вентиляциясини (ЎСВ) ўтказиш кўрсатилган. Пациентни кузатишнинг давомийлиги камида 72 соатни ташкил қилади, чунки резерпин давомли таъсир кўрсатади.

 

Чиқарилиш шакли

250 таблеткадан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғлик, намликнинг таъсиридан ҳимоя қилинсин. 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.