Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Адамол КАПС

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Адамол КАПС №24

80 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Адамол КАПС №24
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
EXTRS GENTIANA R.,HOUTTUYNIA C.,OLENLANDIA D.,DESMODIUM,SALVIA R.,REHMANNIAE GLUTINOZA R.,GARDENIA J.,BUPLEURUM M.,ASTRAGALUS M.,PORIA COCOS ВЫСУШЕННАЯ ВЫТЯЖКА ИЗ ЖЕЛЧИ МЕДВЕЖЬЕЙ,ИСКУССТВЕННЫЙ ЖИВОТНЫЙ КАМЕНЬ BEZOAR
Ishlab chiqaruvchi
(Yunnan Xitao , Китай)
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Чиқарилиш шакли
Таркиби
Фармакодинамикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
  • жигар ва/ёки буйрак функциясини оғир бузилишлари, шунингдек юрак етишмовчилигининг оғир шакли;
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.



Чиқарилиш шакли

12 капсуладан алюмин фольга билан ёпиштирилган блистерларда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

 

Таркиби

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: ғадир-будир сариқ эрбаҳо, гуттуин сердцелистли, диффуз олдендандия (Гедиотис), Христин доривор тизимгул, Юньнань мармарак (кўпилдизпояли), ёпишкок ремания, ясминсимон гардения, жиякли володушкалар, астрагала, кокоссимон пиёз замбуруғи экстрактлари, айиқ сафросидан ажратиб олиб қуритилган кукун, крахмал, тальк, магний стеарати – 0,46 г.

 

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препаратдир. Дори препаратининг таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг таъсир этувчи моддалари сийдик хайдовчи, антисептик, спазмолитик таъсир кўрсатади.



Қўлланилиши

Простатит ва простата безининг хавфсиз гиперплазиясидаги сийишни бузилишида (поллакиурия, дизурия, оғриқли сийишда) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. 2-3 капсуладан кунига 3 марта. Даволаш курси 2-3 хафтани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак тизими томонидан: диспептик бузилишлар, кўнгил айниши, иштахани пасайиши, эпигастрал соҳада оғриқ, оғиз қуриши мумкин.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери қичиши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.



Сақлаш шароити

Герметик ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.