Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
5-ФТОРУРАЦИЛ ФЛАКОН

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

5-ФТОРУРАЦИЛ ФЛАКОН 250МГ/5МЛ №1

70 700 so'mdan
(4216)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
FLUOROURACIL
Ishlab chiqaruvchi
ЭБЕВЕ
Chiqarilish shakli
ФЛ
Farma. Guruh
Противоопухлевые препараты
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Фойдаланмаган препарат ёки чиқиндилар маҳаллий талаблар асосида утилизация қилиниши
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

5 ва 10 мл дан рангсиз шиша (1 синф) ли ампулалар.

5, 10, 20 ва 100 мл дан алюминли ўровчи остидаги резина тиқин билан беркитилган, тефлон ҳимоя қопқоқ билан ёпилган, жигарранг рангли шиша (1 синф) флаконлар.

1 флакон х 250 мг/5 мл

5 ампула х 250 мг/5 мл



 

Фармакодинамикаси

Фторурацил антиметаболит ҳисобланади, пиримидин антагонисти бўлгани туфайли ДНК синтезига қаршилик қилади, ҳужайралар бўлинишини ингибиция қилади. Бошланғич кўринишида фторурацил ўсмаларга қарши фаолликка эга эмас, у организмда ферментлар таъсирида фосфорланган шакллари: 5-фторуридин ва 5-фтордезоксиуридинга айланганда фаолликка эга бўлади.

 

Фармакокинетикаси

Фторурацил вена орқали юборилгандан кейин бутун организм бўйича тақсимланади ва кўпроқ суяк кўмиги, ичак шиллиқ қаватида ва ўсма тўқимасида аниқланади. Фторурацил гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади. Биокираолишлиги 0-80% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тана вазнининг 0,12 л/кг га тенг. Фторурацил урацил метаболизмга ўхшаш жигарда метаболик ўзгаришларга учрайди. Фторурацил ферментлар таъсирида метаболик ўзгаришларга учрайди. Фторурацил ферментлар таъсирида тезда фаол метаболит-дигидро-5-фторурацилга айланади, унинг ярим парчаланиш даври фторурацилникидан анча юқори. Бундан ташқари парчаланишнинг токсик бўлмаган маҳсулотлари углерод икки оксиди ва мочевина ҳосил бўлади. Фторурацил ярим чиқарилиш даври юборилган дозага боғлиқ бўлиб, 8-22 минутга тенг. Чиқиб кетиш асосан ўпка орқали углерод икки оксиди кўринишида амалга ошади. Кам миқдорда буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак клиренси минутига 170-180 мл орасида. Буйрак фаолияти пасайган шахсларда модда секинроқ чиқиб кетади.

 

Қўлланилиши

5-Фторурацил Эбеве тарқалган колоректал раки, тарқалган меъда ости без раки, тарқалган ва (ёки) метастатик сут безининг раки, бош ва бўйиннинг тарқалган хавфли ўсмалари, тарқалган меъда раки, тарқалган бачадон бўйни ракини монотерапиясида ёки мажмуавий даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш шифохона шароитида, химиотерапия ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида олиб борилиши керак. 5-Фторурацил моно- ёки мажмуавий даволашда қўлланилади. Дозалаш тартиби ва қўллаш усули анча фарқ қилиши мумкин бўлганлиги туфайли, қуйидаги тавсиялар фақат танишиш характерига эга. Аниқ дозани танлаётган вақтда конкрет касалликни даволашда самарадорлигини тасдиқлаган даволаш протоколларига амал қилиш керак.

Ҳар куни қўллашда бошланғич даволаш:

Вена ичига инфузия: тана вазнига 15 мг/кг (600 мг/м2) суткалик дозани ножўя самаралар пайдо бўлгунча 4 соат давомида юборилади.

Вена ичига инъекция: тана вазнига 12 мг/кг (480 мг/м2) дозани секин амалга ошириладиган вена орқали инъекция (2-3 минут) кўринишида ҳар куни 3 кун давомида юборилади, токсиклик белгилари пайдо бўлса, тана вазнига 6 мг/кг (240 мг/м2) дозада 5, 7 ва 9 кунлари юбориш мумкин.

Ҳар ҳафтада қўлланилганда бошланғич даволаш: 15 мг/кг (600 мг/м2) дозани вена ичига секин ҳафтада бир марта юборилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: Ремиссияга эришилгандан кейин ёки ножўя самаралар йўқолгандан кейин ва қайта текширишда лейкоцитлар сони 3000 дан 4000/мкл, тромбоцитлар 80000 дан 100 000/мкл гача ошганда 5-10 мг/кг (200-400 мг/м2) дозада ҳафтада бир марта вена ичига юборилади.

Максимал суткалик доза 1,0 г дан ошмаслиги керак.

Келтирилган дозалар пациентнинг нормал тана вазнига мўлжалланган. Семириш, шиш ёки асцитда дозани такроран ҳисоблаб чиқиш керак.

Даволаш давомийлиги карцинома типи ва касаллик кечишига боғлиқ.

Фторурацилни, ножўя самаралари профили шунга ўхшаш цитостатиклар ёки нур билан даволаш билан мажмуада қўлланганда, мувофиқ равишда дозани камайтириш керак.

Фторурацил тўхтовсиз давом этадиган 24 соатли инфузия йўли орқали юборилиши мумкин.

Қуйида санаб кўрсатилган ҳолатлар: кахексия, ўтказилган жиддий жаррохлик аралашуви, миелосупрессия (лейкоцитлар <4000/мкл, тромбоцитлар < 100 000/мкл), жигар ёки буйрак фаолиятининг бузилиши бўлганда дозани 1/3 ёки ½ га камайтириш тавсия этилади.

Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Фторурацилни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, зарурат бўлганда дозани камайтириш керак.

Кекса пациентлар (65 ёшдан катта)

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, лекин бундай пациентлар ҳолатини синчиклаб назорат қилиб туриш тавсия этилади.

Болалар ва ўсмирлар

Бу тоифадаги пациентларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас.

Препарат суюлтирилгандан кейин вена ичига инъекция ёки инфузия учун қўлланилади. Юборишдан олдин инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат натрий хлоридининг физиологик эритмаси ёки глюкозанинг 5% ли эритмаси билан суюлтирилади.



Ножўя таъсирлари

Ножўя самаралар тез-тезлиги қуйидагича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан 1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100 гача), тез эмас (≥1/1000 дан <10/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача) жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (бор маълумотларга кўра баҳолаб бўлмайди).

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: миелосупрессия (дозани чегаралайдиган ножўя самараларидан бири), нейтропения ва тромбоцитопения (енгилдан тортиб то оғир даражагача), лейкопения, агранулоцитоз, анемия, бурундан қон кетиши ва панцитопения.

Лейкопения препаратни қўллагандан кейин 9-14 яққолроқ ривожланган. Одатда 30 кундан кейин лейкоцитлар сони нормаллашади. Миелосупрессия даражаси юбориш усули (вена ичига оқим билан инъекция ёки вена ичига узлуксиз инфузия) ва дозага боғлиқ. Нейтропения одатдаги дозада вена ичига оқим билан инъекция орқали хар бир даволаш циклидан кейин кузатилади (нейтрофиллар сонини максимал даражада камайиши даволашнинг 9 дан 14-20 кунигача; одатда нормалланиши 30 кундан бошланади).

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: инфекция ривожланиши тез-тезлиги ошиши билан кечувчи иммуносупрессия.

Кам ҳолларда: анафилактик шокгача бўлган тарқалган аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум: гипертиреознинг клиник белгиларисиз ва зардобда эркин Т4 ва ТТГ ошмасдан умумий тироксин Т4 ва умумий трийодтирокин (Т3) миқдорининг кўпайиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш бузилишлари:

Жуда тез-тез: гиперурикемия

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: нистагм, бош оғриғи, бош айланиши, паркинсонизм белгилари, кортикосигнал белгилар, эйфория, уйқучанлик.

Жуда кам холларда: атаксия, нутқни бузилишлари, онгни чалкашиши, ориентацияни бузилишлари, миастения, афазия симптомлари билан кечадиган (лейко) энцефалопатия, фторурацилнинг юқори дозалари юборилгандан кейин ёки ДПД етишмовчилиги бўлган пациентларда тиришишлар ёки кома.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлари:

Тез-тез эмас: кўп кўз ёши оқиши, кўришнинг ноаниқлиги, кўз моторикасини бузилишлари, кўриш нервини яллиғланиши, диплопия, кўриш ўткирлигини пасайиши, ёруғликдан қўрқиш, конъюнктивит, эктропия чандиқлари билан боғлиқ блефарит, кўз ёши безлари фибрози.

Юрак томонидан бузилишлари:

Жуда тез-тез: ишемияга характерли ЭКГ даги ўзгаришлар

Тез-тез: ангиноз пекторалгия.

Тез-тез эмас: аритмия, миокард инфаркти, миокард ишемияси, миокардит, юрак етишмовчилиги, дилятацион кардиомиопатия ва кардиоген шок.

Жуда кам ҳолларда: юрак етишмовчилиги натижасида юрак тўхтаб қолиши ва тўсатдан ўлим.

Кардиотоксик ножўя самаралар биринчи циклдан юбориш вақтида ёки юборилгандан кейин бир неча соатдан кейин ривожланади.

Илгари юрак ишемик касаллиги ёки кардиомиопатияси бўлган пациентларда кардиотоксик ножўя самаралар  ривожланиши хавфи юқори.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: гипотензия

Кам ҳолларда: церебрал, ичак ва периферик ишемияси, Рейно синдроми, тромбоэмболия, тромбофлебит.

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: бронхоспазм

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: шиллиқ қаватларни яллиғланиши (стоматит, фарингит, эозофагит, проктит, анорексия, сероз диарея, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак йўллари томонидан самаралар (ҳаёт учун потенциал хавфли).

Тез-тез эмас: сувсизланиш, сепсис, меъда-ичак йўлларида яралар ва қон кетишлари, яранинг авж олиши.

Меъда-ичак йўлларида томонидан ривожланган ножўя самаралар даражаси (АҚШ даги ракни текширувчи Миллий Институтнинг токсикликни баҳолаш умумий мезонлари бўйича I-IV) дозага ва юбориш усулига боғлиқ. Узлуксиз вена ичига инфузияда юборилганда дозани чеклайдиган миелосупрессияга қараганда стоматит ривожланишига кўпроқ кутиш мумкин.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: жигар ҳужайраларини шикастланишлари.

Жуда кам ҳолларда: жигар некрози (баъзида ўлимга олиб келувчи), ўт склерози, холецистит.

Тери ва тери ости ёғ клечаткаси томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: соч тўкилиши, яра битишини секинлашиши, “панжа-товон” синдроми, белгилари: оёқ ва қўл кафтида қизариш, оғриқ, шиш ва тери пўст ташлаши.

Тез-тез эмас: экзантемалар, терида ўзгаришлар (терини қуриши, эрозия/ёрилишлар, эритема, қичишиш, макулопапулез тошмалар), дерматит, эшакеми, ёруғликни сезиш, тери гиперпигментацияси ва кўндаланг тарғил гиперпигментация ёки вена ўтадиган жойларда депигментация, тирноқда ўзгаришлар (масалан, диффуз юзаки кўк пигментация, гиперпигментация, ониходистрофия, тирноқ ўрнида оғриқ ва қалинлашиши, паронихия) ва онихолизис.

Қизариш, шиш, оғриқ ва тери пўстлоқ ташлашлари билан намоён бўладиган оёқ ва қўл кафти синдроми узлуксиз вена ичига инфузияда жуда тез-тез, вена ичига оқим билан инъекцияда эса тез-тез ривожланади.

Репродуктив тизим ва сут бези томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: сперматогенез ва овуляция бузилишлари

Умумий ўзгаришлар ва юборилган жойдаги бузилишлар:

Жуда тез-тез: ҳолсизланиш, умумий астения, юқори толиқиш ва мотивацияни пасайиши, иситма.



Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
  • Фторурацилга ёки препаратнинг ҳар қандай бирон-бир ёрдамчи моддасига бўлган юқори сезувчанлик;
  • миелосупрессия;
  • қон кўрсаткичларининг нормадан жиддий оғишлари;
  • қон кетишлари;
  • оғир жигар ва (ёки) буйрак дисфункцияси;
  • ўткир, оғир инфекциялар (ўраб олувчи темиратки, сувчечак);
  • стоматит;
  • оғиз бўшлиғи ва меъда-ичак йўллари яралари;
  • сохтамембраноз энтероколит;
  • умумий оғир ҳолат;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Фторурацилни бривудин, соривудин ва уларнинг аналоглари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки улар фторурацилни парчалайдиган дигидропиримидиндегидрогеназа (ДПД) нинг энг кучли ингибитори ҳисобланади.

ДПД етишмовчилиги бўлган пациентларда фторурацилнинг одатдаги дозалари ножўя самаралар кучайишига туртки беради. Жиддий номаълум самаралар келиб чиққанда ДПД фаоллигининг мониторинги ўтказиш мумкин. ДПД етишмовчилиги бўлган пациентларда фторурацилни қўллаш мумкин эмас.

Фторурацил билан даволашдан олдин ва даволаниш вақти қуйидаги текширишлар ва ташхис анализларини ўтказиш тавсия этилади:

  • шиллиқ қаватлардаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида хар куни оғиз бўшлиғи ва ҳалқумни кўриб туриш;
  • даволаш бошланишида ҳар 2-3 кунда ва фторурацилни хар бир юборишдан олдин лейкоцитлар формуласи ва тромбоцитлар сонини аниқлаш билан бирга қоннинг кенгайган таҳлили;
  • мунтазам равишда сув-электролит мувозанати;
  • мунтазам равишда жигар синамалари кўрсаткичлари;
  • сийдик кислотасини аниқлаш;
  • қон қолдиқларига нисбатан ахлат таҳлили.

Фторурацилни перорал антикоагулянтлар билан қўллаганда протромбин индексининг синчиклаб мониторингини амалга ошириб туриш керак.

Фторурацил кардиотоксиклик чақириши мумкин. Даволаш вақти кўкрагида оғриқ пайдо бўлган ёки анамнезида юрак касаллиги бўлган пациентларда фторурацилни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кичик чаноқ соҳасида юқори доза радиацияси таъсир этган, алкилловчи препаратлар қабул қилган, суяк ва жигарга кенг метастазалари бўлган, кахексия ҳолатидаги пациентларга буюрилганда эҳтиёт бўлиш керак.

Метотрексат билан мажмуада бўлганда оптимал самарага эришиш учун метотрексат фторурацилдан 24 соат олдин юборилади (аксинча эмас!).

ДПД ферменти фторурацил парчаланишда катта роль ўйнайди. Боривудин ёки соривудин каби нуклеозид аналоглари плазма таркибида фторурацил ва бошқа фторпирамидинлар концентрациясининг кескин ошиб кетишига олиб келиб, токсикликни ошириши мумкин. Шунинг учун фторурацил ва бривудин, соривудин ва уларнинг аналогларини қўллаш орасидаги вақт камида 4 ҳафтага тенг бўлиши керак. Зарурати бўлганда 5-фторпирамидинлар билан даволашни бошлашдан олдин ДПД фаоллигини аниқлаш керак.

Фторурацил қабул қилган пациентларга беҳосдан бривудин юборилганда, фторурацил токсиклигини камайтиришга қаратилган самарали чоралар қўлланилиши керак. Зудлик билан шифохонага ётиш тавсия этилади. Тизимли инфекциялар ва сувсизланишни олдини оладиган барча чоралар амалга оширилиши керак. ДПД етишмовчилиги ёки ДПД нинг фаоллиги паст пациентларда фторурацил билан даволанаётган вақтда жиддий ва узоқ давом этадиган ножўя таъсирлар келиб чиқиши хавфи катта. Шунинг учун бошланғич даврда ДПД даражасини аниқлаш мақсадга мувофиқ. ДПД етишмовчилиги бўлган пациентларга фторурацил юборилмайди.

Анафилактик реакция келиб чиқиши мумкин бўлганлиги учун фторурацилни юборишдан олдин эҳтиёткорликка риоя қилиш ва олдини олиш чораларини қўллаш керак.

Фторурацил мутагенликни намоён қилиши мумкин. Эркаклар фторурацил билан даволанаётганда ва камида кейинги 6 ой давомида контрацепциянинг ишонарли усуллари учун қўллашлари керак. Фторурацил билан даволаниш натижасида қайтариб бўлмайдиган бепуштлик ривожланиши мумкин бўлганлиги туфайли пациентлар даволанишни бошлашдан олдин сперма консервацияси мумкинлиги бўйича маслаҳат олишлари керак. Туғруқ ёшдаги аёллар контрацепциянинг ишонарли усулларини қўллашлари керак. Даволангандан кейин генетик маслаҳат олиш тавсия этилади.

Фторурацил билан бирга фенитоин қабул қилаётган пациентлар плазмада фенитоин миқдори ошишини аниқлаш учун мунтазам текширишда бўлишлари керак.

Ичак деворлари шикастланганда симптоматик даволаш талаб қилинади, оғирлик даражасига қараб, масалан, организмда суюқлик заҳираларини тўлдириш.

Енгил диареяни диареяга қарши воситалар билан тўхтатиш мумкин, лекин ўрта оғир диареяларда уларни қўллаш етарли бўлмаслиги мумкин.

Фторурацил билан даволанаётганда тирик вакциналар билан эмлаш мумкин эмас.

Полимелит вакцинаси билан контактни бутунлай йўқ қилиш керак. Қуйидаги симптомлар мавжуд бўлганда даволанишни зудлик билан тўхтатиш керак: меъда-ичак йўлларидаги реакциялар (стоматит, шиллиқ қават яллиғланиши, оғир диарея, оғир даражадан қусиш, яралар, қон кетишлар), лейкоцитлар < 3000/мкл, тромбоцитлар, <80 000/мкл, МНТ томонидан ножўя реакциялар (шу жумладан атаксия ва тремор) юрак томонидан реакциялар. Даволаш ножўя реакциялар йўқолгандан кейин ва пациентнинг умумий аҳволи яхшилангандан сўнг давом эттирилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан оғир токсиклик, кардиотоксиклик ва неврологик токсиклик бўлса даволашни давом эттириш тавсия этилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйида келтирилган маълумотлар яқинда қўлланилган дори воситаларига ҳам тегишли.

Пациент жисмоний ҳолатини оғирлаштирадиган ёки миелоид фаолиятга салбий таъсир этадиган (масалан бошқа цитостатикларни қўллаш) барча даволаш чоралари фторурацилнинг токсиклигини кучайтириши мумкин.

Фторурацил нур билан даволашда унинг терига токсиклигини кучайтириши мумкин.

ДПД ферменти фторурацил парчаланишда катта роль ўйнайди. Бривудин ёки соривудин каби нуклеозид аналоглари плазма таркибида фторурацил ва бошқа фторпирамидинлар концентрациясининг кескин ошиб кетишига олиб келиши ва натижада токсикликни ошириши мумкин.

Шунинг учун фторурацил ва бривудин, сорвудин ва уларнинг аналогларини қўллаш орасидаги вақт камида 4 ҳафтага тенг бўлиши керак. Зарурати бўлганда 5-фторпирамидлар билан даволашни бошлашдан олдин ДПД ферменти фаоллигини аниқлаш керак.

Кальций фолинати фторурацил самарасини кучайтиради. Ушбу ўзаро таъсир оқибатида жиддий, бир қатор ҳолатларда ўлимга олиб келувчи диарея, айниқса фторурацилни тана майдонига ҳисобланганда 600 мг/м2 дозада вена ичига оқим билан, ҳафтада бир марта кальций фолинати билан бирга юборилганда юзага чиқиши мумкин.

Циметидин, метронидазол, аллопуринол ва интерферонлар плазмада фторурацил даражасинини ошириши мумкин. Бунда фторурацилнинг токсиклиги ошиши мумкин.

Тиазидли диуретикларни циклофосфамид, метотрексат ёки фторурацил билан бирга қабул қилаётган аёлларда гранулоцитлар сони камайиши мумкин.

Фторурацил ва варфаринни бир вақтда қўллаш протромбин вақтининг узайишига олиб келиши мумкин. Баъзи бир ҳолатларда варфаринни фторурацил билан (алохида ёки левамизол билан мажмуада) қабул қилган пациентларда протромбин индексининг пасайиши кузатилган.

Фторурацил ва левамизол билан даволанаётганда кўпинча гепатотоксик самаралар (ишқорий фосфатаза, трансаминазалар ёки билирубин даражасининг ошиши) кузатилади.

Циклофосфамид, метотраксат, фторурацил ёки тамоксифен билан мажмуавий даволанаётган сут без карциномаси бўлган пациентларда тромбоэмболик асорат ривожланиши хавфи ошади.

Винорельбин ва фторурацил фолат кислотасини бирга қўлланганда ўлимга олиб келувчи оғир мукозит ривожланиши мумкин.

Фторурацилни аминофеназон, фенилбутазон ва сульфонамид билан бирга ва кейинчалик қўллаш мумкин эмас.

Хлордиазопоксид, дисульфирам, гризеофульвин ва изониазид фторурацил фаоллигини ошириши мумкин.

Фторурацилни минтомицин билан бирга узоқ вақт қўлланганда гемолитик уремик синдром пайдо бўлиши кузатилган. Фторурацилни химотерапия олиб бориладиган бошқа препаратлар (митомицин С ёки цисплатин) билан бирга қўлланганда жуда кам ҳолатларда ишемик инсульт холатлари тўғрисида хабарлар берилган.

Сийдикда билирубин ва 5-гидроксииндолсирка кислотаси миқдорини аниқланганда ҳақиқатдан юқори ва сохта ижобий натижалар бўлиши мумкин.

Фторурацилни фенитоин билан қўлланганда фенитоин билан интоксикация симптомлари пайдо бўлишига олиб келувчи фенитоин даражаси ошишига олиб келиши мумкин.

Умумий мулохазалар

Цитостатиклар гриппга қарши вакинациядан кейин антителалар шаклланишини пасайтириши мумкин.

Цитостатикларни қўллаш тирик вакцина юборилгандан кейин инфекция ривожланиши хавфи билан боғлиқ.

 

Номутаносиблиги

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат фақат натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси ёки глюкозанинг 5% ли эритмаси билан суюлтириш мумкин. Фторурацилни бошқа инфузия учун эритмадаги моддалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Фторурацилнинг қуйидаги препаратлар билан номутаносиблиги тўғрисида хабарлар берилган: цисплатин, цитарабин, диазепам, доксорубицин, дроперидол, филграстим, галлий нитрати, лейковорин, метотрексат, метоклопромид, морфин, ондасеторон, парентерал юбориладиган озиқлантирувчи моддалар эритмаси, винорельбин.

 

Махсус кўрсатмалар

Фторурацил билан ишланганда цитостатиклар учун умумий устун турувчи принципларга амал қилиш керак. Ҳимоявий қўлқоплар, юз учун ниқоб кийиш ва иложи бўлса, шу мақсад учун ажратилган алоҳида ҳонада ишлаш керак. Тери ва шиллиқ қаватлар билан контактдан сақланиш керак. Агар контакт бўлса, тери (шиллиқ қаватлар)ни яхшилаб совунли сув билан ювиб ташлаш керак. Агар кўзга тушса, уни кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш, тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳомиладор ходимларнинг фторурацил билан ишлаш ман қилинган.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик. Фторурацилни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Туғруқ туғиш ёшидаги аёллар контрацепциянинг ишонарли усулларини қўллашлари керак. Агар даволаш вақтида ҳомиладорлик юзага келса, генетик маслаҳатлашув марказида маслахатлашиш керак.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот фторурацилнинг тератоген токсиклиги аниқланган.

Эмизиш. Фторурацил эмизиш даврда қўллаш мумкин эмас. Агар шу даврда препаратни юбориш зарур бўлиб қолса, эмизишни тўхтатиш керак.

Фертиллик. Фторурацил генотоксиклик намоён қилиш мумкин. Эркаклар, фторурацил билан даволанаётганда ва камида кейинги 6 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларини қўллашлари керак. Фторурацил билан даволаниш оқибатида қайтариб бўлмайдиган бепуштлик ривожланиши мумкин бўлгани учун, даволанишни  бошлашдан олдин сперма консервацияси масаласи бўйича маслахатхонага мурожаат қилиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Фторурацил кўнгил айниши ва қусишни чақириши мумкин ва шу орқали билвосита хайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун фторурацил билан даволанаётганда транспорт воситаларини хайдаш ва механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.



Дозани ошириб юборилиши

Интоксикация симптомлари

Дозани ошириб юборилиши белгилари ва симптомларига кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғир мукозит, меъда-ичак йўлларида яралар ва қон кетишлари, миелосупрессия (тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз) киради.

Ўткир интоксикацияда руҳий реакциялар, уйқучанлик, седатив дори воситасининг самараси ошиб кетиши, алкогол чақирган токсикликнинг ошиши кузатилади.

Седатив препарат қабул қилиш керак бўлганида шифокор назорати остида кичик дозада диазепам (масалан 5 мг дан бошлаб) қабул қилиш мумкин.

Сурункали интоксикацияга то критик даражадаги агранулоцитоз ва тромбоцитопениягача бўлган миелосупрессия, меъда-ичак йўлларида яралар ва қон кетишлари, диарея, соч тўкилиши характерлидир.

 

 

Интоксикацияни даволаш

Специфик антидоти йўқ. Интоксикация симптомлари ривожланганда фторурацил юборишни зудлик билан тўхтатиш керак. Симптоматик даволашни бошлаш керак.

Ривожланган миелосупрессияни шифохонада даволаш керак ва унга (зарурати бўлганда) етишмаётган қон компонентларини тўлдириш ва бактерияга қарши даволаш киради. Пациентни асептик палатага ўтказиш керак бўлиб қолиши мумкин.

Доза ошириб юборилганда қон яратиш фаолиятини камида 4 ҳафта давомида назорат қилиб бориш керак.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Изох: паст ҳарорат таъсирида чўкма пайдо бўлган бўлса эритмани ишлатишдан олдин кучли чайқатиб туриб, 60оС гача қиздирилади, кейин хона ҳароратигача совутилади. Фақат чўкма бўлмаган тиниқ эритма қўлланилсин.

 

Фойдаланмаган препарат ёки чиқиндилар маҳаллий талаблар асосида утилизация қилиниши

Фақат бир марта қўллаш учун.



Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Resept bo‘yicha.